3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 166 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қуйидаги тартибларни белгилаш: қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги ахборотни ҳар қандай кредиторга унинг ёзма сўрови олинган вақтдан бошлаб 10 кун ичида тақдим этиш; кредиторга қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорга эътироз билдириш ҳуқуқини бериш. |
Бажариш муддати | 2017 йил апрель |
Ижро учун масъуллар | Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, Олий хўжалик суди |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Санация режаси билан рози бўлмаган кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, банкротлик ҳолатларидан тикилган маблағларни қайтариш даражасини ошириш, “Бизнесни юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш имконини беради. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Необходимо уточнить,так как в редакции не имеется слово «задолженностью»