3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 136 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | “2018-2021 йилларга мўлжалланган экспорт фаолиятини ривожлантириш Концепцияси” ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | ТИАИСВ, ТИВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш; Ўзбекистон учун савдо алоқаларини ривожлантириш борасидаги мақсадли бозорларни аниқлаш; ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш асосида катта ҳажмдаги экспортбоп товарларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш; ташқи бозорларни маркетинг ўрганиш усулини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; белгиланган бозорларни асосий иштирокчилар билан узвий ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш орқали ушбу бозорларни миллий маҳсулотлар билан таъминлаш; халқаро сифат стандартларни (ISO 9001) кенг жорий этиш, ишлаб чиқарувчиларни ташқи бозорларда маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
tekstil sohasi ayniqsa tayyor tekstil mahsulotlarini eksport qilishni rivojlantirish. Ushbu korxonalarni tashkil qilishni va Rossiya, Qozogiston kabi qushni davlarda xalqaro kurgazmalarda faol ishtirokini taminlash kk. Mashhur savdo belgilari (masalan: GAP, UniQlo, Zara, va boshqa lar) bilan franchising ishlab chiqarishlarni yulga quyish. Uzbek tekstil mahsulotlari uchun yagona xalqaro brand tashkil qilishni va ushbu brandni butun dunyo buyicha reklama qilishni, ushbu brand tagida turli ishlab chiqaruvchilarning mahsulotlarini markazlashgan holds eksport qilishni. Xalqaro tekstil sifat sertifikatlarini olishga yordam kursatish.
Tekstil sohasi iqtisodiyotimizning asosiy va kup ish urni yaratadigan sohasi. Imkoniyatlar esa juda katta. Tekstil eksportida Turkiya, Hindustan va Bangladesh biznes modellarini chuqur urganib qullasa buladigan tomonlari juda kup.
Маълумот тариқасида олинди.