3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 164 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва хусусий мулк объектларидан самарали фойдаланишни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тартибларни ўрнатиш: мулкдан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли сифатида фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни мусодара қилиш ёки олиб қўйишни (вақтинчалик олиб қўйиш бундан мустасно) тақиқлаш; давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни олдиндан қоплаб бериш; тадбиркорлик субъектларининг қурилиши тугалланмаган объектларига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш; тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларидан фойдаланилмаётган, жумладан ажратилган ер участкаларида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган мажбуриятлар бажарилмаётган ҳоллар юзага келган даврда ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини уч баравар миқдорда қўллаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил июнь |
Ижро учун масъуллар | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ергеодезкадастр, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси. Хусусий мулк кафолатлари ва уни ҳимоя қилишни кучайтириш, қурилиши тугалланмаган объектлар савдосини тартибга солиш, тадбиркорлик фаолияти ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Қўллаб қувватламаймиз. Ушбу солиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ўрнига киритилган ва у барча ходимлар томонидан тўланади.
мулкдан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли сифатида фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни мусодара қилиш ёки олиб қўйишни (вақтинчалик олиб қўйиш бундан мустасно) тақиқлаш мавҳумроқ ёзилган. агар мулк жисмоний шахсга тегишли бўлган бўлса-ю, у мулкини бировга ижарага берган бўлса ижарачи эса ўз ҳуқуқларни суистеъмол қилиб жиноят содир қилган бўлса унда ҳамма нарса тушунарли. лекин, мулкдор юридик шахс бўлса-ю, жиноятни юридик шахснинг директори содир қилган бўлса бунда нима бўлади? Чунки қонун ҳужжатлари бўйича бу ҳолатда мулкнинг мулкдори юридик шахс ва юридик шахсни айбдор эканлигини қандай исботласа бўлади? шунингдек, бу юридик шахс чет эл инвестицияси ҳисобига ташкил этилган бўлиши ва директор инвесторларни алдаб жиноят қилган бўлиши мумкин. Нима бу ҳоллатда инвесторларни инвестициясига путр етказиб Юридик шахсни мол-мулк тортиб олинадими?
Мулкдор деганда жумладан юридик шахс - мулкдор ҳам тушунилади. Сиз кўтарган масала ҳам Дастур ижроси доирасида ҳал этилади.
"давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни олдиндан қоплаб бериш" мана шу жараёнини тартибга солувчи қонун қабул қилишини таклиф этаман.
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши фақат республика бюджетидан тўлаб бериш таритибини (кейинчалик махалий бюджет ҳисобидан қоплаган ҳолда) жорий қилишни таклиф қиламан. бу хусусий мулк дахлсизлигига ишончни оширади. маҳаллий бюджетда пул бўлмай қолиш мумкин.
Ушбу таклиф давлат дастури лойиҳасининг 164-бандида назарда тутилган.