3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
| Т/р | 171 |
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бир гектардан ортиқ ер майдонларини ажратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида: тадбиркорлик субъектларининг иштирокисиз “ягона дарча” тамойили асосида ер майдонларини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва ваколатли органлар билан келишиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш; тадбиркорлик субъектларига аризани кўриб чиқиш жараёнини интерактив кузатиш имконини тақдим этиш. |
| Бажариш муддати | 2017 йил январь |
| Ижро учун масъуллар | Давархитектқурилиш, Ахборот технологиялари вазирлиги, Ергеодезкадастр, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
| Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари |
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Тадбиркорлик субъектларига ер майдонларини ажратиш тартиботларининг ошкоралигини таъминлаш, ваколатли давлат органларидаги ахборот алмашинуви тизимини яхшилаш, ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш имконини беради. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар