Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

V. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/рАмалга ошириладиган тадбирБажариш муддатиИжро учун масъулларСарф-харажатлар (млн. сўм)Молиялаштириш манбалариТақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа 
304Йирик ижтимоий, сиёсий ва маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётганда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш.Йил
давомида
ИИВ, МХХ, ФВВ,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
--Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари.
Мазкур қарорлар турли хил муҳим оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради.

5 / 5
305Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш
ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2017 йил
I чорак
МХХ, Молия вазирлиги, ИИВ, Мудофаа вазирлиги--Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари.
Мазкур қарорлар билан давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланади.
Ушбу қарорларнинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳамда хавфсизлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмлари яратилишига имкон беради.

1 / 1
306Транспорт коммуникациялари хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
I чорак
ИИВ, МХХ, ФВВ, ТИАИСВ, Ўзбекистон темир йўллари, Ўзавтойўл, Ўзавтодарётранс --Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Мазкур қарорлар билан транспорт коммуникациялари хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усулларини жорий этиш, ушбу соҳада инфратузилмани ривожлантириш ҳамда аниқ йўналтирилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш масалалари ҳал этилади.

0 / 0
307Йирик кончилик ва қайта ишловчи саноат объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш.2017 йил
III-IV чорак
Саноатгеоконтехназорат, МХХ, Молия вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Ўзбекнефтегаз, НКМК--Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари.
Мазкур қарорлар билан мамлакатимиздаги мавжуд йирик кончилик ва қайта ишловчи саноат объектларининг ҳозирги кундаги  ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим йўналишларини акс эттирадиган комплекс чора-тадбирлар белгиланади.

0 / 0
308Киберхавфсизлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
III чорак
Ахборот технологиялари вазирлиги, МХХ--Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Мазкур қарорбилан ҳозирги кунда бутун дунёда тобора глобаллашиб бораётган киберхуружларни олдини олиш, ушбу йўналишда етарлича хавфсизликни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш чора-тадбирлари белгиланади.

2 / 2
309Миллий контентни ривожлантириш, давлат тилидаги таълимий, илмий-маърифий, ёшлар эҳтиёжларига мос замонавий ахборот ресурсларини, мультимедия маҳсулотларини яратиш ва тарғиб қилиш механизмини такомиллаштиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш2017 йил
II чорак
Ахборот технологиялари вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, ЎзМАА, Ўзбеккино, МТРК, ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, ЎзА, Миллий ғоя ва мафкура маркази, Республика маънавият тарғибот маркази, Дин ишлари қўмитаси, Миллий кутубхона, вазирлик ва идоралар--Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.
Қарорда миллий контентни, давлат тилидаги ахборот ресурсларини яратиш ва тарғиб қилиш, ёшлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда уларни етарли таълимий, илмий-маърифий ахборот ресурслари билан таъминлаш ҳамда ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилиши ҳамда амалиётга жорий этилиши назарда тутилади. Шунингдек, қарор лойиҳаси билан Миллий контентни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларини ушбу йўналишдаги лойиҳаларга мақсадли йўналтириш масаласи кўриб чиқилади.

0 / 0
310Диний экстремизм ва миссионерлик фаолиятига қарши курашиш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.2017 йил
I чорак
Диний ишлар қўмитаси, Республика байналмилал миллий маданий маркази, ИИВ, МХХ, СМТИ, Адлия вазирлиги--Комплекс чора-тадбирлар дастури.
Мазкур дастурда диний экстремизм ва миссионерлик фаолиятига қарши таъсирчанкураш олиб бориш, уларнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш, ушбу иллатларни ўз вақтида олдини олиниш, шунингдек жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш белгиланади.

2 / 2
311Диний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари ва принципларини белгилаб беришга қаратилган Диний соҳадаги Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.2017 йил
III чорак
Диний ишлар қўмитаси,
Адлия вазирлиги, СМТИ,
вазирлик ва идоралар
--Концепция.
Ушбу Концепцияда диний ташкилотларнинг ва бирлашмаларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари, улар фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солиниши ҳамда янада такомиллаштирилиши, ушбу соҳадаги асосий йўналишлар, принциплар ва бошқа муҳим масалалар назарда тутилади.

0 / 0
312Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг устувор йўналишлари концепцияси лойиҳасини ҳамда бугунги кун талабларини инобадга олган холда Республика байналмилал миллий маданий маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш
ва киритиш.
2017 йил
IV чорак
Республика байналмилал миллий маданий маркази, Адлия вазирлиги, СМТИ,
вазирлик ва идоралар
--Концепция.
Ушбу Концепцияда мамлакатимиздаги кўпмиллатли халқимизнинг ўзига хос фазилатларидан келиб чиқиб, миллатлараро тотувликни, ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган, миллатларнинг ўзаро бир-бирини ҳурмат қилиши тамойилига асосланган миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналишлари назарда тутилади.

1 / 1
313Мамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий қудрати ва ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириш.2017 йил
I-III чорак
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, ТИВ, МХХ, СМТИ--Комплекс чора-тадбирлар дастури. Дастурда қуйидагиларни назарда тутиш:
мамлакат ҳарбий хавфсизлигини, Қуролли Кучлар жанговар тайёргарлиги ва жанговар қобилияти ҳолатини, кадрлар тайёрлаш тизимини, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама таъминлаш соҳасидаги концептуал ҳужжатларни таҳлил қилиш;
янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси ва Мудофаа доктринаси лойиҳаларини тайёрлаш.

0 / 0
314Қуролли Кучлар қурилишининг ташкилий тизимини янада такомиллаштириш.2017 йил II чоракМудофаа вазирлиги, МХХ, ИИВ, ФВВ, Молия вазирлиги, вазирлик
ва идоралар
Ҳисоб-китобларга асосанДавлат бюджети маблағлариЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
ҳарбий қурилиш соҳасида тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда, Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округининг таркибий тузилиши
ва вазифаларини, ундан айнан қайси мақсадларда фойдаланиш кераклиги, қўшинларнинг қўлланиш
ва операцияларни ўтказиш йўналишлари бўйича ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда аниқ белгилаш;
Ҳаво ҳужумидан мудофаа
ва Ҳарбий-ҳаво кучлари қўшинларининг ташкилий тузилиши ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

1 / 1
315Барча бўғиндаги профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. 2017 йил
I чорак
Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги,
ОваЎМТВ, вазирлик
ва идоралар
Ҳисоб-китобларга асосанДавлат бюджети маблағлариЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидаги масалалар акс эттирилади:
Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг шонли ҳарбий анъаналари, ҳозирги мавжуд академия ва мамлакатимиздаги етакчи илмий-таълим муассасаларида тўпланган фаолият тажрибасини ўзига қамраб олган янги Қуролли Кучлар академиясини ташкил этиш;
Академия тингловчиларининг умумий маданиятини ошириш, уларнинг дам олиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча қулай шароитларни яратиш;
мазкур вазифани амалга оширишда таълим жараёнига энг янги усул
ва технологияларни жорий этиш,
ўқув аудиторияларини замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш;
олий ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркибини мустаҳкамлаш, жумладан, уларнинг хориждаги етакчи олий таълим муассасаларида малака ошириш имкониятларини кенгайтириш;
ҳарбий билим юртида таълим олишга муносиб, юксак ақл-заковат ва етакчилик қобилиятига эга бўлган ёшларни танлаб олиш бўйича талабларни ошириш,
шу мақсадда ҳар бир минтақада ўзларининг асосий вазифалари билан бирга, олий ҳарбий ўқув юртларига ёшларни чуқур тайёрлаш билан ҳам шуғулланадиган икки-учтадан коллеж ва лицейни белгилаб қўйиш.

0 / 0
316Қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан қайта таъминлаш.2017 йил
II чорак
Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги,
вазирлик
ва идоралар
Ҳисоб-китобларга асосанДавлат бюджети маблағлариЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидаги масалалар ўрин олади:
ҳарбий аҳамиятга эга маҳсулотлар сотиб олиш, мавжуд техника воситаларини таъмирлаш
ва модернизация қилиш, бу борадаги ишларни мақсадли молиялаштириш бўйича ўзида аниқ тадбирларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс дастур ишлаб чиқиш;
ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш, шу нуқтаи назардан, мудофаа саноати соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш учун масъул бўлган, Мудофаа вазирлигининг таъмирлаш бўйича барча корхоналарини, шунингдек, Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи ҳамда ўқ-дори тайёрлайдиган “Восток” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ўз таркибига олувчи тегишли органни ташкил этиш;
ушбу тизим самарадорлигини ошириш билан бирга, илмий-ишлаб чиқариш базасини яратиш, сервис марказлари ва қўшма корхоналар ташкил этишга, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи корхоналарида ҳарбий аҳамиятга
эга бўлган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқариш.

0 / 0
317Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш.2017 йил
I чорак
Вазирлар Махкамаси,
Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги,
вазирлик
ва идоралар
Ҳисоб-китобларга асосанДавлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, тижорат банклари кредитлариЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
ҳарбий хизматни ўташ тартиби, фронт орти таъминоти, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган, кўпдан буён ҳаёт талабига айланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан “Ҳарбий хизматни, ички ишлар ва божхона идораларида хизматни ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;
ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш бўйича имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш тизимини кенг жорий этиш;
ҳарбий хизматчилар оилалари учун уларга имтиёзли ипотека кредитлари орқали бериладиган уч қаватли 56 та
уй-жой биносини барпо этиш назарда тутилади.

0 / 0
318Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда  бизга мутлақо ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ва Ватанимиз тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш.2017 йил
II чорак
Вазирлар Махкамаси,
Мудофаа вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар хокимликлари,
вазирлик
ва идоралар
--Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидаги масалалар акс эттирилади:
мудофаа ишлари бўйича бошқарма
ва бўлимларнинг мардлик ва матонат, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга қодир навқирон ёшлар билан доимо алоқада бўлиш, бу борада маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш;
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири бошчилигида муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик-чақирув-резерв хизматини ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича республика комиссияси, жойларда эса бевосита ҳокимлар раҳбарлигида вилоят, шаҳар
ва туман комиссияларини ташкил этиш;
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг вилоят ҳокимликлари таркибида минтақавий бўлинмаларини тузиш орқали унинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш имкониятларини кенгайтириш, улар фаолиятини ҳарбий округлар қўмондонлиги билан яқин ҳамкорликда ташкил этиш.

0 / 0
319Халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий
ва шартномавий базаларни таҳлил қилиш.
Ушбу соҳада хорижий шериклар билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни белгилаб олиш
ва таклифлар тайёрлаш.
2017 йил
III-IV чорак
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ТИВ,
вазирлик ва идоралар
--Таҳлилий маълумотнома. Аниқ таклифлар.
Мазкур таҳлил орқали Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий
ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари танқидий жиҳатдан тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, натижалари тизимли равишда умумлаштирилади ҳамда ушбу соҳада яқин истиқболга мўлжалланган, давлатимизнинг икки ва кўп томонлама ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.

0 / 0
320Радиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
I чорак
ФВВ, ССВ, ИИВ, ДБҚ, Саноатгеоконтехназорат--Қонун ҳужжати лойиҳаси.
Мазкур ҳужжат билан Радиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича давлат дастури тасдиқланиб, унда республикамизда радиация хавфсизлигини таъминлашга доир амалга оширилиши режалаштирилаётган аниқ тадбирлар, корхона ва ташкилотларнинг бу борадаги вазифалари ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги, ушбу соҳада ҳал этилиши лозим бўлган бошқа масалалар назарда тутилади.

0 / 0
321Фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.2017 йил
II чорак
ФВВ, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазирлиги, ИИВ, МХХ
--Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.
Ушбу қарор билан фавқулодда вазиятларда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган вазифа ва функциялар, шу жумладан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, бундай вазиятларда қилинадиган биринчи даражали ҳамда кечиктириб бўлмайдиган ишлар, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган яхлит тизимни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар назарда тутилади.

0 / 0
322Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирларни кучайтириш.Йил давомидаИқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ТИВ--Чора-тадбирлар.
Ушбу чора-тадбирлар билан орол фожеаси оқибатларини бартараф этишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш, ушбу ҳудудда юзага келган экологик муаммоларни ҳал этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш ва амалга ошириш назарда тутилади.

1 / 1
323Фуқаролар муҳофазаси тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорилойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
I чорак
ФВВ,
Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
--Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Мазкур қарор билан мамлакатимизда мавжуд фуқаролар муҳофазаси тузилмалари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш, уларнинг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, уларни замонавий техник воситалар билан таъминлаш ва бошқа муҳим вазифалар акс эттирилган чора-тадбирлар мажмуи назарда тутилади.  

0 / 0
324Фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракатларга тайёрлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш
ва киритиш.
2017 йил
II чорак
ФВВ,
Молия вазирлиги, “Маҳалла” жамғармаси
--Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.
Ушбу қарор билан фавқулодда вазиятларда аҳолининг тайёрлигини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар, давлат органларининг бу борададги ўрни, уларнинг аҳоли билан ўзаро ҳамкорлиги, аҳолини фавқулодда вазиятларда амалга ошириладиган тадбирларга ўргатиш ишлари назарда тутилади.

0 / 0
325Табиий, техноген ва экологик характердаги фавқулодда вазиятлар эҳтимолини мониторинг ва прогнозлаштиришнинг ягона тизими яратилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
IV чорак
ФФВ, ИИВ, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар--Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.
Ушбу қарор билан табиий, техноген ва экологик характердаги фавқулодда вазиятлар эҳтимолини мониторинг ва прогнозлаштиришнинг ягона тизимини яратиш мўлжалланади.
Бундай тизимнинг яратилиши вужудга келиши эҳтимоли бўлган турли хил табиий ва техноген офатларнинг олдини олишга ва бартараф этишга имкон беради.

0 / 0

5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/рАмалга ошириладиган тадбирБажариш муддатиИжро учун масъулларСарф-харажатлар (млн. сўм)Молиялаштириш манбалариТақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа 
326Асосий хорижий шериклар билан муносабатларни йўлга қўйишнинг ҳамда улар билан ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишларининг асосий принципларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилга мўлжалланган ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти стратегиясининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
I чорак
ТИВ, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, МХХ, Мудофаа вазирлиги, СМТИ, ХМАТМ --Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти стратегияси.
Мазкур стратегия билан 2017 йил мобайнида мамлакатимиз томонидан асосий хорижий шериклар билан ташқи сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатишнинг асосий устувор йўналишлари, бундан кутилаётган натижалар акс эттирилади.

0 / 0
327Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2017 йилдаги сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантиришга доир “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
олий ва юқори даражалардаги ташрифлар, учрашувлар ва музокараларни тайёрлаш ва ташкил этиш;
хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар даражасидаги маслаҳатлашувларни ўтказиш;
икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ташаббусларни, шу жумладан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича ташаббусларни илгари суриш.
2017 йил
I чорак
ТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, МХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, вазирлик ва идоралар --Йўл харитаси.
Ушбу “Йўл харитаси” билан давлатимизнинг ташқи сиёсатини янада мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама муносабатини янада такомиллаштириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш, ушбу йўналишда амалий таклифларни ишлаб чиқиш имконини беради.

0 / 0
328Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2017 йилдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлигини тубдан ривожланиши ва кенгайишини таъминлашга доир “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
Ўзбекистон корхоналарининг маҳсулотларини ва хизматларини ташқи бозорга экспорт қилишни кучайтириб бориш;
Ўзбекистонга инвестицияларни, илғор технологияларни, сайёҳлар оқимини, шунингдек грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмакларни жалб этиш;
Республиканинг транспорт-транзит имкониятларини ошириш, ташқи савдо юк ташиш ишлари учун қулай шароитларни шакллантириш;
таълим, фан ва техника соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш.
2017 йил
I чорак
ТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар --Йўл харитаси.
Ушбу “Йўл харитаси”нинг қабул қилинишиЎзбекистоннинг хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлиги тубдан ривожланиши ва кенгайишига, мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ошишига, юртимизга инвестициялар, илғор технологиялар, сайёҳлар оқими, имтиёзли кредитлар жалб этилишига катта имконият яратади.

0 / 0
329Ўзбекистоннинг халқаро миқёсидаги ижобий нуфузини кенг тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлаш.2017 йил
IV чорак
ТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, ЎзМАА, Ўзбеккино,
вазирлик ва идоралар
--Комплекс чора-тадбирлар.
Уларда қуйидагилар назарда тутилади:
мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга қаратилган манзилли тарғибот-ташвиқот тадбирларини (конференция, “давра суҳбатлари”, семинар ва б.) ўтказиш;
“Жаҳон” ахборот агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш, агентликнинг халқаро ахборот ҳамжамиятига босқичма-босқич интеграциялашувини фаоллаштириш;
давлат ва жамият қурилишининг турли соҳаларидаги ютуқлар тўғрисидаги тегишли материалларни эълон қилиш воситасида давлатимизнинг халқаро кўламдаги ижобий нуфузини намоён қилиш; иқтидорли ёш мутахассислар учун хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг етук ва тажрибали мухбирлари иштирокида тренинг ва семинарлар ўтказиш;
хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда, машҳур режиссер ва актерларни жалб қилган ҳолда, замонавий Ўзбекистон ҳудудида туғилган, яшаган ва ижод қилган буюк олимлар, давлат арбоблари ва ҳарбий қўмондонлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган  кинофильмлар яратиш, уларни жаҳон ҳамжамияти ўртасида кенг тарқатиш.

0 / 0
330Қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва киритиш:
“Ўзбекистон Республикаси дипломатик хизмати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининнг халқаро шартномалари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонунларнинг лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси консуллик устави (янги таҳрири) лойиҳасини;
янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида”ги низомнинг лойиҳасини, жумладан вазирлик фаолиятини, биринчи навбатда хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарнинг Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этиш ҳамда мамлакатимиз маҳсулотларини хорижий бозорларда илгари суриш масалалари бўйича фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар кўрилишини назарда тутувчи лойиҳани;
“Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги муассасалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси элчихоналари таркибидаги савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар тўғрисида”ги низомлар лойиҳаларини, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро комиссиясининг Ўзбекистон томони тўғрисида”ги низомнинг лойиҳасини.
Йил давомидаВазирлар Маҳкамаси, ТИВ, ТИАИСВ, вазирлик ва идоралар--Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва низомлари.
Ушбу қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилишига, дипломатик хизмат ходимларининг ҳуқуқий мақоми белгиланишига, халқаро шартномаларни тузиш ва ижро этишнинг самарали механизмлари яратилишига, консуллик муассасаларининг асосий вазифа ва функциялари ойдинлашишига имкон яратади.
Таклиф этилаётган низомлар билан Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан мамлакатга инвестицияларни жалб этиш ва унинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича вазифаларини кучайтириш, Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро алоқаларнинг ҳуқуқий механизмларини қайта кўриб чиқиш имконини беради.

1 / 1
331Ўзбекистон Республикасининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган халқаро шартномавий фаолиятини такомиллаштиришга доир иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан фаолияти шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва танқидий таҳлилдан ўтказиш;
истиқболли ҳамда мамлакатимиз учун амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлган шартномалар ҳисобига мавжуд шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш;
Ўзбекистон томонининг халқаро қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиши;
халқаро шартномаларнинг ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилишини назарда тутувчи электрон базани яратиш, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда улар мунтазам мониторинг қилиниши ва инвентаризациядан ўтказилишини таъминлаш.
Йил давомидаВазирлар Маҳкамаси, ТИВ, ТИАИСВ, вазирлик ва идоралар--Иш режа.
Мазкур иш режа билан Ўзбекистоннинг шартномавий-ҳуқуқий базасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, бу соҳада тизимли ишларни йўлга қўйиш, муҳим шартномаларни тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шу жумладан шартномаларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

1 / 1
332Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича 2017 йилга мўлжалланган тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
Давлат чегарасининг Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги келишилмаган қисмини ҳуқуқий расмийлаштириш жараёнини тезлаштириб, чегара тўғрисидаги шартнома имзоланишига “етиб келиш”;
Давлат чегарасининг Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги келишилмаган қисмини ҳуқуқий расмийлаштириш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Тожикистон Республикаси билан музокаралар жараёнини қайта тиклаш;
Сирдарё, Жиззах, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси участкаларида Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда, Актюбинск ва Мангистоғ вилоятлари билан туташ участкалари бўйича Қозоғистон билан Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокараларни давом эттириш;
Туркманистон Республикаси билан Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокараларни қайта тиклаш.  
2017 йил
I чорак
ТИВ, Ергеодезкадастр, МХХ ДЧҚҚ, ИИВ, ДБҚ, Адлия вазирлиги--Тадбирлар режаси.
Мазкур тадбирлар режасининг қабул қилиниши Ўзбекистон билан чегарадош давлатлар ўртасида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларида мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконини беради.

0 / 0
333Республикамизнинг турли миллат вакиллари иштирокида маҳалаларда, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, ватанпарварлик ва дахлдорлик фазилатларини тарғиб қилиш, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик вазиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида Республика байналмилал миллий маданий марказининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиорида байрам тадбирларини ўтказиш.2017 йил
I чорак
Республика байналмилал миллий маданий маркази, Хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари кенгаши, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси,  Дин ишлари бўйича қўмита, “Маҳалла” жамғармаси,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
100,0Ижрочилар маблағлари Вазирлар Маҳкамасининг баёни.
Тадбирлар турли миллат вакиллари зич истиқомат қиладиган ҳудудларда, чекка шаҳар ва туманларда, шунингдек, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида ташкил этилади ва бу орқали миллатларо тотувлик, динлараро бағрикенглик янада мустаҳкамланади.

0 / 0
334Жамиятда ҳукм сураётган ўзаро ҳурмат ва бирдамлик вазиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида:
“Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат”;
“Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик кафолати”;
“Қўшничилик муносабатларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиш – юртимизда аҳилликни мус-таҳкамлашнинг энг муҳим шарти”;
“Инсон манфаатлари – улуғ қадрият” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказиш.
Йил давомида   Шонли саналар арафасидаРеспублика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, “Маҳалла” жамғармаси, Республика байналмилал миллий маданий маркази, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси,
“Оила” илмий-амалий маркази, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
50,0Ижрочилар маблағлари Чора-тадбирлар дастури.
Тадбирлар ёзувчи ва олимлар, шоир ва диний уламолар, фахрийлар, шунингдек маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида амалга оширилади.

0 / 0
335Халқ дипломатиясини фаоллаштириш, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши фаолиятини такомиллаштириш.2017 йил
II чорак
ТИВ,
Республика байналмилал миллий маданий маркази
--Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси.
Дунё ҳалқлари, чет элда яшовчи ватандошлар билан дўстликни ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар ҳамжамиятини Ўзбекистон тарихи ва ҳалқи маданияти билан таништириш, шунингдек дўстлик жамияти молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган тадбирларни назарда тутади.

1 / 1