2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
| Т/р | 102 |
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштириш ва кучайтириш механизмини ўз ичига олган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
| Бажариш муддати | 2017 йил июнь |
| Ижро учун масъуллар | Халқ таълими вазирлиги, ОваЎМТВ, ИИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура |
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
| Молиялаштириш манбалари | - |
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Қарор асосида: ҳуқуқий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади; узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида ҳуқуқий таълим модели ишлаб чиқилади; оила, мактабгача таълимдан бошлаб ҳуқуқий таълим-тарбия тизимининг сифати яхшиланади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар