Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар

Т/р181
Амалга ошириладиган тадбирРеспублика тупроқ-иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка, шўрликка, иссиқликка ва касалликларга чидамли қишлоқ хўжалик экинлари навлари ва ҳайвонот турларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш.
Геннокаут биотехнологиялари асосида истеъмолчилар соғлиғига салбий таъсирчанлигини исботлаган ҳолда, ҳар хил тупроқ-иқлим зоналарига мос эртапишар ва юқори ҳосилли қишлоқ хўжалик экин навларини яратиш.
Юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги селекцион навларни жорий қилиш.
Бажариш муддатиЙил
давомида
Ижро учун масъулларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
ОваЎМТВ, ЎзҚХИИЧМ,
Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)Чора-тадбир ларни ишлаб чиқиш натижасида аниқланади
Молиялаштириш манбалариХМИ грант маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЧора-тадбирлар дастури.
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ва чорва маҳсулдорлигини ошириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришдаги мавжуд кенг имкониятдан самарали фойдаланиш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар