2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 107 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида маҳаллаларда ҳафтада бир марта “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотини жорий этиш ва доимий ўтказиб бориш. |
Бажариш муддати | 2017 йил февраль (кейинча-лик ҳар ҳафтанинг жума кунлари) |
Ижро учун масъуллар | “Маҳалла” жамғармаси, ИИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўқув машғулотларининг йиллик режа ва дастури лойиҳаси Аҳолига амалдаги қонун ҳужжатларининг, айниқса янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларинининг мақсади, мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказишга эришилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Таклиф этаётган масалангиз ушбу банд ижроси юзасидан назарда тутилган.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини иш ҳақларини ошириш зарур. Бундан ташқари, фуқаролар йиғини раислари лавозимига мажбурий талаб сифатида олий маълумотни, давлат органларидаги узоқ йиллик узлуксиз иш стажини ва ижобий тавсифланган шахсий фазилатларининг мавжудлигини қўйиш керак деб ҳисоблайман.
Билдирилган таклифларигиз маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ, бу соҳага тааллуқли эмас.