Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Iqboljon Odashev28.01.2017 15:02

Ассалому алейкум. Мен қуйидаги бўлимлар бўйича таклифларимни айтмоқчиман:

III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишари

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш
ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш:

-ҳаражатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақланган ҳолда Давлат бюджетининг барча миқёсларида мувозанатни сақлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш;

3.5. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш:

-субвенцион туман ва шаҳарларни камайтириш, саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш;


- Молия вазирлиги назорат тафтиш бош бошқармаси Республика, вилоятлар ва туманлар даражаларида,

- Ўзбекистон давлат солиқ инспекцияси Республика, вилоятлар ва туманлар даражаларида:

-Молия вазирлиги ғазначилиги Республика, вилоятлар ва туманлар даражаларида жойлардаги бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг ДЕБИТОРЛИК МАЖБУРИЯТЛАРИ билан ишловчи департамент ташкил қилиш туман ва шаҳарлардаги бюджет маблағларидан қарздорликни мунтазам молиявий назорат қилиш ва қарз суммаларининг камайишига ёрдам беради деб ўйлайман. Бу ерда юқоридаги уч молия муассасаларида ташкил этиладиган дебиторлик мажбуриятлари билан ишлаш департаментлари бир бири билан узвий ва боғлиқликда ишлаш талаб этилади. Бу бюджет маблағларининг ўзаро биргаликдаги назоратини янада кучайтиради, ҳамда Давлат бюджетининг барча миқёсларида мувозанатни сақлашдда, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришда мухим молиявий ҳисоб тизими таъминланади;

шунингдек,

-дебиторлик мажбурияти мавжуд ташкилотлар учта молия органлари томонидан биргаликда ва муназам назорат остида бўлади;

-дебиторлик масаласида жойлардаги ташкилот ва муассаса раҳбарлари масъулияти ошади;

-дебиторлик мажбурияти мавжуд ташкилотларнинг қолдиқларига оид молиявий ҳисоботлар туман, вилоятлар ва республика даражасида тахлил қилиш ва тафтиш қилишни осонлаштиради;

-бюджет маблағлари самарали ижроси таминланади.

Ўтиш
Қабул қилинди31.01.2017 21:58

Таклифингиз учун рахмат, инобатга олинади.

Nizomiddin O'rmonov28.01.2017 10:34

3.4.бандаги 5-хатбоши-корпоратив бошқарувининг замонавий стандартлар ва усулларни жорий этиш, корхонларни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш; сўзлари ЎЗбекистон Республикаси Конституциясининг 53- моддасига асосланган ҳолда

қуйидагича таҳрирлаш талаб этилади: "корпоратив бошқарувнинг замонавий стандартлар ва усулларини жорий этиш, корхонларни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш таъминлашни ҳисобга оладиган Мулкий ислоҳотларни такомиллаштириш бўйича ДАСТУР тайёрлаш ва амалга ошириш" .



Ўтиш
Қабул қилинди31.01.2017 21:55

Таклифингиз инобатга олинади.

Nizomiddin O'rmonov28.01.2017 10:13

3.2. банднинг 3-хатбошидаги “юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот” сўзлар “юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот” сўзлари билан алмаштирилши керак. Шунда русчадаги маъно билан бирҳил талқин қилинади.

Умуман олганда бундай таҳрирталаб жумлалар бошқа жойларда ҳам мавжуд.

Бунинг учун лойиха муаллифлари билан албатта асослаш учун мулоқот керак.

Ўтиш
Қабул қилинди28.01.2017 17:07

Фикрингиз учун раҳмат.

Abdullaev Nodir 27.01.2017 15:35

Ҳозирги кундаги энг ачинарли ҳолат бу – тадбиркорлар ўзларининг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида давлат идоралар орасида сансоларликкка учрашмоқда. Виртиул приёмнийга ёзсак хам, хокимиятга ёзсак хам, довлат ташкилотларига ёзсак хам кимларгадир жунатиб юборишади.

Савдо саноат палатаси довлат органи ҳисобланмайди. Шунинг учун Палатанинг бу соҳадаги роли унча ҳам сезилмайди. Унинг устига Палата фақатгина ўзининг аъзолари хуқуқларини химоя қилади.

Тадбиркорликнинг қайсидир масалалари бўйича адлия, яна қайсидирлари бўйича прокуратура шуғилланишади.

Довлатимизда тадбиркорлик билан боғлиқ масалалар билан доимий шуғилланувчи, уларни қўллаб қувватловчи, хуқуқларини химоя қилувчи, умуман тадбиркорлик соҳасига оид довлат сиёсатини олиб борувчи ягона давлат органи йўқ.

Ҳужжатда бундай муаммоларни, қандай ечиш тўғрисида умуман сўз юритилмаган.

Қачонгача телевизор, радио ва интернетларда тадбиркорларга у қилиб бердик, буни бекор қилдик, шуни йўлга қўямиз дейиладию, лекин уларни ҳақиқий дардини ким эшитади??? Улар кимни эшигини бориб тақиллитишади???

Шунинг учун АЛОҲИДА ДОВЛАТ ИДОРАСИ ТАШКИЛ ЭТИШ КЕРАК деб ўйлеман.
Ўтиш
Қабул қилинди28.01.2017 17:21

Ушбу таклиф ҳужжатни қайта ишлаш жараёнида кўриб чиқилади.

Хамедов Ахлиман Мусаевич26.01.2017 22:56
Считаю необходимо внести изменения в ст. 375 УПК РУз. (Обеспечение права ознакомиться с материалами уголовного дела по его окончании), так как в ней указано, что защитник и др. участники процесса могут ознакомится и взять копии с материалов уголовного дело, только после обявление об окончании следствия, что осложняет защитникам (адвокатам) своевременно предоставление доказательств.Предлагая внести изменения указав, что участники процесса могут знакомится с материалами уголовного дела и брать с них копии на любой стадии предварительного следствия. Кроме этого, прелагая внести изменения в ст. 66 прим.1 УПК РУз. указав, что адвокат свидетеля имеет права знакомится с материалами уголовного дела и брать с них копии на любой стадии предварительного следствия.
Ўтиш
Қабул қилинди06.02.2017 16:31

Предложение будет рассмотрено в ходе реализации Программы.

Uzlidep Uz26.01.2017 18:50
Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларга, яъни ногиронларга тадбиркорлик фолиятини юритишлари учун имконият яратиш. Яъни давлат томонидан қонунда белгиланган тартибда ногиронлар учун алоҳида солиқ, нақд пул олиш банклардан кредит олиш соҳасида ва бошқа соҳаларда махсус қарорлар қабул қилиш. Имконияти чекланган шахсларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш орқали уларнинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш ва молиявий аҳволини яхшиланишига ҳисса қўшиш лозим
Ўтиш
Қабул қилинди28.01.2017 17:20

Ушбу таклиф ҳужжатни қайта ишлаш жараёнида кўриб чиқилади.

Safarov Azamat Raxmatovich26.01.2017 17:03
Иккинчи банд қуйидагича тўлдирилиши лозим: ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва мутаносиб равишда қарши ҳаракатларни ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорлик олиб борувчи ижтимоий-сиёсий, илмий-услубий марказлар фаолиятини такомиллаштириш;
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 11:32

Иштирокингиз учун раҳмат.

Safarov Azamat Raxmatovich26.01.2017 16:52
биринчи банд қуйидагича тўлдирилиши лозим: жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш, бунда манфаатдор ва мутасадди ташкилотларнинг масъуллигини кучайтириш;
Ўтиш
Қабул қилинди31.01.2017 17:06

Таклифингиз инобатга олинади.

Uztelecom Fargona TR va EQ bo'limi25.01.2017 17:46
“нотариал ва ФҲДЁ идоралари тизимини ислоҳ қилиш” шаклида ўзгартириш
Ўтиш
Қабул қилинди31.01.2017 18:43

Таклифингиз инобатга олинади.

Eldor Juraev25.01.2017 16:29
Нуждаются в дальнейшем совершенствовании административное законодательство, что предполагает следующее: Вопросы, касающиеся административного законодательства, следующие: действующий кодекс не на должном уровне регламентирует процессуальный порядок привлечения лиц к административной ответственности; нуждается в пересмотре система административных наказаний, которая на данном этапе не соответствует функционирующим рыночным отношениям; необходимо внедрить институт административной ответственности юридических лиц; требуют совершенствования вопросы, связанные с участием адвоката в административном процессе; целесообразно разработать новую редакцию Кодекса Республики Узбекистан об административной ответственности и разработать Административно-процессуальный кодекс Республики Узбекистан.
Ўтиш
Қабул қилинди04.02.2017 12:24

Благодарим за внимание. Ваше предложение будет учтено в ходе реализации Стратегии.

Ergash Matqurbonov25.01.2017 16:25
Бизнингча ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ лойиҳаси рус тилида тайёрланган бўлиб, таржимаси аниқ сифат билан охирига етказилмаганлиги билан боғлиқ ҳолда жумлаларни ифодалашга оид баъзи ўринларда имловий хатоликлар мавжуд: I.“Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”да: - 1.1.-бандининг 2-хатбошисида келтирилган жумлани – “қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг боришига таъсирини кучайтиришга қаратилган қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан юксалтириш” жумласига ўзгартириш таклиф қилинади;
Ўтиш
Қабул қилинди26.01.2017 14:58
Таклифингиз кўриб чиқилади.
Хидоятов Алишер Гиёсжон угли25.01.2017 10:48
2017- йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” эканлигини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасидаги барча давлат органлари, вазирликлар, қўмиталар ва агентликларнинг расмий веб сайтлари орқали интерактив хизматлар кўрсатишни ривожлантириш, яъни хар бир орган веб сайтида онлайн консултант хизматини жорий қилиш ва буни натижасида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни тегишли мутахассислар томонидан оператив хал этилишига эришиш.
Ўтиш
Қабул қилинди25.01.2017 14:29
Таклифингиз кўриб чиқилади.
Хидоятов Алишер Гиёсжон угли25.01.2017 10:46
5.1 банди 5- хатбоши бўйича • Орол денгизи ва унинг атрофидаги ҳудудларда юзага келган экологик муаммони бартараф этиш учун махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва уни амалда кўллаш.
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 11:30

Иштирокингиз учун раҳмат.

