III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишари
3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
---|---|---|---|---|---|---|---|
123 | Макроиқтисодий кўрсаткичлар, айниқса, валюта бозори ҳолати устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, зарурият туғилганда, миллий валюта ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини ошириш, макроиқтисодий мувозанатни сақлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган қонунчиликни такомиллаштириш. | ҳар чоракда | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк | - | - | Таҳлилий маълумотнома. Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини, миллий валюта ва нархлар даражасининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. | 2 / 2 |
124 | Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ва қамровини ошириш, шу жумладан иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек банкдан ташқари айланишини қисқартириш. | 2017 йил март | Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, ДСҚ | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш таклиф этилади: аҳолига муайян вақт давомида белгиланган лимит доирасида банк маблағлари ҳисобидан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи кредит карталарини муомалага киритиш; банк пластик карталари орқали ҳисоб рақамларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан («СМС-банкинг», «Интернет-банкинг», «Мобил-банкинг») фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш; пластик картадаги маблағларни бошқа картага ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни камайтириш; валюта ва солиқ назоратини соддалаштиришни ўз ичига олган электрон тижоратни ривожлантиришни рағбатлантириш, пластик карталар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тизимида олинмаган товар ва фойдаланилмаган хизмат учун тўловни қайтаришни тартиб-таомиллари ва технологияларини жорий этиш. | 19 / 19 |
125 | Етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш: жалб қилинаётган ташқи сармоя бўйича юзага келадиган харажатларни камайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг кредит рейтингини яхшилаш ҳамда юқори суверен рейтинг кўрсаткичларига эришиш мақсадида, етакчи халқаро рейтинг ва суғурта агентликлари (S&P, FITCH, MOODY’S ва ҳоказо) билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш. | 2017-2018 йиллар | Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликва идоралар | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. Суверен рейтинг кўрсаткичини ва кредит рейтингини яхшилаш. | 3 / 3 |
126 | Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан алоқаларни кенгайтириш орқали: 1. Халқаро молиявий институтлар пул маблағларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан: - 2016-2020 йиллар давомида 27 та лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки кредитларини жалб қилиш; - 2016-2018 йиллар давомида 25 та лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки кредитларини жалб қилиш. 2. Осиё тараққиёт банкининг 1,0 млрд. долл.дан кам бўлмаган миқдорда кредитларини жалб қилишни кўзда тутадиган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш орқали 2017-2019 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш. 3. Устувор ижтимоий-иқтисодий, инфраструктура ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чет эл ҳукумат ташкилотларининг (Хитой экспорт-импорт банки, Корея экспорт-импорт банки, EDCF Фонди, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIСA), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА), Франция тараққиёт агентлиги (ФТА), Европа ҳамкорлик комиссиялари ва ҳоказо) имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш. |
Йил давомида
2017-2020 йиллар 2017-2018 йиллар 2017-2019 йиллар Йил давомида | Вазирлик ва идоралар, инвестицион лойиҳа ташаббускорлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар ТИАИСВ, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
3,0 млрд. долл. 3,7 млрд. долл. 1,0 млрд. долл. Кредит ва грант маблағ- ларини жалб қилиш мобай- нида аниқлаш-тирилади |
Жаҳон банки маблағлари Осиё тараққиёт банки маблағлари Ислом тараққиёт банки маблағлари Чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилот-лари маблағ-лари | Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш. Инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш. | 1 / 1 |
127 | Валютани тартибга солишнинг, миллий валютанинг эркин конвертация қилинишини таъминловчи миллий валюта қийматини шакллантиришнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш. | 2017 йил I чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, ДСҚ, ДБҚ Давлат рақобат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат, Ўзбекэнерго, Ўзбекнефтгаз | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини таъминловчи ва қўллаб-қувватловчи валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб, бозор механизмини ҳисобга олган ҳолда валюта курси сиёсатини такомиллаштириш; тадбиркорлик субъектларининг ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш; мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт қилувчиларни валюта тушумининг қисмини мажбурий сотишни бекор қилиш, хом ашё товарлари (пахта толаси, табиий газ, металлар ва бошқалар) экспорти бундан мустасно; ҳар қандай манипуляцияларни олдини оладиган механизмларни жорий этган ҳолда хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини таъминлаш; тижорат банклари томонидан жалб қилинган ва ўз ресурслари ҳисобидан хорижий валютани тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда эркин сотиш тизимини жорий қилиш; бюджетга қўшимча тушумлар, тижорат банкларининг жорий кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобига иқтисодиётнинг таянч тармоқларини вақтинчалик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш; 2017 йил давомида электр энергияси, газ ва коммунал хизматлар учун тарифларнинг ошишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриш. | 11 / 11 |
128 | Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш. | 2017 йил I чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ, Савдо-саноат палатаси | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар белгиланади: республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиётини босқичма – босқич бекор қилиш; инфляция даражасини аниқлашда товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) ўзгаришини кузатиш методикасини такомиллаштириш; нақд пулсиз кўринишда товар ва хизматлар сотишда сунъий юқори нархлар ўрнатганлик учун жавобгарликни ошириш орқали, ички бозорда нархнинг шаклланиш тартибини бошқаришда бозор механизмларини жорий қилиш; маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни декларация қилиш тартибини босқичма-босқич қисқартириш ҳамда кейинчалик 2020 йилда уни бекор қилиш; маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) учун нақд пулда тўлаш ҳақидаги талабга ва бунинг учун чегирма беришга тақиқ қўйиш. | 9 / 9 |
129 | Банк фаолиятини тартибга солувчи замоновий тамойил ва механизмларни жорий этиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига йўл қўймаётган тўсиқларни бартараф этиш. | 2017 йил III чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиётвазирлиги, ДСҚ, ДБҚ | - | - | 2018-2019 йилларга мўлжалланган банк фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан: банк назорати бўйича Базель қўмитасининг талабларига асосан тижорат банкларининг маблағлари етарлилиги ва ликвидлилиги даражаси кўрсаткичини қўллаб-қувватлаш; бошқарув ва банк таваккалчилиги тизими, шу жумладан илғор хорижий амалиётлари асосида тижорат банкларида менеджмент таваккалчилиги самарадорлигини янада ошириш; мамлакат иқтисодий ривожланишининг замонавий талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш мақсадида банк фаолиятини тартибга солишга оид Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини инвентаризация қилиш; тижорат банклари фаолиятига, шу жумладан кредит сиёсатига давлат ҳокимияти органлари томонидан маъмурий аралашувларни олдини олиш ва йўл қўймаслик; тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш, кредит портфели миқдорини доимий ошириб бориш ва унинг сифатини яхшилаш, инвестицион лойиҳаларни молиялаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш кўламини янада ошириш; банкларга хос бўлмаган вазифаларни истисно этиш бўйича амалий чораларни кўришни назарда тутувчи Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 11 / 11 |
130 | Капитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин маблағларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида молия бозорини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: мустаҳкам молиявий институтлар (банклар, суғурта компаниялари, йирик давлат компаниялари, акционерлик жамиятлари)га қимматли қоғозлар (облигациялар, векселлар ва бошқалар) чиқаришга рухсат бериш; қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг молия бозорининг замонавий воситаларини жорий қилинишдаги ролини кучайтириш, яъни мазкур органни назорат органи сифатида эмас, балки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилувчи орган сифатида фаолияти самарадорлигини ошириш; қимматли қоғозларни дастлабки ва қўшимча эмиссия қилишни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш; суғурта ва бошқа молиявий хизматларнинг янги шаклларини жорий қилиш, суғурта ва бошқа турдаги молиявий хизматларнинг ҳажмини кенгайтириш; алоҳида миллий корхоналар акцияларининг хорижий нуфузли фонд биржаларида дастлабки тарзда жойлаштирилишига эришиш (IPO), уларнинг хорижий капитал бозорига чиқишини таъминлаш. | 2 / 2 |
131 | Касса айланмалари прогнозларини маъмурий ўрнатиш амалиётига барҳам бериш. | 2017 йил II чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги, ДСҚ | - | - | Тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2 / 2 |
132 | Давлат маблағлари ҳақидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлашга, пул-кредит сиёсати воситаларини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга, нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ | - | - | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. Лойиҳаларда қуйидагилар акс эттирилади: давлат маблағлари ҳақидаги маълумотларни давлат секторида ҳисобга олишнинг халқаро стандартларига мослаштириш орқали уларнинг шаффофлигини таъминлаш; пул-кредит сиёсати воситаларини янада такомиллаштириш, шу жумладан иқтисодиётнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қайта молиялаштириш ставкасини тартибга солиш механизмларининг самарадорлигини ошириш; нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларда нархлардаги фарқни бартараф этиш учун нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштириш. | 4 / 4 |
133 | Ўзбекистоннинг турли рейтингларни эгаллаши ва улардаги мавқеини ошириш учун талаб қилинадиган статистик ва бошқа маълумотларнинг халқаро ҳисоботларда чоп қилинишига доир чекловларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш. | 2017 йил II чорак | Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, Марказий банк | - | - | Турли рейтингларни эгаллаш ва уларни ошириш. | 2 / 2 |
134 | Тармоқлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш ҳисобига ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишини таъминловчи маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | - | - | Чора-тадбирлар дастурлари. Минтақаларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти кенгайтирилади, маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш ва алоҳида вилоятлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурлар амалга оширилади. | 4 / 4 |
135 | Бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш, фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | - | - | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. Лойиҳаларда қуйидагилар акс эттирилади: бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, маҳаллий бюджетлар тасарруфида қоладиган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг рўйхати ва миқдорини қайта кўриб чиқиш орқали шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг минтақалар маблағларини бошқариш бўйича мустақиллигини оширган ҳолда фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш. | 6 / 6 |
136 | “2018-2021 йилларга мўлжалланган экспорт фаолиятини ривожлантириш Концепцияси” ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | ТИАИСВ, ТИВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш; Ўзбекистон учун савдо алоқаларини ривожлантириш борасидаги мақсадли бозорларни аниқлаш; ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш асосида катта ҳажмдаги экспортбоп товарларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш; ташқи бозорларни маркетинг ўрганиш усулини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; белгиланган бозорларни асосий иштирокчилар билан узвий ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш орқали ушбу бозорларни миллий маҳсулотлар билан таъминлаш; халқаро сифат стандартларни (ISO 9001) кенг жорий этиш, ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларда маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш. | 2 / 2 |
3.2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
---|---|---|---|---|---|---|---|
137 | Минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларига тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш. 2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш, шу жумладан: мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 млн. долларлик 63 та лойиҳа; рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн. долларлик 6 та лойиҳа; кимёвий хомашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн. долларлик 2 та лойиҳа; углеводород хомашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 млн. долларлик 6 та лойиҳа; тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 млн. долларлик 9 та лойиҳа; фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24 млн. долларлик 7 та лойиҳа; қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн. долларлик 29 та лойиҳа; тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 млн. долларлик 15 та лойиҳа. | Йил давомида | Ўзбекозиқовқат-холдинг, ОТМК, Ўзметкомбинат, Ўзкимёсаноат, Ўзбекнефтегаз, Ўзбекчармпойабзали, Ўзфармсаноат, Ўзқурилиш-материаллари, Ўзбекенгилсаноат, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 116 827 000, шу жумладан, 2017 йилда 3 003 000 | Корхона-ларнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар | 2017 йилда кўзда тутилган қувватларнинг тармоқ жадваллари ўз вақтида кечикмасдан фойдаланишга топшириш бўйича лойиҳа ишларининг тармоқ дастурлари. Келгуси 5 йилда республикада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 бараварга, унинг ЯИМдаги улуши – 33,6%дан 36%га, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши – 80 фоиздан 85 фоизга ўсади. 2017 йилда 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади. | 2 / 2 |
138 | Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш: иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги 4400 дан ортиқ корхоналарнинг рентабеллик даражасини ошириш ва молиявий соғломлаштириш; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш асосида ишчилар сонини кўпайтириш. | Ишлаб чиқиш: 2017 йил I чорак Амалга ошириш: 2017-2018 йиллар | Давлат рақобат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ҚР ВазирларКенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Корхоналарнинг рентабеллик даражаси ошади, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш ва ишчилар сонини кўпайтиришга олиб келади. | 0 / 0 |
139 | 2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва рақобатбардошлигини оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Шу жумладан маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш ҳамда модернизация қилиш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни оптималлаштириш. | Йил давомида | Вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўздавэнергоназорат, Ўзнефтегазинспекция | 602 000,0 | Корхоналар-нинг маблағлари ва тижорат банклар кредитлари | Маҳаллий маҳсулотларнинг, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. | 4 / 4 |
140 | Биринчи навбатда экспортга мўлжалланган маҳсулотларни юқори даражада маҳаллийлаштиришга йўналтирилган иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш. | 2017 йил III чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, вазирлик ва идоралар | - | - | Ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва модернизация қилиш, рақобатбардош, экспортбоп маҳсулот ва материалларни ишлаб чиқиш учун замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилади. | 0 / 0 |
141 | Тармоқлар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, биринчи навбатда ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда амалга ошириш учун қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш: Енгил саноатда 85 та, чармпойабзал соҳасида 31та, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 16 та, озиқ-овқат саноатида 78 та, фармацевтика соҳасида 18 та, электротехника саноатида 17 та лойиҳа. | 2017 йил I чорак | Ўзбекенгилсаноат, Ўзбекчармпойабзали, Ўзқурилиш-материаллари, Ўзбекозиқовқат-холдинг, Ўздонмаҳсулот, Ўзвиносаноат-холдинг, Ўзфармсонат, “Дори-Дармон” АК, Ўзэлтехсаноат, тижорат банклари | Бизнес режалари ва лойиҳа ҳужжатлари асосида | Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари ва халқаро молия институтлари кредитлари | Лойиҳа ҳужжати. Ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туманларни саноат ҳажмидаги улушини ошириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш имконини беради. | 1 / 1 |
142 | Заргарлик соҳасини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИС вазирлиги, Марказий банк, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотлар айланмасини соддалаштириш, миллий заргарлик саноатини ривожлантиришга қаратилган шароитларни яратиш ҳамда тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш; хорижлик буюртмачиларнинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш учун толлинг операцияларининг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни импорт қилишнинг лицензияланишини бекор қилиш; маҳаллий олтиндан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларининг экспортга чиқариш ҳажми бўйича белгиланган минимал нормани (95%) кисқартириш. | 1 / 1 |
143 | Ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш ва уларнинг халқаро инфратузилмалари билан интеграциялашувига қаратилган дастурни ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзавтодарётранс, Давлат рақобат қўмитаси | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Қарорда қуйидагилар таклиф этилади: халқаро юк ташишни амалга оширадиган миллий транспорт логистика компаниялари ўртасида рақобат даражасини ошириш, экспорт корхоналари учун тарифларни пасайтиришни рағбатлантириш, автомобиль паркларини кенгайтириш, юк автомобилларини олиш учун кредитлар олишни соддалаштириш; экспортга мўлжалланган миллий маҳсулотлар нархларини рақобатбардош қилиш мақсадида юкларни бир транспортдан бошқасига қайта юклаш пунктлари сонини ошириш; “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК веб-сайтларида темир йўл ва ҳаво транспортларида юк ташиш тарифларини оптималлаштириш. | 1 / 1 |
144 | “Ўзбекистон Республикасида халқаро автомобилларда юк ташиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юкларни транзит қилиш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқиш. | 2017 йил IV чорак | Ўзавтодарётранс, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ИИВ, Давархитектқурилиш | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари. Қонунлар халқаро автомобиль юк ташиш, юкларни транзит қилиш ва транзит юк ташувчиларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солишни назарда тутади. | 0 / 0 |
145 | Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган Нурота, Каттақўрғон, Қўшработ, Қизириқ, Музработ, Боёвут, Сардоба туманларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё вилояти ҳокимликлари, тижорат банклари | Дастур асосида | Тижорат банклари кредитлари, тадбиркор-ларнинг маблағлари | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Туманлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини, аҳоли бандлиги, турмуш сифатини оширишга хизмат қилади. | 1 / 1 |
146 | Ғиждувон, Хазорасп, Ургут туманлари ва Қўқон шаҳрида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ҳамда Зомин, Сирдарё, Бўстонлиқ ва Бойсун туманларида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган зоналарни ташкил этиш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИС вазирлиги, Ергеодезкадастр, Давархитектқурилиш, Бухоро, Хоразм, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари | Эркин иқтисодий зоналар Кенгаши йиғилиш баёнлари асосида | Корхона ва ташкилот-ларнинг маблағлари, тижорат банклар кредитлари, хорижий инвестиция ва кредитлар | Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси. Ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, маҳаллий тадбиркорларни эркин иқтисодий зоналар имтиёзларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш имконини беради. | 0 / 0 |
147 | Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида кичик бизнеснинг инновацион технопаркларини ташкил этиш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Фанлар Академияси, ДСҚ, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги | Манзилли дастурлар асосида | Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестиция ва кредитлар | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Кичик бизнес субъектларининг барча қулайликларга эга бўлган ҳудудда фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратилади. | 0 / 0 |
148 | Ўзида саноат-иқтисод кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни, табиий ва меҳнат ресурсларини, шунингдек ҳудуднинг бошқа потенциал имкониятларини ифода этган республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) паспортини тузиш. | 2017 йил III чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Ҳисоб-китобларга асосан | Ижрочилар маблағлари | Туман (шаҳар) паспортидан эркин фойдаланишга қаратилган замонавий тизим жорий этилади. Ҳудудларга инвестиция жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради. | 0 / 0 |
149 | “Газ таъминоти тўғрисида”ги, “Иссиқлик билан таъминлаш тўғрисида”ги ва “Қайта тикланадиган энергия манбалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекэнерго, Ўзбекнефтгаз | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари. Лойиҳаларда қуйидагилар назарда тутилади: газ таъминоти тизимини тартибга солишнинг ягона ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаш; қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш, шу жумладан энергияни реализация қилиш тартибини соддалаштириш, дифференциал тарифларни жорий қилиш, солиқ имтиёзлари бериш; бино ва иншоотларнинг қурилишига нисбатан энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини қисқартиришга қаратилган янги талабларни белгилаш; энергетик аудит механизмларини такомиллаштириш. | 5 / 5 |
150 | Бозор шароитларида фаолият юрита оладиган, ҳам техник, ҳам инсон потенциалига эга бўлган, республикада амалга оширилаётган ҳар қандай турдаги лойиҳа ишларида қатнашишга имкон берувчи устав ва айланма капиталига эга бўлган қурилиш ва лойиҳалаш корхоналарини ташкил этиш ва жорийларини ривожлантиришга, соҳада замонавий бозор муносабатларини яратишга қаратилган “Капитал қурилишни янада такомиллаштириш ва қурилиш материаллари соҳасида қулай муҳитни яратиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилиш-материаллари, ДСҚ, ДБҚ | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар акс этади: капитал қурилиш соҳасидаги норматив базани бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш; лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларига моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги қурилиш технологияларини жорий этишга йўналтирилган солиқ ва бошқа турдаги имтиёз ва енгилликлар бериш; миллий лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларини ташқи бозорларга киришига кенг жалб этишни таъминловчи комплекс тадбирларни амалга ошириш; лойиҳаларни экспертиза қилиш тизимини такомиллаштириш; лойиҳаларни молиялаштиришнинг турли замонавий усулларини ва бошқа молиявий воситаларни жорий этиш; пудрат ташкилотларида мавжуд бўлган мутахассисларни сақлаб қолиш, малакали кадрларни жалб этиш имконини берадиган шароитларни яратиш; қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш; лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари ассоциацияларини ташкил этиш. | 0 / 0 |
151 | Капитал қурилиш соҳасида бозор муносабатларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | 2017 йил III чорак | Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилиш-материаллари, ДСҚ, ДБҚ | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари. Бунда қуйидагилар акс этади: қурилишда банд бўлган ташкилотларни кичик тадбиркорлик субъектлари деб ҳисоблашда ходимлар чекланган йиллик сонини 50 тадан 200 тага кўпайтириш; қурилишнинг бошланғич баҳосини қурилиш ташкилотининг рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш; смета ҳужжатларини тузишда эскирган ва амалиётда ишлатилмайдиган технологиялар ва машиналарни чиқариб ташлаш, бозор механизмларини жорий қилиш нуқтаи назаридан қайта кўриш. тендер савдолари ўтказиш механизмини такомиллаштириш, қурилиш шартларини ўзгартишга имкон бериш; қурилиш пудрат ташкилотлари фаолиятини текширишларни тендер нархларини ҳисобга олиб, ишларни якунлагандан кейингина амалга ошириш. | 1 / 1 |
152 | Иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар бозорида босқичма-босқич монополияни қисқартириш. | 2017 йил III чорак | Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Бунда қуйидагилар акс этади: корхоналарнинг бирлашиши ва қўшиб олинишида монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш талабларини бирхиллаштириш; рақобатни чекловчи келишувлар, битимлар ва келишилган ҳаракатларга қарши кураш механизмларини такомиллаштириш; устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг акция ва улушларини сотиб олишда тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш; манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида шўъба корхона томонидан таъсисчининг устав фондидан улуш сотиб олишига ва шўъба корхона вакилларининг таъсисчи кузатувчилар кенгашида аъзолигига тақиқ қўйиш. | 2 / 2 |
3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
---|---|---|---|---|---|---|---|
153 | Бутунжаҳон банкининг «Doing Business» халқаро рейтингида салбий тенденцияли жойлашувнинг яхшиланиши кузатилмаётган кўрсаткичлар бўйича республикамизнинг ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш. | Йил давомида | Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, ТИАИВС, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар | - | - | Қуйидагилар назарда тутилади: тадбиркорлик субъектлари учун кредитни бемалол олишни таъминлаш; тўловга қобилиятсизликни ҳал қилиш масалаларини такомиллаштириш; қарздорлар ва кредиторларнинг таъминланган битимлар бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш, кредит маълумоти алмашинуви механизмларини такомиллаштириш; шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини кучайтириш; электр таъминотига уланиш тизимини такомиллаштириш; қурилишга рухсат олиш жараёнини соддалаштириш; тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш жараёнини енгиллаштириш. | 4 / 4 |
154 | Хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида инвестициявий жозибадорлигини ошириш. | 2017 йил IV чорак | ТИАИВС, ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ | - | - | Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини, шу жумладан “Хорижий инвестициялар тўғрисида”ги, “Хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунларни танқидий таҳлил қилиш, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг бу соҳадаги тажрибасини ўрганиш натижасида тўғридан-тўғри амал қиладиган, инвестиция фаолияти, хорижий инвестицияларнинг кириб келишини қўллаб қувватлайдиган, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини кафолатлайдиган “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 7 / 7 |
155 | Тижорат банклари томонидан ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё ва материалларни сотиб олишда молиявий ресурсларга бўлган талабларини қондириш мақсадида иқтисодиёт ҳамда кичик бизнес соҳаси субъектларини кредитлаш ҳажмини 1,2 баробарга ошириш. | Йил давомида | Марказий банк, тижорат банклари | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё ва материалларни сотиб олишда молиявий ресурсларга бўлган талабларини қондириш. | 0 / 0 |
156 | Тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада рағбатлантириш ва такомиллаштириш, экспорт-импорт операцияларини тартибга солишни такомиллаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш. | 2017 йил I чорак | ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ, Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини Давлат бош инспекцияси, Ўзстандарт, Ўзбекистон темир йўллари, Ўзбекистон ҳаво йўллари | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: товарларни ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни импорт қилишда мувофиқлик сертификатини бериш муддатини, илгари худди шундай товар учун сертификат олган тақдирда 10 кундан уч кунгача қисқартириш; товар ва хизматлар экспортидан (хом ашё товарлари бундан мустасно) валюта тушумининг белгиланган қисмини мажбурий сотишни бекор қилиш; ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналарга белгиланган имтиёзларни маҳаллий товарларни экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига ҳам тадбиқ этиш; барча хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт шартномалари тузиш орқали экспорт қилиш ҳуқуқини бериш; экспорт қилиш тақиқланган айрим товарларни (нон ва гўшт маҳсулотлари, тирик мол ва парранда) рухсатнома асосида экспорт қилиш тизимини жорий этиш; фойдаланилган машина, жиҳоз ва техникаларни экспорт қилишни соддалаштириш ва тартибини аниқлаштириш; Ўзбекистон Республикасининг амалдаги санитария нормалари ва карантин қоидаларини жаҳоннинг илғор мамлакатлари стандартларига мувофиқлаштириш. | 5 / 5 |
157 | Тадбиркорлик субъектларини хом ашё ва материаллар билан таъминлаш. | Йил давомида | Иқтисодиёт вазирлиги, ЎзРТХБ, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаётган ёки ишлаб чиқариш ҳажми етарли бўлмаган маҳсулотлар импорти динамикасини таҳлил қилиш асосида бундай товарларга божхона тўловлари миқдорини қайта кўриш; очиқ биржа савдолари орқали юқори ликвидли товарларни сотиш ҳажмларини 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш. | 0 / 0 |
