Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш

Т/р109
Амалга ошириладиган тадбирФаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларБош прокуратура, ИИВ, МХХ, Адлия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаИдоравий ҳужжатлар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси қонун бузилиши ҳолатларини фош этиш
ва чоралар кўриш эмас, балки мазкур ҳолатларнинг барвақт олди олиниши, профилактика қилинишини таъминлаш ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг фаолиятни ташкил этиш услубларини тубдан ўзгартириш лозим.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар