Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш

Т/р116
Амалга ошириладиган тадбирСудьялик лавозимларига номзодларни қайта тайёрлаш, судьялар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларАдлия вазирлиги, Олий малака комиссияси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди, ОваЎМТВ,
Молия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаХорижий амалиёт ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда ўқиш ва амалиёт ўташ даврини узайтириш орқали судьяликка номзодларни тайёрлашга янги талаблар қўйилади.
Шунингдек, суд амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда тадбирлар ўтказиш шаклида судьяларнинг малакаси оширилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Erkinjon Sabirov25.01.2017 18:29
Судьяликка илк бор тайёрланаётган номзодларни ўқитиш учун амалдаги 3 ойлик курсларни 9 ойгача узайтириш орқали ушбу курсларга амалиётдан кўпроқ машғулотларни кучайтириш зарур, ушбу курсларнинг якуний имтихонларида етарлича балл тўплаган тингловчиларни судьяликка тавсия этиш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Чунки , ҳозирда кўплаб номзодлар Марказда 3 ойлик курсларини тамомлаган кўплаб номзодлар сухбатга бирор маротаба ҳам чақирилмаяпти. Ўқишга фақат судьяликка ўтишга монелик қилувчи ҳолатлари йўқ бўлган номзодларни қабул қилиш лозим деб ҳисоблайман.
Маълумот учун27.01.2017 20:08

Билдирилган таклифингиз суд-ҳуқуқ қонунчилигини янада такомиллаштириш доирасида кўриб чиқилади.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 12:04

Судья кадрларнинг малакасини ошириш шу жумладан, судьяликка номзодларни қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида амалга оширилмоқда. Бу нафақат давлат ҳокимиятининг бўлиниши тамойилига зид бўлиб қолмай, балки бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг замонавий талабларига ҳам мос келмайди. Шу боис хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини инобатга олиб, алоҳида ихтисослашган мустақил муассаса сифатида Одил судлов Академиясини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Шу боис бундай суд инфратузилмасининг вужудга келиши мамлакатимизда суд таълимини ривожлантиришда янги тарихий босқични бошлаб беради. Одил судлов Академиясининг ҳуқуқий мақомини белгилаб, унинг фаолият юритиши учун шарт-шароит яратилиши суд таълими борасидаги ислоҳотларни сифат ва мазмун жиҳатдан тамомила янги шаклда амалга ошириш имкониятини яратади. Чунки бундай алоҳида муассасаларга мисол қилиб, АҚШ федерал судьялик мактаби, Франция магистратура миллий мактаби, Нидерландия судьяларни ўқитиш маркази, Испания судьялар мактаби, Португалия судьяларни ўқитиш маркази, Германия судьялар академияси, Россия, Қозоғистон каби давлатларда одил судлов академияси, Таиланд судьялар малакасини ошириш маркази кабиларни келтириш мумкин.

Қабул қилинди05.02.2017 11:06

Таклиф Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 12:18

Судьяликка илк бор тайёрланаётган номзодларни ўқитиш учун амалдаги 3 ойлик курсларни 1 йил этиб белгилаш лозим. Бунда 4 ойдан кам бўлмаган муддат назарий тайёргарлик учун, тегишли судларда стажировка ўташ эса, 8 ой этиб белгилаш лозим. Якуний имтихонларидан етарлича балл тўплаган тингловчиларни судьяликка тавсия этиш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Энг муҳими, фақатгина судьялик лавозимига тайинлаш учун ҳар томонлама муносиб номзодлар танлов асосида танланиб олганидан сўнггина ўқишга жалб этилиши лозим.

Қабул қилинди05.02.2017 11:06

Таклиф Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Ишанкулов Акбарали Анваржонович28.01.2017 17:59

Мазкур масалани муҳокама қилинганда номзодларнинг моддий таъминотини ҳам эътибордан четда қолдириш керак эмас. Номзодликка топширганлар асосан оилалидир. Бир йил мобайнида ўқиётган номзодларга тегишли стипендиялар жорий этишни ҳам кўриб чиқиш зарур.

Қабул қилинди05.02.2017 11:07

Таклиф Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.