158 | Назорат қилувчи органларнинг кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини ва улар фаолиятида ўтказиладиган режали текширишлар сонини янада қисқартириш, бунда: тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига оид маълумотлар базасини шакллантириш, уларни автоматлашган ахборот тизими орқали таҳлил қилиб, хавфларни баҳолаш асосида тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | ДСҚ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Текширишлар режа-жадвалини шакллантиришда автоматлаштирилган ҳолда хавфлар баҳоланади. | 0 / 0 |
159 | Имтиёзларнинг индивидуал тартибда берилишига йўл қўймаслик мақсадида уларни мақбуллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Давлат рақобат қўмитаси | - | - | Қонун ҳужжатлари лойиҳалари. Якуни бўйича бизнес юритиш учун шароитлар яхшиланади, самарали рақобат муҳити яратилади. | 0 / 0 |
160 | Рақобатдош компанияларни яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари йириклашишини рағбатлантириш. | 2017 йил III чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ | - | - | Қонун ҳужжатлари лойиҳалари. Ходимлар сони 500 тагача бўлган ўрта бизнес тоифаси жорий этилади. | 6 / 6 |
161 | Солиқ маъмурчилиги сифати ва самарадорлигини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида солиққа тортишни такомиллаштириш. | 2017 йил IIIчорак | Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар | - | - | Қуйидагилар назарда тутилади: 1) солиқ қонунчилигини танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллашда ортиқча ва мураккаб нормаларни бартараф этиш, солиққа тортиш базасини ҳисоблаш жараёнини соддалаштириш, ягона базадан ундириладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, шунингдек солиқ қонунчилиги барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлаш; 2) солиқ юкини, шу жумладан: якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ миқдорини, шу жумладан фаолият кўрсатиш (масалан узоқ ва бориш қийин бўлган) жойларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш; йирик корхоналарга бўлган солиқ юкини мақбуллаштириш ҳисобига изчил пасайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 6 / 6 |
162 | Якка тартибдаги тадбиркорликнинг ривожланишини янада қўллаб-қувватлаш ва мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, бунда якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлар, деҳқон хўжаликларига пластик карталаридаги пул маблағларидан ишлаб чиқариш, савдо фаолияти ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиш имконини бериш ва уларни тасарруф этишдаги асоссиз чекловларни бекор қилиш. | 2017 йил I чорак | Марказий банк, ДСҚ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | - | - | Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш ҳамда пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга хизмат қилади. | 4 / 4 |
163 | Акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кафолатлаш фондини ташкил этиш, бунда: устав капиталининг бошланғич миқдорини Ўзбекистон банклари ассоциацияси, давлат органлари ва тижорат банклари – муассислар улушлари ҳисобига шакллантириш; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга тижорат банклари томонидан янги технологик ускуналарни сотиб олишга бериладиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаш. | 2017 йил март | Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари | 100 000,0 | Ижрочилар ва тижорат банклари маблағлари | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Тадбиркорлик субъектларини кредит ва бошқа молиявий маблағлар билан таъминлашни кенгайтириш, инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда кредит олиш учун гаров таъминотини тақдим этиш имконияти яратилади. . | 0 / 0 |
164 | Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва хусусий мулк объектларидан самарали фойдаланишни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тартибларни ўрнатиш: мулкдан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли сифатида фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни мусодара қилиш ёки олиб қўйишни (вақтинчалик олиб қўйиш бундан мустасно) тақиқлаш; давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни олдиндан қоплаб бериш; тадбиркорлик субъектларининг қурилиши тугалланмаган объектларига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш; тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларидан фойдаланилмаётган, жумладан ажратилган ер участкаларида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган мажбуриятлар бажарилмаётган ҳоллар юзага келган даврда ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини уч баравар миқдорда қўллаш. | 2017 йил июнь | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ергеодезкадастр, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси. Хусусий мулк кафолатлари ва уни ҳимоя қилишни кучайтириш, қурилиши тугалланмаган объектлар савдосини тартибга солиш, тадбиркорлик фаолияти ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. | 3 / 3 |
165 | Фаолият кўрсатмаётган корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартибларини танқидий қайта кўриб чиқиш ва тубдан соддалаштириш мақсадида қуйидаги тартибларни жорий этиш: тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан бир-бирини такрорловчи ва бошқа давлат органларида мавжуд бўлган ҳужжатларни қисқартириш; ваколатли органлар томонидан тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш ва келишиш муддатларини қисқартириш; тугатувчилар томонидан муассислари мавжуд бўлмаган кичик корхона ва микрофирмаларнинг муҳрлари, штамплари ва бошқа ҳужжатларини ваколатли ташкилотларга тақдим қилиш талабини бекор қилиш; молиявий фаолият амалга оширмаётган корхоналарни солиқ текширувларини ўтказмасдан камерал назорат хулосаси асосида тугатишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш. | 2017 йил февраль | ДСҚ, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Олий хўжалик суди | - | - | Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Фаолият кўрсатмаётган корхоналар сонини қисқартириш, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини такомиллаштириш, корхоналарни тугатишда белгиланган муддат ва талабларга амал қилиш борасида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш. | 1 / 1 |
166 | Кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қуйидаги тартибларни белгилаш: қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги ахборотни ҳар қандай кредиторга унинг ёзма сўрови олинган вақтдан бошлаб 10 кун ичида тақдим этиш; кредиторга қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорга эътироз билдириш ҳуқуқини бериш. | 2017 йил апрель | Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, Олий хўжалик суди | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Санация режаси билан рози бўлмаган кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, банкротлик ҳолатларидан тикилган маблағларни қайтариш даражасини ошириш, “Бизнесни юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш имконини беради. | 1 / 1 |
167 | Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, жумладан “ноль” харид қиймати бўйича сотиш жараёнларини янада соддалаштириш ҳамда бундай объектлар тадбиркорлик субъекти томонидан аниқланганда, уларни сотиб олиш юзасидан таклифларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилаш. | 2017 йил март | Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, давлат мулкларининг реал нархларини шакллантириш. | 2 / 2 |
168 | Интеллектуал мулкни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада ривожлантириш, шу жумладан: товар белгилари, саноат намуналарига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва патентларни бериш тартиботларининг шаффофлигини ошириш; Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг халқаро тан олинишини таъминлаш; контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларига қарши ҳаракат дастурларини тасдиқлаш; товарларнинг сифати ва ингредиентлар таркибини уларнинг номланиши ва маркаларига мувофиқлиги бўйича стандартлар (O'zDStлар)ни қайта кўриб чиқиш. | 2017 йил июнь | Давлат рақобат қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзстандарт, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни, жумладан ташқи бозорларда ҳимоя қилишни кучайтириш, инсофсиз рақобатни бартараф этиш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. | 1 / 1 |
169 | Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш: бино ва иншоотлар майдонларидан келиб чиққан ҳолда уларни хатловдан ўтказишнинг дифференциаллашган муддатларини белгилаш; кадастр органларининг Давлат солиқ қўмитаси, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар ҳудудий бўлинмалари билан реал вақт режимида маълумот олиш имконини берадиган ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини тўлиқ жорий этиш; кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қайта рўйхатдан ўтказишда уни такроран хатловдан ўтказишни тақиқлаш; юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулк бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилишни бекор қилиш. | 2017 йил I чорак | Ергеодезкадастр, Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давархитектқурилиш, ДСҚ, ИИВ, Бош прокуратура | 500,0 | Ижрочиларнинг ўз маблағлари | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашинуви тартибини соддалаштириш, бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш муддатларини қисқартириш, ваколатли органлар томонидан амалга оширилаётган кадастр ишлари сифатини яхшилаш имконини беради. | 1 / 1 |
170 | Янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самарадорлигини ошириш мақсадида: кичик саноат зоналари иштирокчиларининг зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳолатини танқидий ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш; кичик саноат зоналарига уларнинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш; инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш; кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш. | 2017 йил I чорак | Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Савдо саноат палатаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, замонавий ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади. | 0 / 0 |
171 | Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бир гектардан ортиқ ер майдонларини ажратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида: тадбиркорлик субъектларининг иштирокисиз “ягона дарча” тамойили асосида ер майдонларини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва ваколатли органлар билан келишиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш; тадбиркорлик субъектларига аризани кўриб чиқиш жараёнини интерактив кузатиш имконини тақдим этиш. | 2017 йил январь | Давархитектқурилиш, Ахборот технологиялари вазирлиги, Ергеодезкадастр, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | - | Ижрочилар маблағлари | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Тадбиркорлик субъектларига ер майдонларини ажратиш тартиботларининг ошкоралигини таъминлаш, ваколатли давлат органларидаги ахборот алмашинуви тизимини яхшилаш, ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш имконини беради. | 0 / 0 |
172 | Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига тайёр ҳолда улаш тизимини такомиллаштириш мақсадида: муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича шартномада кўрсатилган харажатларни камайтириш; тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификациялаш. | 2017 йил январь | Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Ўздавэнергоназорат | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоғига улаш тизими янада такомиллаштирилади, унинг муддатлари ва харажатлари қисқаради. | 0 / 0 |
173 | Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги номинацияларда танловлар ўтказиш. | 2017 йил II чорак | Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ | - | - | Амалий чора-тадбирлар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун “Ўзининг савдо белгиларини йўналтириш ва янги бозорларни эгаллаганлик учун”, “Республика ички бозорларида талаб бўлган янги турдаги истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиққанлик учун” номли номинацияларда танловлар жорий этилади. | 2 / 2 |
3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
---|---|---|---|---|---|---|---|
174 | Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалик экин майдонларини мақбуллаштириш, бунда: пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш; қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, жумладан картошка – 8,1 минг гектар, сабзавот – 27,2 минг гектар, интенсив боғ – 5,9 минг гектар, токзор – 2,9 минг гектар, озуқа экинлари – 10,9 минг гектар ва мойли экинлар – 4 минг гектар. | Йил давомида | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Фермерлар кенгаши | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2016 йилдаги 378-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш. Паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш; қўшимча 1 млн. тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш; ҳудудларда 48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш натижасида ушбу экин майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш; мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробарга ошириш. | 2 / 2 |
175 | Замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана дарахтларни экиш орқали интенсив боғ ва узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан: 13 минг гектар майдонда янги интенсив боғ ва 7,3 минг гектар токзорлар ташкил қилиш ҳамда 15,4 минг гектар боғ ва 9 минг гектар токзорларни реконструкция қилиш; мавжуд паст рентабелли боғ ва токзорларни босқичма-босқич, йилига 10 фоиздан ёки 26,4 минг боғ ва 14,1 минг токзорларни интенсив усулга ўтказиш; янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив боғ ва токзорларга босқичма-босқич йилига 5,7 минг гектардан томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш; республика тупроқ-иқлим шароитига мос пакана ва ярим пакана дарахт кўчатлари ва пайвантакларини етиштириш ҳажмини камида 7000 мингтага ошириш; бевосита мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун сув ҳавзалари, йирик сув ўлчаш сиғимлари, бирламчи совутиш тизимлари ва совутгич камералари ҳамда технологик жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа объектлар қуриш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш; истиқболли ва дунё бозорларида талаб юқори бўлган экспортбоп интенсив боғ мевалари кўчатларининг навларини синаш ва уларни республика ҳудудида экишга тавсия этиладиган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритиш; ташкил этилаётган интенсив боғларда замонавий минерал ва органик ўғитлардан ҳамда касаллик, зараркунандалар ва бегона ўтлардан муҳофаза қилувчи кимёвий воситалардан фойдаланиш тизимини уларни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатилиши рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхатига киритиш орқали ташкил қилиш. | Йил давомида Йил давомида 2017 йил I чорак 2017 йил II чорак 2017 йил II чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари | 532 346,0 лойиҳага асосан | фермер хўжаликлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари | Вазирлар Маҳкамаси қарори ва баёни лойиҳаси. Боғ ва токзорлар майдонларини кенгай-тириш ва уларнинг эскирган ва яроқсиз майдонларини янгилаш. Боғ ва токзорлар майдонларини янгилаш натижасида ер унумдорлиги ошиши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш; 2016 йилдаги жами мевали боғлар майдонида интенсив боғларнинг 10 фоиз улушини 2020 йилга бориб 30 фоизга ошириш натижасида уларнинг ҳосилдорлигини камида 3-4 мартага ошириш. Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, томчилатиб суғориш тизими асосида қишлоқ хўжалик экин майдонларини кенгайтириш, бевосита маҳсулот етиштириш ҳудудида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳисобига қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш. | 2 / 2 |
