2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 104 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Аҳолини, айниқса, ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик каби бузғунчи ҳаракатлар таъсиридан асраш мақсадида маҳаллаларда ва таълим муассасаларида “Ислом маърифати ақидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Дин ишлари бўйича қўмита, ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” жамғармаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, УзННТМА |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Махсус дастур лойиҳаси. Ёшларда динлар бўйича тўғри ва ҳаққоний маълумотлар шаклланишига, уларнинг саволларига мутахассислар томонидан ҳаққоний фактларга асосланилган жавоблар берилишига, миллий анъаналарга, бой маданий меросига таянган ҳолда маънавий ва маърифий ишларни тизимли олиб боришга эришилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар