2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
| Т/р | 103 |
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий фаоллигини, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш даражасини оширишга қаратилган “Мен ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашда фаол иштирок этаман”; “Маҳалламиз жиноятчиликка қарши туради” акцияларини ўтказиш. Бунда биринчи навбатда маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш амалиётини кенг жорий этиш. |
| Бажариш муддати | Йил давомида |
| Ижро учун масъуллар | “Маҳалла” жамғармаси, ИИВ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 960,0 |
| Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари |
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Махсус режа ишлаб чиқиш. Жамиятида қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш борасида фуқаролик позициясининг кучайишига ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар