2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 95 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Барча даражадаги ҳокимларнинг, прокуратура ва ички ишлар органларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш мақсадида “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ,АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ, фуқаролик жамияти институтлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳа: мамлакатдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳолати юзасидан Олий Мажлис палаталари томонидан Ички ишлар вазирининг йиллик хисоботини эшитиш тартибини жорий қилишни; барча даражадаги ҳоким, прокуратура ва ички ишлар органларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, шунингдек, аҳоли олдида ҳисоботларини эшитиш тартиби ва механизмларини ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутади. |
Комментарии и ответы