Samandarov Uchqun Уктамович25.01.2017 09:05
"алоҳида жинойи қилмишлар" ўрнига "алоҳида жиноий қилмишлар" сўздаги хатолик
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 01:09

Эътиборингиз учун рахмат.

Akbarova Sanobar Narzikulovna25.01.2017 02:05
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИни ишлаб чиқишга киришилган экан, уни муваффақиятли амалга оширишда муайян сиёсий ғояга таяниш муҳимдир. Давлатни модернизация қилишда янги ғоянинг (мафкуранинг) аҳамияти катта. “Ғоя (мафкура) – сиёсий бошқарув тизимининг мантиқий ва психологик хулқ-атворий асосидир”. Янги умумий миллий ғоя остида халқ ўзининг турмуш тарзини, меҳнатга ва борингки барча нарсаларга ўз муносабатини шакллантиради. Ҳозирги ривожланишимизнинг босқичида айниқса ҳалоллик, поклик, виждонийлик, ҳақгўйлик, адолат, халқпарварлик, ватанпарварлик каби қадриятларни мадҳ этувчи муайян бир ғоя халқимизни янада жипслашган ҳолда давлатимизни ривожлантиришга ундаган бўлар эди. Шахсан менга Ўз.Конституцияси 12-моддасида “Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”, дейилганлиги ғалати туюлади. Агар ҳозирги даврда давлатимизда ҳалоллик, поклик каби қадриятларни тарғиб қилувчи мафкура давлат мафкураси кўринишида омманинг онгига сингдирилса, бунинг қандай зарари бўлиши мумкин? Менимча, айнан ғоявий сиёсат бўш бўлгани учун ҳам бир неча йиллар замирида порахўрлик каби иллатлар одатий ҳолатга айланиб улгурди. Шунинг учун ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ 1- устувор йўналиши, яъни “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”да тилга олинган “сиёсий тизимни ривожлантириш” да сиёсий ғоя масаласига ҳам эътибор қаратилиши лозим. Умуман олганда, ишлаб чиқилган ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ лойиҳасида имловий хатолар (шаҳс, ислохот ва бошқалар) ва айрим ғализ жумлалар мавжуд. Масалан, 1.1.-пункдаги “қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини қабул қилинаётган қонунларни амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислохотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда тубдан ошириш;» жумласи бироз тушунарсиз бўлди менга. Балки уни “қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтириш мақсадида қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан юксалтириш (ёки ошириш)” дейиш керакдир. Хуллас, лойиҳа тилшунос таҳририга муҳтож.
Ўтиш
Қабул қилинди30.01.2017 17:14

Эътиборингиз учун рахмат.

Xasanov Aloxon 24.01.2017 18:00
Нақд пулсиз тўловни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришни қўшиш керак
Ўтиш
Қабул қилинди28.01.2017 16:10

Ушбу масала мазкур стратегиянинг нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ва қамровини ошириш бандида кўзда тутилган.

Хидоятов Алишер Гиёсжон угли24.01.2017 17:48
1.3 банди бўйича 2017- йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” эканлигини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасидаги барча давлат органлари, вазирликлар, қўмиталар ва агентликларнинг расмий веб сайтлари орқали интерактив хизматлар кўрсатишни ривожлантириш, яъни хар бир орган веб сайтида онлайн консултант хизматини жорий қилиш ва буни натижасида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни тегишли мутахассислар томонидан оператив хал этилишига эришиш.
Ўтиш
Қабул қилинди25.01.2017 14:32
Таклифингиз кўриб чиқилади.
Хидоятов Алишер Гиёсжон угли24.01.2017 17:47
5.1 банди 5- хатбоши бўйича • Орол денгизи ва унинг атрофидаги ҳудудларда юзага келган экологик муаммони бартараф этиш учун махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва уни амалда кўллаш.
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 11:46

Иштирокингиз учун раҳмат. Таклифингиз маълумот учун қабул қилинди.

saidov kozim kasimovich24.01.2017 17:15
- мазкур уйлар жойлашган ҳудудларда телекоммуникация тармоқларини тортиш ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (оптик толали алоқа линиялари, кабель телевидениеси хизматлари, интернет кафелар, Wi-Fi зоналар яратиш ва хк.лар)
Ўтиш
Қабул қилинди01.02.2017 10:53

Таклиф учун раҳмат

Абдуганиев Абдуазиз Абдурахимович24.01.2017 17:14
“таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш” сўзидан кейин “олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни интерактив кўринишга ўтказиш” сўзини қўшиш таклифини бераман.
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 09:48

Таклифингиз инобатга олинади.

Абдуганиев Абдуазиз Абдурахимович24.01.2017 17:13
“умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика, математика, физика, химия, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган предметларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш” сўзларидан кейин “электрон дарсликлар яратиш, таълим соҳасидаги дарсликларнинг электрон базасини шакллантириш” сўзларини қўшиш таклифини бераман.
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 09:48

Таклифингиз инобатга олинади.

Абдуганиев Абдуазиз Абдурахимович24.01.2017 17:12
“касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини” сўзларидан кейин “амалиётга жалб этган ҳолда” сўзларини қўшиш таклифини бераман.
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 09:47

Таклифингиз инобатга олинади.

Khamdamov Firdaus Djurabekovich24.01.2017 14:13
Naqd pul va plastik kartochkalardagi naqdsiz pul qiymatlari orasidagi farqni yo’qotish uchun plastik kartalar orqali to’lovni ommalashtirish kerak ya’ni barcha joylarga qabul qilinishi kerak (bozorlarda ham). Buning uchun hozirda qo’llanilayotgan “jazo” choralarini qo’llabgina qolmay rag’batlantirish usullaridan ham foydalanish kerak. Masalan, tadbirkorlarga naqdsiz pulda ishlab topgan daromadiga qo’yiladigan soliq stavkasini naqd puldagiga nisbatan kamroq qilish. Bu tadbirkorlarni naqdsiz pul orqali muomala qilishga undagan bo’lar edi. Bundan tashqari plastik kartadagi pulni naqd qilib olishni osonlashtirish ya’ni bankomatlarni ko’paytirish. Bu esa fuqarolarning plastic kartalarga bo’lgan ishonchini orttiradi.
Ўтиш
Қабул қилинди28.01.2017 18:52

Ушбу масала мазкур стратегиянинг нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ва қамровини ошириш, шу жумладан иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш, нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштириш бандида кўзда тутилган бўлиб, уларнинг ижроси Сиз кўтарган масалаларни ечишга қаратилган.

Sulaymonov Jahongir G'iyazovich24.01.2017 12:51
фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, мурожаат қилаётган фуқароларни мурожатидаги масалалари бўйича ишончлилиги ва масъулиятини ошириш
Ўтиш
Қабул қилинди24.01.2017 17:43
Шарҳингиз учун рахмат. Дастурнинг тегишли бандларида кўрсатилган масала назарда тутилган.
Sulaymonov Jahongir G'iyazovich24.01.2017 12:36
«Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифати ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик юритувчи субъектларда ахборот алмашувини жорий этишда ягона дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш.
Ўтиш
Қабул қилинди25.01.2017 14:28
Таклифингиз кўриб чиқилади.
Кондюкова Марина Викторовна24.01.2017 12:18
Абзац 6 в следующей редакции: повышение качества и эффективности деятельности высших образовательных учреждений на основе внедрения международных стандартов обучения и оценки качества преподавания, поэтапное увеличение квоты приема в высшие образовательные учреждения, внедрение автоматической нострификации дипломов о высшем образовании, полученном в зарубежных высших учебных заведениях по специальностям, не включенным в образовательный список специальностей в Республике Узбекистан, и специальностям, имеющим наибольшую потребность на рынке труда в Республике Узбекистан ;
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 09:47

Спасибо за предложение

Rahmanov Farhod Shakirovich24.01.2017 11:01
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимяти органлари томонидан "Электрон ҳукумат" доирасидаги фаолиятини қаттиқ назоратга олиш, бунда асосий эътиборни ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича чиқарилган ҳукумат қарорлари билан юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширмаган давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимят органларига нисбатан маъмурий жазо (молиявий) чораларини қўллаш бўйича меъерий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органни масъул этиб белгилаш.
Ўтиш
Қабул қилинди25.01.2017 14:27
Таклифингиз кўриб чиқилади.
Akbar Yusupov24.01.2017 10:20
Верховенство закона - это есть верховенство Конституции Конституция Республики Узбекистан Статья 16. Ни один закон или иной нормативно-правовой акт не может противоречить нормам и принципам Конституции. Статья 18. Все граждане Республики Узбекистан имеют одинаковые права и свободы и равны перед законом без различия пола, расы, национальности, языка, религии, социального происхождения, убеждений, личного и общественного положения. Наш уважаемый Президент в своих предвыборной кампании ставил верховенство закона как один из приоритетов. Но давно уже как сложилась практика что граждане Узбекистана из других регионов не могут приобретать собственность (жильё) в г. Ташкенте? Я не юрист но ясно что эта практика нарушает Конституцию. Пусть оставят институт прописки, но гражданин Республики Узбекистан должен иметь право на приобретение собственности на всей территории страны.
Ўтиш
Қабул қилинди31.01.2017 11:27

Спасибо за предложение

Ботирхўжа Жўраев23.01.2017 21:32
Давлат чегараларини аниқлаш бўйича қўшни давлатлар билан фаол амалий алоқада бўлиш.Шу билан бирга аввалги эришилган келишувлар бўйича ортга қайтмаслик, миллий манфаатларимизни ҳам эътиборга олиш чораларини кўриш керак.Бу борада маҳаллий матбуотда мунтазам чиқишлар қилиб бориш лозим.Аҳоли аксар маълумотларни чет давлатлар матбуотидан олишга мажбур бўлмаслиги керак.Улар эса кимга хизмат қилиши барчага маълум.Ахборотлар ошкоралигига эришиш зарур.Бу давлат раҳбари таъкидлаётган мавқега ҳам мувофиқ келади.
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 11:45

Иштирокингиз учун раҳмат.

Янгиликлар Шархлар23.01.2017 19:01
1)Олий таълим тизимига битирувчиларни қамраб олиш учун квоталарни кескин кўтариш. Мазкур чора олий ўқув юртига киришдаги коррупциянинг камайишига олиб келади. Билимли ёшларнинг хориж давлатларига ўқишга кетиб қолишини олдини олади(кейинчалик уларни қайтариб олиб келмаслик учун). Фақат билим жараёнига талабни юқори қўйиш (хорижадги каби). шунда ҳар ким олий таълим олишга шошилмайди. 2) Университетларда ректорларни сайлаб қўйиш тизимини жорий этиш (хориждаги каби). Ҳар бир ректор олий ўқув юрти илмий кенгаши аъзолари орасидан 5 йилга сайланиши ва у келгуси 5 йилда университетни қандай ривожлантириши борасида Дастури билан чиқиш қилиш тизимини йўлга қўйиш. Илмий кенгаш сайлаган ректорни Президент ёки Олий таълим вазири тасдиқлаши учун киритиш. Тизимни мукаммал тарзда ишлаб чиқиш керак. Шунда ким бўлмасин ректор қилиб тайинланурмиди ёки ҳар 2-3 ойда ўзгартирулмайди. 3) Ушбу тизим йўлга қўйилган тақдирда Ректорнинг сайловлди дасутри бўйича ҳар йил якунида илмий кенгаш олдида ҳисоботини эшитиш. уни маъқуллаш ёки рад этишни йўлга қўйиш. Ҳозирда бошқа бир университетнинг ректори ўзи билмайдиган бошқа бир олий ўқув юртига ректор қилиб тайинланади, унда на маъсулият бўлади на жавобгарлик. фақат топшириқларни бажариш билан шуғулланади. университетни ривожлантириш, уни салоҳиятини ошириш, дунёга танитиш масаласида ҳеч бир амалий иш қилмайди.
Ўтиш
Қабул қилинди02.02.2017 09:02

Таклифингиз инобатга олинади.

Utkur Kamilov23.01.2017 14:46
Все решения и протоколы выкладывать на сайте и делать доступным. Таким образом студенты смогут уже учиться на правоприменительной практике, а судья сто раз подумают перед тем как принимать решения - они ведь будут знать, что их решения теперь будут читать все!
Ўтиш
Қабул қилинди26.01.2017 03:42
Данная мера предусмотрена в п.68 проекта Государственной программы. Благодарим за внимание.
Utkur Kamilov23.01.2017 14:25
В фразу "внедрение современных информационно-коммуникационных технологий в деятельность судов." можно добавить "с обязательной аудио/видео записью судебных заседаний". От этого количество ошибок и подтасовок резко сократиться. Предлагаю вам как давний работник судебной системы!
Ўтиш
Қабул қилинди31.01.2017 11:27

Спасибо за предложение

Hindol Madraimov23.01.2017 10:06
Хусуий - опечатка
Ўтиш
Қабул қилинди23.01.2017 19:50
Спасибо за замечание. Данная опечатка будет устранена в ходе переработки документа.
Расулов Анвар Хамидович22.01.2017 11:56
диферсификация(диверсификация) қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш:
Ўтиш
Қабул қилинди23.01.2017 19:55
Сизнинг шарҳингиз ҳужжат қайта кўриб чиқилишида инобатга олинади.
Расулов Анвар Хамидович22.01.2017 11:46
эркин конвертацияни таъминловчи валютага оид муносабатларни тарктибга солиш----тартибга солиш
Ўтиш
Қабул қилинди24.01.2017 19:03
Эътиборингиз учун рахмат.
Bahtier Sodikov21.01.2017 18:27
Ривожланишга каратилган катта кадам. Менинг фикримча иктисодиётдаги жуда куп муаммоларни хал этилишига ижобий таъсир курсатади. Жумладан: 1. "Накд ва пластик картадаги пул маблагинин уртасидаги тафовут муаммосига; 2. Товар ишлаб чикарувчи корхоналарнинг ривожланишига, уларнинг даромадларини легаллаштиришга; 3. "Кора иктисод"ни кандайдир даражада пасайишига; 4. Давлатга тушаётган соликларнинг купайишига; 5. Хозирги кундаги мантиксизлик - яъни хом ашё сифатидаги ва бошка халк истеъмоли товарларининг улгуржи ва чакана бахоси уртасидаги мувозанатнинг тугри урнатилишига (буни жуда куп ишлаб чикарувчилар билади, купгина хом ашё сифатидаги чет элда ишлаб чикарилган товарлар чакана савдо тизимида худди шу товарларнинг улгуржи савдосидаги нархлардан арзон сотилади) .
Ўтиш
Қабул қилинди28.01.2017 15:41

Эътиборингиз учун рахмат. Мазкур масалалар “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”нинг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида шу жумладан илғор халқаро тажрибага мувофиқ инструментлардан фойдаланиш ҳисобига пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларда нархлардаги фарқни бартараф этиш учун нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштириш бандларида кўзда тутилган ва Сизнинг таклифларингиз ҳам ўз ечимини топади.

Karshiev Mirzoxid Erkinovich20.01.2017 10:35
2017 йил ва ундан кейинги йиллар (2021гача) дастурлари ушбу ҳаракатлар стратегияси асосида ишлаб чиқилар экан, стратегияда нафақат йўналишлар, балки пировард мақсадлар ҳам кўрсатилиши керак. Шунинг учун, Стратегияда 2021 йил охирига бориб эришилиши кўзда тутилаётган мақсадлар ва уларнинг индикаторлари берилишини таклиф қиламан. Шунингдек, "такомиллаштириш", "ислоҳ қилиш", "ошириш", "кенгайтириш" ва шунга ўхшаш мақсадларни камроқ ишлатиш ёки уларга аниқ индикаторлар қўйиш яхши натижа бериши мумкин.
Ўтиш
Қабул қилинди22.01.2017 08:01
Таклифингиз ишчи гуруҳ томонидан қўшимча ўрганиб чиқилади.
Oddiy Fuqaro 19.01.2017 13:32
1. Birinchi savol, naqd pulni nima sababdan plastikka haydash kerak edi va naqd pulni miqdorini qisib qo'yish kerak edi digan savolga bosh qotirish lozim. 2. Sababi inflatsiyani qisqartirish, boy odamlarni so'mni uyda taxlab qo'ymasliklariga erishish, va AQSH dollari qora bozorini so'mni o'zida noqonuniy ushlab turishini oldini olishmidi? 3. Agar yuqoridigi sababla bo'yicha qilingan bo'sa bu albatta yaxshi. Lekin AQSH dollarini qora bozorini tashkil etgan Markaziy Bank, Banklar, Moliya Vazirligi va ko'cha bezorilari ustida katta ko'lamdagi tozalash operatsiyasi boshlash lozim. Bu qora bozor yo'qotilmas ekan Iqtisodiyotni tag tomiriga na qon boradi na kislorod. Kundan kunga AQSH dollari qora bozorda oshib bormoqda, so'mni nafaqat inflyatsiyasiga balki kundalik devalvatsiyasiga sabab bo'lmoqda. Investitsiyalarni oqimini qirqilishida konvertatsiya yo'qligi, naqd AQSH dollari "Bank va valyutchiklarni uyushkan jinoyatchiliklari sabablidir. Bu ishga barham berish vaqti keldi. Ikki xil iqtisodiyot oxir oqibat rasmiy iqtisodiyotni yeb bitiradi, buni Somali, Zimbabwe, Indoneziya, va boshqa ko'plab AQSH dollarini qora bozori mavjuda davlatlarda ko'rganmiz. Bu ish O'zbekistonda takrorlanishiga yo'l qo'ymaslik uchun "valyutchiklarni" bu ishlariga yakun yasash shart! 4. Kreditga yopishib olmasdan, lizingni rivojlantirish, va investitsiyalarni Islomiy Bank tizimi orqali moliyalashtirishni O'zbekiston banklariga dasturul amal qilib olish bu vatanimiz taraqqiyoti va xalqimiz farovonligi uchun juda kerakli islohot bo'ladi. % larga bog'lanish emas, Islom banklari tizimida shariat qoidalariga rioya etkan holda tadbirkorlarga sarmoya ajratilishi biznesni halol boshlab olish va halol davom etkazishga zamin yaratadi. Malayziyadan o'rnak olinsa bo'ladi bu borada. 5. Albatta konvertatsiyani ochkan yaxshi va zarur. Lekin importni nazorat qilish kerak. Va valyuta oqimi tashqariga chiqib ketadigan sohalarni mamlakat ichkarisida rivojlantirish kerak. Masalan, konvertatsiya ochilishi bilan juda ko'p yoshlar chet elda o'qishka intilishadi. (Bu unchalik foydali ish emas, sababi qanchalik katta pul sarflab chetta o'qimasin, bizni 3-dunyo odamlari deya juda yuqori lavozimlarga olmaydi). Buni o'rniga davlatimiz mamlakat ichida chet eldagi fanlarni o'qitish tizimini, chet eldagi ishchi kuchiga talab bor sohalarga training va o'qitish, o'rgatishni yo'lga qo'yishi kerak, shunda qimmat o'qishlarga ketishni oldi olinadi. Shunga o'xshash mamlakat ichkarisida sharoit yaratilsa odamlar tashqariga valyutani sarflashlari kamayadi. 6. O'zbekiston biznes fikrlashga o'tishni istar ekan 3 narsani bosh bo'lak dip bilgani yaxshi: 1. Kapital; 2. Resurs; 3. Odam Resursi (Kadrlar). Shu yuzasidan bor Kapitalni 2ta qogan resursga yo'naltirish kerak ya'ni resurs (yer, suv, fermerlik, tabiiy resurslar, og'ir sanoat, yengil sanoat, oziq ovqat, va ishlab chiqarish) keyingisi odam resursi (bizda 60% aholi yoshlardir, ularni hammasiga ish topip berishga O'zbekistonda shart-sharoit ham yoki imkon ham yo'q, Buni tan olish kerak). Shundan xulosa qilinsa yoshlarni chet eldagi Yevropa, Osiyo, Yaqin Sharq, Sharqiy Osiyo davlatlarida ishlashga moslashtiradigan, u yerlarda bor kasblarga O'zbekistonda o'qitib o'rgatish, kvalifikatsiya berish, va borib ishka joylashishlariga tayyor qiladigan texnikumlar ochish kerak. Yevropada masalan xalqlar yoshi katta, ularga yordamchi kerak, yoki sohalarda ishchi kerak. O'zbekistonda yoshlar bor lekin ish yo'q, imkon yo'q yiliga 1,5 million ish o'rni yaratish, oyiga 1tadan zavod qursayam 1,5mln odamga ish topish bu fizika qonunlariga zid keladi. Buni tan olgan holda, strategik qarorni odam resurslariga qaratish vaqti allaqachon keldi. Sababi barcha chetta ishlayotkanla O'zbekistonga ishlab topgan pullarini yuborib qurilish, to'y, tadbirkorlik, qolaversa kam ta'minlangan va kasalmandlarga yordam berib kelishmoqda. Bu trendni davlat bosh islohotchi bo'lib, tanlab olingan davlatlar bilan pakt tuzib qonuniy asosda o'zbeklarni ishga tayyorlab jo'natish ishlarini tashkillashtirish bu juda katta yutuq bo'ladi. Hich bo'masa 40% ishsiz odam chetta ishlasa bu oila, jamiyat va davlatka qanchalik katta foyda bo'lishini o'ylab ko'rishlari kerak xurmatli prezidentimiz. Meni taklifim ishsizlarga chet eldagi muayyan soha, muayyan ish o'rniga kerakli qobiliyat, bilim, ko'nikma, mahorat va til o'rgatishni tashkil etish kerak. Til bilmasdan ish qidirib borib ish topomasdan ortka quruq qo'l bilan qaytayotkan yurtdoshla nafaqat oila budjetiga balki iqtisodiyotka ham zarar keltirmoqdalar. Janubiy Korea modelini boshqa davlatlarga qo'llash vaqti keldi.
Ўтиш
Қабул қилинди28.01.2017 12:37

Мазкур масала “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”нинг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида шу жумладан илғор халқаро тажрибага мувофиқ инструментлардан фойдаланиш ҳисобига пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда эркин конвертацияни таъминловчи валютага оид муносабатларни тартибга солиш, миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларда нархлардаги фарқни бартараф этиш учун нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштириш бандларида кўзда тутилган ва Сиз кўтарган масалалар ўз ечимини топади.

Каримов Эркин Зикириллаевич19.01.2017 11:52
Ўзбекистондаги, халқаро, махаллий ва ички йўллар сифати ва харакат хавфсизлигини тубдан яхшилаш, йўл қурилиши сохасида профессионал, халол ва виждонли кадрларни етиштириш, хамда йўл қурилиши ташкилотлари фаолиятини лицензиялашни таклиф қиламан. Шунингдек, Йўл қурилиши, таъмирланиши бўйича хам Республикамизда йўл қурилиши учун жавобгар органнинг махсус сайти очилиб, ойлик, чораклик, ёки йиллик даврда, Республикамизнинг, халқаро, махаллий ва ички йўллари аниқ координаталари хамда вилоят, туман, ва шахарларга таалуқлилиги кўрсатилган холда бажарилган ишлар хисоботи, қуриш ва кафолат муддатлари ошкорлдаиги таъминланишини таклиф қиламан. Сабаби, хар бир ахоли ўз яшайдиган худуд йўлларини яхши билади шу сабабдан, тегишли органнинг хисоботини ўқиб ўрганиб, хақиқатда шу йўллар таъмирландими, таъмирланган бўлса қандай сифатда ва миқдорда бажарилди, қанча вақтдан кейин янги қурилган ёки таъмирланган йўллар бузила бошланганлиги тўғрисида тегишли органларга хабар қилиш имконияти яратилса. Бу хар бир фуқаромизнинг Ватанимиз равнақи учун ўз маъсулияти борлигини хис қилиб, мансабдор шахсларнинг ноқонуний ишларини ўз вақтида ошкор қилиниши ва давлатимиз ва бюджетимизга етказиладиган миллиардлаб зарарларни олдини олиш имконияти туғилган бўлар эди. Вижонсиз йўл қурувчиси, бир неча мансабдор билан тил бириктириши мумкин, аммо беш қўл баробар эмас халқ билан жиноий тил бириктира олмайди, халқ орасидан, биргина хақиқат тегишли жойга етказилса хам ижобий натижа хисобланади.
Ўтиш
Қабул қилинди28.01.2017 16:41

Сиз томонингизда яхши шарх келтирилган. Шарх учун катта рахмат.

Республикамизда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида амалга оширилган йўл қурилиши ишлари тўғрисидаги ҳисобот доимий равишда ҳар чоракда https://www.mf.uz/, http://www.uzavtoyul.uz/uz/ сайтлари орқали эълон қилиб борилади ва Ўзбекистон Миллий матбуоат марказида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилган. Сиз томонингизда берилган бошқа таклифлар тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилади.

Каримов Эркин Зикириллаевич19.01.2017 11:24
1.1. Республикамизда, Олий мажлиснинг, қабул қилаётган қонун хужжатларини қай даражада, ижро қилувчи органлар томонидан ижро қилиниши устидан назорат олиб бориш ваколати бор аммо. Бу ваколатидан шу даврга қадар фойдаланганини халқимиз хис қилмаган хамда Олий мажлис томонидан ижро қилувчи органларнинг фаолияти устидан танқидий назорат амалиёти мавжуд эмас, шу сабабдан Олий мажлис томонидан қабул қилинган кўпгина қонун хужжатлари ижроси сустлашиб кетган. Амалиётда, давлат органларининг қонунларимизга зид бўлган қарор ва йўриқномалари хам чиқиб, қонунлар четга сурилиб, давлат органларининг қарор ва йўриқномалари ижро қилинади. Бу холат, банк сохасида ва бошқа сохаларда хам учраб туради. Бунга Адлия органлари хам маъсулиятини ошириш керак. Қолаверса бу қонун хужжатларининг, давлатимиз равнақи, иқтисодиётимиз ривожи, халқ турмуш фаровонлигини ўсишига ва алохида худудларимизга қай даражада мос келиши юзасидан назорат ўтказилмаган. Олий мажлис қонун чиқарувчи орган бўлганлиги ва уларнинг фаолияти устидан назорат қилувчи орган бўлмаганлиги учун хам шу салбий холат юзаган келган бўлиши мумкин. Тарозининг икки палласи бўлади. Бугунги кунда Парламент назорати тўғрисидаги қонун қабул қилинган аммо бу қонуннинг ижроси, Олий мажлис томонидан қай даражад ижро қилиниши устидан назорат йўқ. Бугунги кунда жамоатчилик назорати конституциямизда хуқуқий кафолатланган бўлсада, бу хуқуқимиз борлигини кўпчилик фуқароларимиз билишмайди, билишса хам қай даражада бу хуқуқларимиздан фойдаланиш тартибини ўйлаб кўришмаган. Олий мажлис, қонун қабул қилади, аммо бу қонунлар узоқ худудларда амал қилинаяптими йўқми билишмайди. Депутатларимз бу худудларга мутлақо боришмайди хам. Хар бир вилоят, шахар, туман ва қишлоқлар муаммосини ва у ердаги вазиятни шу ернинг ахолисидан бошқа хеч ким уларчалик яхши билмайди. Шу сабабдан “Жамоатчилик назорати тўғрсидаги қонун” қабул қилинса, Олий мажлис, хуқуқни мухофаза қилувчи ёки назорат қилувчи органлар эмас, балки ахолининг ўзи мазкур қонунларнинг ижро қилиниши устидан назоратни амалга оширади. Давлат оганлари, Олий мажлис ва халқ бир-бирини доимий назорат қилади, бунинг оқибатида Олий мажлис, хуқуқни мухофаза қилувчи ёки назорат қилувчи органлар хам ишлашга мажбур бўлишади. Жамоатчилик назорати, қонун устиворлиги ва ижросини таъминланишига, ахолининг турмуш фаровонлигининг ўсишига, бузилган хуқуқларини тикланишига, хизмат қилади. фуқароларимизнинг давлатимиз равнақи учун ўз маъсулиятини хис қилиб, жамоатчилик назорати шаклланади, хозирги кундаги кўпгина фуқароларимиздаги, лоқайдлик, бефарқлик, барибир оддий одам хеч нарса қила олмайди деган умидсизлик каби салбий хислатларни йўқ қилиб, ахолининг ўз хаёти турмуш тарзи, Ватанимиз равнақи учун ўзи жавобгарлигини тушунган холда, қонунлар ижросини хам талаб қилиши, хуқуқий онгининг ўсиши, қонун бузилишини олдини олишга қаратилган хар бир харакати, ўзининг ва яқинларининг хаёт учун фойда келтираётганини кўриб, ўз худудида қонунсизликка, коррупцияга қарши курашиш хисларини ўйғотади. Шу билан бирга, бу харакатлари учун “Қонунимиз, Давлатимиз” уни ва яқинларини химоя қилишини хам билади. Ватанимиз, иқтисодитётимиз равнақи учун, кам сонли депутатларимзнинг, қонун ижроси устидан назоратидан, кўра халқ, жамоатчилик назорати самараси кўпроқ деб ўйлайман. Коррупциянинг оқибатларини бартараф қилишдан кўра, уни олдини олган маъқул деб биламан. Жамоатчилик назорати, қонунларимиз ижросини назорат қилиш билан бирган, коррупциянинг олдини олишига хам ўлкан хисса қўшиши аниқ. Юқоридаги фикрларимдан хулоса қилиб “Жамоатчилик назорати тўғрсидаги қонун” ни қабул қилишни таклиф қиламан.
Ўтиш
Қабул қилинди22.01.2017 07:56
Таклифингиз инобатга олинади.