3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар
Т/р | 180 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | 2017-2021 йилларда паррандачиликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш асосида паррандачилик соҳасини ривожлантириш: замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш орқали йирик паррандачилик корхоналарини тўлиқ ишлаб чиқариш қувватлари билан ишлашини таъминлаш, уларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш; паррандачиликнинг наслчилик базасини ривожлантириш ва наслчилик хўжаликлари асосида замонавий селекция-генетик марказлар ташкил қилиш ҳамда уларнинг техник ва технологик жиҳозланиш даражасини ошириш; паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини ошириш, янги турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини рағбатлантириш; сифатли озуқа, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа қўшимчалари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, шунингдек паррандачилик хўжаликларига давлат ресурсларидан буғдой етказиб бериш тизимини такомиллаштириш йўли билан озуқа базасини мустаҳкамлаш; соҳани юқори малакали кадрлар, айниқса зоотехник ва ветеринарлар билан таъминлаш, шунингдек малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак Йил давомида 2017 йил I-IIIчорак Йил давомида 2017 йил I чорак Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, “Парранда саноат” уюшмаси, Фермерлар кенгаши, Молия вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Таҳлилий маълумот Вазирлар Маҳкамасида тақдимот Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. 2020 йилга бориб, парранда бош сони 42,4%, гўшт ишлаб чиқариш 21,4% ва тухум – 39%га ўсиши кутилмоқда. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Axolisi ko'p bo'lgan va nisbattan parrandachilik mahsulotlariga talabi katta bo'lgan har bir tumanda parrandachilik fermalari tashkil etilsa yaxshi bo'lardi. Bu bilan maxsulot narxlari orasida tafovut kamaygan bo'lardi. Masalan Toshkentda 350 so'm sotilayotgan tovuq tuxumi Boysun tumanida 600 so'm. Sababi bizning tumanda tovuq fermasi yoq. Tuxum Samarqand yoki Termez shaxridan olib kelinadi.
Маълумот сифатида олинди.