Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.5. Туризм соҳасини ривожлантириш

Т/р187
Амалга ошириладиган тадбирАэропорт ва вокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон темир йўллари,
МХХ, ДБҚ, Ўзбекистон ҳаво йўллари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаКомплекс чора-тадбирлар.
Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
хорижий туристларни кутиб олаётган ёки кузатаётган туристик фаолият субъектлари ходимларига белгиланган тартибда режим ва ҳимоя чораларига амал қилган ҳолда махсус рухсатномалар бериш орқали аэропорт ва вокзаллар залларида ҳозир бўлишига рухсат бериш;
аэропорт ва вокзалларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини тубдан яхшилаш;
Давлат божхона қўмитаси, чегара назорати, аэропорт ва вокзал ходимларини туристлар билан алоқа қилишнинг замонавий шаклларига, шу жумладан хорижий тилларга ўргатиш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар