1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 12 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, АҚҲМИ, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикасидаги Президенти Фармони лойиҳаси. Бунда давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва тузилмасини такомиллаштириш, давлат бошқарувини номарказлаштириш, такрорланувчи функцияларни бажарадиган комиссияларни бекор қилиш ёки бир-бирига қўшиш орқали давлат бошқаруви ва хизматини тубдан ислоҳ этиш назарда тутилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Таклиф асослантирилмаган.
Таклиф асослантирилмаган.
Таклиф асослантирилмаган.
Таклиф асослантирилмаган.
Мазкур концепсияда Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий процедура тўғрисида" қонуни ва Маъмурий процессуал қодекс лойиҳаларини ишлаб чиқишни ҳам қамраб олса мақсадга мувофиқ бўлади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги "Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом" тўғрисидаги 169-сон қарори ёки бекор қилиниши керак ёки амалиётга киритиш лозим, сабаби мазкур низомнинг 2-бандига кўра "Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади" амалиётда эса ҳалигача лицензиялар Давлат тест маркази томонидан берилмоқда. Низомда таъкидланган комиссиялар мавжуд эмас.
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.