Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

Т/р10
Амалга ошириладиган тадбирҚонунчиликни ҳар томонлама, танқидий кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш натижасида ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган қонун ижодкорлиги режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Бажариш муддати2017 йил
III чорак
Ижро учун масъулларОлий Мажлис Қонунчилик палатаси
(келишув асосида),
Вазирлар Маҳкамаси, АҚҲМИ,
Бош прокуратура,
Конституциявий суд, Олий суд,
Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонуности ҳужжатларни, айниқса идоравий ҳуқуқ ижодкорлигини кескин қисқартиришга қаратилган бевосита амал қиладиган (ҳаволаки нормаларсиз) қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи режалари.
Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалаларни тартибга солишга, тизимлаштиришга, ҳуқуқий “бўшлиқ”ларни бартараф этишга, эскирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга, идоравий ҳуқуқ ижодкорлигини кескин камайтиришга қаратилган Ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи режалари.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

sTek >>>25.01.2017 10:57
Бугунги кунда қонунчилигимизда 50 дан ортиқ хаволаки нормалар мавжудлиги қонун ижодкорлиги соҳасини қайта кўриб чиқиш лозимлигини кўрсатмоқда. Шу боис қонун ижодкорлиги масаласини юридик таълим жараёнида шакллантириш муҳим ҳисобланади. Қонун ижодкорлиги кўникмалари узоқ муддатда шаклланишини инобатга олиб, юридик университетда "қонун ижодкорлиги" номли алоҳида махсус фан киртиш ҳамда бўлгуси қонун ижодкорларини ёшлигидан тарбиялаш таклиф этилади.
Рад этилди05.02.2017 11:17

Таклиф кўрилаётган бандга тааллуқли эмас. Юридик университетда бу йўналишда иш борилмоқда.

Мансур Ибрагимов25.01.2017 22:16
Қонун аниқ, лўнда ва оддий фуқаролар учун тушунарли бўлиши шарт. шу билан бирга қонунда унинг мазмунини мавхумлаштирувчи жумладар бўлмаслиги талаб этилади. Айрим қабул қилинаётган қонунларда шундай жумладар борки, уларни ҳар ким ҳохалаганча тушунади ёки талқин қилади. Масалан кўплаб қонунларда "...ва бошқа холатлар", "...шу кабилар" ёки шунга ўхшаш жумлалар борки уларни ҳар ким хохлаганча талқин қилади. Ёки айрим қонунларда "Ушбу қонунни бузганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади" деган норма билан якунланади, бироқ қайси қонун билан жавобгарлик белгилангани кўрсатилмайди. Келгусида қонун ижодкорлигида ушбу холатлар бартараф этилса мақсадга мувофиқ бўлади деб хисоблаймиз
Рад этилди26.01.2017 17:12
Стратегия лойиҳасида қонунчилик техникаси талабларига мувофиқ юридик терминлардан фойдаланилиши лозим.
Gulchekhra Malikova28.01.2017 15:27

В этом плане следовало бы тщательно готовить концепции, полнее и точнее определять нормативную ориентацию для перехода в новое состояние, а также помнить, что объем регулирования не является эластичным: экономика страны должна находиться в том состоянии, чтобы их принять, а органы государственного управления воплотить их в жизнь.

Создаваемая правовая конструкция требует дать ответы на следующие вопросы:

в чем заключается основная проблема, требующая своего разрешения?

В чем состоит конкретная политическая задача, которую надо решить?

Какие существуют варианты решения данной задачи?

Механизм регулятивных мер должен быть задействован ещё до принятия нормативно правового акта.

Как это можно осуществить?

Во-первых, нельзя забывать, что должна работать вся система механизма, а значит необходимо присутствие системного подхода. В разработке того или иного проекта должны принимать участие не только профильные специалисты, но и психологи, социологи, экономисты, менеджеры и даже математики.

Данное обстоятельство будет способствовать разработке обоснованной (доказательной) политики, давая ответ на вопрос, является ли регулирование лучшим средством для решения возникшей проблемы.

Қабул қилинди05.02.2017 11:18

Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.