Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.5. Туризм соҳасини ривожлантириш

Т/р186
Амалга ошириладиган тадбирТуристик соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:
туристик фаолиятни лицензиялаш функцияларини Вазирлар Маҳкамасидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бериш;
туристик фаолиятни лицензиялашнинг шартларини ва туристик хизматларнинг мажбурий сертификатлаш тартибини соддалаштириш;
хорижий мутахассислар томонидан Ўзбекистонда туристик соҳада меҳнат фаолиятини олиб бориш учун рухсат бериш тартибини соддалаштириш;
экскурсия хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга ва юридик шахсларнинг ходимларига малака сертификатларини жорий этиш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар