3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 126 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан алоқаларни кенгайтириш орқали: 1. Халқаро молиявий институтлар пул маблағларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан: - 2016-2020 йиллар давомида 27 та лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки кредитларини жалб қилиш; - 2016-2018 йиллар давомида 25 та лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки кредитларини жалб қилиш. 2. Осиё тараққиёт банкининг 1,0 млрд. долл.дан кам бўлмаган миқдорда кредитларини жалб қилишни кўзда тутадиган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш орқали 2017-2019 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш. 3. Устувор ижтимоий-иқтисодий, инфраструктура ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чет эл ҳукумат ташкилотларининг (Хитой экспорт-импорт банки, Корея экспорт-импорт банки, EDCF Фонди, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIСA), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА), Франция тараққиёт агентлиги (ФТА), Европа ҳамкорлик комиссиялари ва ҳоказо) имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш. |
Бажариш муддати |
Йил давомида
2017-2020 йиллар 2017-2018 йиллар 2017-2019 йиллар Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Вазирлик ва идоралар, инвестицион лойиҳа ташаббускорлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар ТИАИСВ, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) |
3,0 млрд. долл. 3,7 млрд. долл. 1,0 млрд. долл. Кредит ва грант маблағ- ларини жалб қилиш мобай- нида аниқлаш-тирилади |
Молиялаштириш манбалари |
Жаҳон банки маблағлари Осиё тараққиёт банки маблағлари Ислом тараққиёт банки маблағлари Чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилот-лари маблағ-лари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш. Инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Ушбу таклиф ҳужжат лойиҳаси “Хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида инвестициявий жозибадорлигини ошириш.” бандида назарда тутилган.