Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш

Т/р167
Амалга ошириладиган тадбирФойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, жумладан “ноль” харид қиймати бўйича сотиш жараёнларини янада соддалаштириш ҳамда бундай объектлар тадбиркорлик субъекти томонидан аниқланганда, уларни сотиб олиш юзасидан таклифларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилаш.
Бажариш муддати2017 йил март
Ижро учун масъулларДавлат рақобат қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, давлат мулкларининг реал нархларини шакллантириш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Sherzod Norbekov19.01.2017 12:53
Давлат мулкларини хусусилаштиришни жадаллаштириш максадида хусусийлаштириш хакидаги карорларни кабул килиш ваколати Вазирлар Махкамаси эмас балки махаллий хокимиятлар ва Давлат ракобат кумитаси худудий органларига берилиши максадга мувафик булар эди. Ушбу йул билан хусусийлаштириш жараёни янада тезлаштириларди ва бюрократик тусиклар камайган булар эди.
Рад этилди28.01.2017 17:17

Таклифингиз учун рахмат, лекин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сонли Фармони билан Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимига давлатнинг стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектлари, шу жумладан“ноль” қийматда сотиладиган объектларни сотиш ваколати берилди.

Sherzod Norbekov19.01.2017 13:01
Буш турган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари чикиши мумкинлиги янги кабул килинадиган конун/фармонларда акс этиши лозим.
Рад этилди28.01.2017 17:18

Республикасининг “Давлат тасрруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни фуқаролар, давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларга корхоналарни хусусийлаштириш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилган.