3.2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш
Т/р | 151 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Капитал қурилиш соҳасида бозор муносабатларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилиш-материаллари, ДСҚ, ДБҚ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари. Бунда қуйидагилар акс этади: қурилишда банд бўлган ташкилотларни кичик тадбиркорлик субъектлари деб ҳисоблашда ходимлар чекланган йиллик сонини 50 тадан 200 тага кўпайтириш; қурилишнинг бошланғич баҳосини қурилиш ташкилотининг рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш; смета ҳужжатларини тузишда эскирган ва амалиётда ишлатилмайдиган технологиялар ва машиналарни чиқариб ташлаш, бозор механизмларини жорий қилиш нуқтаи назаридан қайта кўриш. тендер савдолари ўтказиш механизмини такомиллаштириш, қурилиш шартларини ўзгартишга имкон бериш; қурилиш пудрат ташкилотлари фаолиятини текширишларни тендер нархларини ҳисобга олиб, ишларни якунлагандан кейингина амалга ошириш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар