3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 132 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Давлат маблағлари ҳақидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлашга, пул-кредит сиёсати воситаларини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга, нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. Лойиҳаларда қуйидагилар акс эттирилади: давлат маблағлари ҳақидаги маълумотларни давлат секторида ҳисобга олишнинг халқаро стандартларига мослаштириш орқали уларнинг шаффофлигини таъминлаш; пул-кредит сиёсати воситаларини янада такомиллаштириш, шу жумладан иқтисодиётнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қайта молиялаштириш ставкасини тартибга солиш механизмларининг самарадорлигини ошириш; нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларда нархлардаги фарқни бартараф этиш учун нақд пул муомаласи механизмларини такомиллаштириш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Спасибо за Ваше внимание. Ваши рекомендации изложены в «Инструкции по организации работы по денежному обращению банками Республики Узбекистан», зарегистрированной Министерством юстиции от 26 октября 2005 года № 1518, банки ежегодно устанавливают лимит остатка наличных денег в кассе всем юридическим лицам, имеющим кассу и осуществляющим налично-денежные расчеты.
Ўз навбатида, мазкур талаблар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ҳукумат порталида мухокама қилинишини ҳам назарда тутади. Шу муносабат билан юқоридаги 132-бандни "ва хукумат порталида лойиха мухокамасини амалга ошириш" деган сўзлар билан тўлдиришга зарурат йўқ.
Ваше предложение изложено в пунктах 129 и 132 настоящей стратегии действий.
Билдирилган таклифлар, ҳаракатлар Давлат дастури лойиҳасининг 129 ва 132 бандларида ўз аксини топган.