3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 161 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Солиқ маъмурчилиги сифати ва самарадорлигини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида солиққа тортишни такомиллаштириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IIIчорак |
Ижро учун масъуллар | Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Қуйидагилар назарда тутилади: 1) солиқ қонунчилигини танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллашда ортиқча ва мураккаб нормаларни бартараф этиш, солиққа тортиш базасини ҳисоблаш жараёнини соддалаштириш, ягона базадан ундириладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, шунингдек солиқ қонунчилиги барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрлаш; 2) солиқ юкини, шу жумладан: якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ миқдорини, шу жумладан фаолият кўрсатиш (масалан узоқ ва бориш қийин бўлган) жойларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш; йирик корхоналарга бўлган солиқ юкини мақбуллаштириш ҳисобига изчил пасайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Ваши предложения по дальнейшему упрощению налогообложения будут рассмотрены
Энг юқори оборот суммасини белгилаган ҳолда, ушбу оборотга етганда, солиқнинг юқори ставкасини тўлашни назарда тутиб, чакана савдодаги якка тартибдаги тадбиркор учун киритилишини қўллаб-қувватлаймиз.
Қўллаб-қувватламаймиз. Ушбу тоифадаги тўловчилар учун қатъий белгиланган солиқнинг минимал ставкалари белгиланган. Қатъий белгиланган солиқ бўйича имтиёз колледж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида киритилган.
Фаолият амалга ошириш жойи жойлашган ерига кўра табақалаштирилган ставкаларга эга бўлган умумий овқатланиш корхоналарининг чакана савдо корхоналари билан даромадлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ушбу таклифни қўллаб-қувватламаймиз.
Қўллаб-қувватламаймиз. Учта ходим ишлайдиган корхонанинг тушуми битта якка тартибдаги тадбиркорнинг тушумидан кам бўлмаслиги лозим. Кўрсатиб ўтилган туманларда ушбу фаолият тури бўйича ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари бошқа худудларга қараганда паст белгиланган.
Солиқ таътиллари инвестиция лойиҳаларида иштирок этувчи корхоналарга назарда тутилган.