176 | Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларини ривожлантириш, уларнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш ва шу асосда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш: 693 км магистрал, туманлараро, хўжаликлараро коллекторларни, 429 км ёпиқ-ётиқ дренаж тизимларини, 5 дона мелиоратив насос станцияларини, 82 дона мелиоратив тик қудуқларни, 98 дона мелиоратив объектлардаги гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш; 500 км каналларни, 74 км суғориш лоток тизимини, 38 дона гидротехник иншоотларни, 12 км босимли сув қувурларини, сиғими 800 млн.м3га тенг бўлган сув омборларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 0,5 км қирғоқбўйи минтақасини ҳимоялаш; 142 дона мелиоратив техника ва жиҳозларни сув хўжалигида ихтисослашган пудрат ташкилотларига лизинг орқали етказиш; 2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиш; коллектор-дренаж ва ирригация тизимларини, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва сув билан таъминланганлик даражасини комплекс ўрганиш натижасида 2018-2022 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Йил давомида Йил давомида Йил давомида 2017 йил III чорак 2017 йил IV чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, лойиҳа институтлари | 905 000,0 | Давлат бюджети маблағлари, Суғорила-диган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, ташкилот-ларнинг маблағлари, тижорат банклари кредитлари | Таҳлилий маълумот. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тақдимот. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. 270,5 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаш. 276,2 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув билан кафолатли таъминлаш. Пудрат ташкилотларининг техник таъминотини ошириш. | 1 / 1 |
177 | Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавот, картошка ва узум ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ички бозорда уларга бўлган нархлар кескин ошишининг олдини олиш: мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан сабзавот – 105,7%, картошка – 106,3%, полиз – 106,1%, мева – 106%, узум – 105,7%, гўшт – 105,6%, сут – 108,1%, тухум – 111,3%, балиқ – 120% ва асал – 118,2 %га; 394 гектар майдонга 503 та иссиқхона хўжаликлари ва 6885 та аҳоли шахсий томорқаларидаги 176 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш; аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларида муқобил электрэнергия манбаларидан фойдаланиладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар, кичик паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик хўжаликларини тузиш ва бошқа юқори самарали ва юқори даромадли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш; шахсий томорқалардан фойдаланиш, деҳқон хўжаликларини юритиш, мавжуд ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ва улардан юқори ҳосил ва даромад олиш бўйича замоновий технология ва тажрибаларни тарғибот қилиш ҳамда тарқатиш; ҳўл мева ва қайта ишланган маҳсулотларни сақлаш ва экспортга жўнатиш мақсадида умумий ҳажми 132,2 минг тонналик 184 та музлатгичли омборларини ташкил қилиш ва 1,4 минг тонналик 4 та музлатгичли омборларни модернизация қилиш; алмашлаб экиш тартибини қўллаган ҳолда узоқ муддатга қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни режалаштиришга ўтиш бўйича таклифлар тайерлаш. |
Йил давомида
Йил давомида
Йил давомида Йил давомида Йил давомида 2017 йил II чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, Фермерлар кенгаши, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари | 234 342,0 | фермер хўжалик-лари маблағлари,тижорат банклари кредитлари | Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш.
Комплекс чора-тадбирлар. Аҳоли томорқа ва деҳқон хўжаликлари мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринларини шакллантириш, аҳоли бандлигини ва даромадларини ошириш ҳамда турмуш даражасини яхшилаш. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли дастур. Музлатгичли омборларнинг умумий ҳажмини 632 минг тоннага етказиш ва 1000 та янги иш ўринларини яратиш. Комплекс чора-тадбирлар. Тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш. Ҳар хил касаллик ва зараркунандаларни бартараф этиш. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва маҳсулот таннархини камайтириш. | 0 / 0 |
178 | Кўптармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришва қишлоқ хўжалигини барқарор ва самарали ривожлантиришни таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш соҳаларини, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш ва зарурий қишлоқ хўжалиги техникалари билан жиҳозлаш, шу жумладан: кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти учун меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, уларни давлат томонидан, шу жумладан имтиёзли кредитлаш йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотишда фермер хўжаликлари кооперациясини ривожлантириш, қишлоқ жойларида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича кичик корхона ва уларнинг бўлимларини ташкил этиш; қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш. | 2017 йил II чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар Кенгаши, Ергеодезкадастр, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Илмий тадқиқот институтлари | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Қишлоқ жойларида янги молиявий барқарор, ўзининг ишлаб чиқариши йўналишини об-ҳаво шароити ва бозор талабларидан келиб чиқиб, бозор талабига мос экинларни етиштиришга тез мослашувчи ҳамда бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришдан юзага келган йўқотишларни бошқа турдаги ишлаб чиқаришдан олинган даромад билан тўлиқ қоплайдиган субъектларни ташкил этиш имконини беради. | 1 / 1 |
179 | Чорвачиликни янада ривожлантириш: чорвачилик ва ветеринария бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш; наслчиликни ривожлантириш, наслчиликда илмий тадқиқот ишларини жорий этиш; чорвачиликнинг озуқа базасини яратиш, озуқа экинлари етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, озуқа ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг уруғчилигини ташкил қилиш, чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа бирликлари билан таъминлаш; ветеринария хизматларини яхшилаш ва эпизотик ҳолатнинг барқарорлигини таъминлаш, ветеринария лабораторияларини моддий-техник жиҳозлаш; ветеринария меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш ҳамда ветеринария препаратларини ва озуқа қўшимчаларини сертификатлашни бир хил қоидаларга келтириш. |
2017 йил I чорак Йил давомида Йил давомида Йил давомида 2017 йил I чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари | - 21 400,0 | - Давлат бюджети маблағлари | Таҳлилий маълумотлар. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида тақдимот. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. Комплекс дастурни амалга ошириш натижасида 2020 йилга келиб йирик шохли қорамол бош сони 21,8%га, майда шохли қорамол бош сони 18,3%га ва сут маҳсулотлари 36,8%га ошади. | 1 / 1 |
180 | 2017-2021 йилларда паррандачиликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш асосида паррандачилик соҳасини ривожлантириш: замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш орқали йирик паррандачилик корхоналарини тўлиқ ишлаб чиқариш қувватлари билан ишлашини таъминлаш, уларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш; паррандачиликнинг наслчилик базасини ривожлантириш ва наслчилик хўжаликлари асосида замонавий селекция-генетик марказлар ташкил қилиш ҳамда уларнинг техник ва технологик жиҳозланиш даражасини ошириш; паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини ошириш, янги турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини рағбатлантириш; сифатли озуқа, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа қўшимчалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, шунингдек паррандачилик хўжаликларига давлат ресурсларидан буғдой етказиб бериш тизимини такомиллаштириш йўли билан озуқа базасини мустаҳкамлаш; соҳани юқори малакали кадрлар, айниқса зоотехник ва ветеринарлар билан таъминлаш, шунингдек малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш. | 2017 йил I чорак Йил давомида 2017 йил I-IIIчорак Йил давомида 2017 йил I чорак Йил давомида | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, “Парранда саноат” уюшмаси, Фермерлар кенгаши, Молия вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари | - | - | Таҳлилий маълумот Вазирлар Маҳкамасида тақдимот Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. 2020 йилга бориб, парранда бош сони 42,4%, гўшт ишлаб чиқариш 21,4% ва тухум – 39%га ўсиши кутилмоқда. | 1 / 1 |
181 | Республика тупроқ-иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка, шўрликка, иссиқликка ва касалликларга чидамли қишлоқ хўжалик экинлари навлари ва ҳайвонот турларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш. Геннокаут биотехнологиялари асосида истеъмолчилар соғлиғига салбий таъсирчанлигини исботлаган ҳолда, ҳар хил тупроқ-иқлим зоналарига мос эртапишар ва юқори ҳосилли қишлоқ хўжалик экин навларини яратиш. Юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги селекцион навларни жорий қилиш. | Йил давомида | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ОваЎМТВ, ЎзҚХИИЧМ, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Чора-тадбир ларни ишлаб чиқиш натижасида аниқланади | ХМИ грант маблағлари | Чора-тадбирлар дастури. Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ва чорва маҳсулдорлигини ошириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришдаги мавжуд кенг имкониятдан самарали фойдаланиш. | 0 / 0 |
182 | 2017 йилда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун Халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш: - Осиё тарраққиёт банкининг 150,0 млн.доллар маблағини “Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини модернизация қилиш” лойиҳасига; - Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг 150,0 млн.доллар маблағини “Чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасига; - Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг 23,8 млн.доллар маблағини “Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш” лойиҳасига; - Халқаро тараққиёт уюшмасининг 14,0 млн.доллар маблағини “Орол денгизи минтақасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатиш” лойиҳасига жалб этиш. | Йил давомида | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекозиқовқатхолдинг, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги | 337,8 млн.долл. | ОТБ, ХТТБ, ХҚХТЖ, ХТУ | Таҳлилий маълумотлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини модернизация қилиш. Чорвачилик секторини ривожлантириш. Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш. Орол денгизи минтақасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатишга эришиш. | 0 / 0 |
3.5. Туризм соҳасини ривожлантириш
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
---|---|---|---|---|---|---|---|
183 | Ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясини, шунингдек 2017-2021 йилларда Концепцияни амалга оширишга доир аниқ чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Туризм соҳасининг тезкор ривожланиши, унинг иқтисодиётдаги улушининг ортиши, туристик хизматлар сифатининг ошишига олиб келади. | 1 / 1 |
184 | “Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ТИВ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. Туристик соҳани ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқлаб берилади, мазкур соҳада тадбиркорликнинг кенг ривожланишига замин яратилади. | 1 / 1 |
185 | Туризм соҳасида виза тартиботини соддалаштириш. | 2017 йил I чорак | ТИВ, ИИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МХХ,Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДБҚ, ТИАИСВ, Ахборот технологиялари вазирлиги | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Барча хорижий давлатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга бериладиган ягона туристик визалар жорий қилинади. | 0 / 0 |
186 | Туристик соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш. | 2017 йил I чорак | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: туристик фаолиятни лицензиялаш функцияларини Вазирлар Маҳкамасидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бериш; туристик фаолиятни лицензиялашнинг шартларини ва туристик хизматларнинг мажбурий сертификатлаш тартибини соддалаштириш; хорижий мутахассислар томонидан Ўзбекистонда туристик соҳада меҳнат фаолиятини олиб бориш учун рухсат бериш тартибини соддалаштириш; экскурсия хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга ва юридик шахсларнинг ходимларига малака сертификатларини жорий этиш. | 0 / 0 |
187 | Аэропорт ва вокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш. | 2017 йил I чорак | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон темир йўллари, МХХ, ДБҚ, Ўзбекистон ҳаво йўллари | - | - | Комплекс чора-тадбирлар. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: хорижий туристларни кутиб олаётган ёки кузатаётган туристик фаолият субъектлари ходимларига белгиланган тартибда режим ва ҳимоя чораларига амал қилган ҳолда махсус рухсатномалар бериш орқали аэропорт ва вокзаллар залларида ҳозир бўлишига рухсат бериш; аэропорт ва вокзалларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини тубдан яхшилаш; Давлат божхона қўмитаси, чегара назорати, аэропорт ва вокзал ходимларини туристлар билан алоқа қилишнинг замонавий шаклларига, шу жумладан хорижий тилларга ўргатиш. | 0 / 0 |
188 | Туризм соҳасида бизнесни юритиш бўйича қулай шароитларни яратиш, жаҳон тан олган брендларни, хорижий инвесторларни фаол жалб этиш. | 2017 йил I чорак | ТИАИСВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ТИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар | Ҳисоб-китобларга асосан | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларига берилган имтиёзлар тадбиқ қилинадиган иқтисодиёт соҳалари Рўйхатига туризм соҳаси киритилади. Меҳмонхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш билан шуғулланаётган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган техника, бутловчи қисмлар ва транспорт воситаларини импорт қилаётган субъектларга солиқ ва божхона имтиёзларини бериш назарда тутилади. | 0 / 0 |
189 | Янги туристик маршрутларни яратиш, туризмнинг замонавий турларини ривожлантириш, уларнинг жозибадорлигини кучайтириш. | Йил давомида | Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон ҳаво йўллари | Ҳисоб-китобларга асосан | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ижрочилар маблағлари | Чора-тадбирлар режаси. Туристик хизматларни диверсификация қилиш ва янги туристик маршрутларни яратиш: мамлакат барча ҳудудларининг туристик имкониятини ўрганиш ва янги туристик маҳсулотлар ва маршрутларни шакллантириш; аҳоли учун турлар ва экскурсиялар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш; ички маршрутлар бўйича янги авиаалоқалар очиш; маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосида ҳудудий ва халқаро йўналишлар бўйича чартер рейсларини ташкил этиш. | 0 / 0 |