Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

Т/р122
Амалга ошириладиган тадбирНотариат ва ФҲДЁ органлари тизимини ислоҳ этиш. Хусусан:
босқичма-босқич нотариатнинг фаол бюджетдан ташқари моделига ўтиш ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида янада ривожлантириш;
нотариус лавозимига номзодлар учун стажировка муддатини қисқартириш; 
нотариус ёрдамчисига ҳужжат нусхалари тўғрилигини тасдиқлаш ваколатини бериш;
нотариусларни аттестациядан ўтказиш тартибини жорий этиш;
мажбурий нотариал тасдиқланадиган битимлар турларини мақбуллаштириш;
нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш тартибини белгилаш;
давлат божини электрон тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш;
муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;
ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот- технологияларини жорий этиш.
Бажариш муддати2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъулларАдлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)Ҳисоб-китобларга асосан
Молиялаштириш манбалариБюджетдан ташқари маблағлар
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаҚонун ҳужжатларига ва идоравий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Киритиладиган ушбу ўзгартишлар фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариал идораларни янада ривожлантиришга, аҳолига қулай ва сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишига, нотариал идораларни малакали мутахассислар билан тўлдиришга, нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этишга хизмат қилади.  

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 12:50

нотариуслар иккита иш қилади биринчиси шартномага қўл қўяётган шахс ҳаққатдан ўзи эканлигини ва ушбу шахс ҳужжатга қўл қўйишга ваколатли эканлигига. Нима учун нотариуслар тарафларнинг шартнома шартларига аралашишади? Нима учун тарафлар келишган шартда эмас, ўзларига қўлай бўлган шаклда қабул қилишни нотариал ҳаракат олиб боришнинг бир шарти сифатида қўйишади.

Шартнома тарафлар ёзма равишда шартнома шартини Нотариус тузиб беришга қарши эмаслигини тасдиқлаганидан сўнг нотариус шартнома шартларига аралаш тизимини жорий қилиш

агар нотариус томонидан тузилган битим ФКнинг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топилса, яъни қонун ҳужжатлари мазмунига зид шартнома сифатида ушбу битим ҳақиқиий эмас деб топилиши натижасида кўрилган зарар давлат бюджетидан тўлаб берилсин.

Нотариуслар сонини кўпайтириш лозим ва уларни рағбатлантириш тизимини қилинган иш хажмига боғлаб қўйиш лозим.

нотариуслар даромодларига ва харажатларига молиявий назорат ўрнатиш лозим. Декларация топшириш тизимини жорий қилиш лозим.

Нотариуслар ҳаркатлари устидан шикоят келиб тушган тақдирда нотариус айбсизлигини исботлашга мажбур бўлсин.

нотариусларни жойлашган ҳудуд ўзгариб турилиши лозим. энг марказдаги жойларни конкур ва ротация асосида тақсимлаб туриш.

нотариуслар орасида корупция ҳолатини олдини олиш учун ички хафсизлик тизимини жорий қилиш.

нотариал идоралардаги тақиқлар базасини бекор қилиш. Автотранспорт тақиқи Гаида, кўчмас мулк тақиқлар базаси Кадастрда бошқа мол-мулклар базаси гаров реестирида бўлиши лозим. ёки фақат гаровдан ташқари тақиқлар базасини қолдириш лозим. ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари тақиқни иккита жойдан ечишга тўғри келмоқда биттаси нотариус иккинчиси ГАИ ёки Кадастр.

Қабул қилинди05.02.2017 11:14

Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.