2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш
Т/р | 108 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, танлаш, ўқитиш ва ротация тизимини такомиллаштириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ, ДБА |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Идоравий ҳужжатлар. Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қодир бўлган ходимларни танлаш ва тайёрлашга қаратилган. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Билдирилган таклифларигиз маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ, бу соҳага тааллуқли эмас.
Номзодларни ишла тайинлашда мажбурий равишда уларни ўқитган камида тўртда мактаб ва институт ўқитувчиларининг тавсифномасини олиш.
Таклифингиз асослантирилмаган.
малакасини оширишда ностандарт фикрлашга ундаш ва олдин бўлмаган жавобларни қидиришга йўналтириш. Ҳар бир жавобни тўғри ёки нотўғри эканлиги билан баҳоламасдан жавоб бераётган шахсни ўз фикрини қандай асослашга ҳаракат қилаётганлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш. бу қуруқ ёдлашдан кўра, қонун моҳиятини тушунишга ундайди. бу эса ўз ўрнида қонунларни формал қўловчи талабаларини ўрнига моҳиятан ёндашадиган кадрларни кўпайишига олиб келади
Таклифингиз асослантирилмаган.