Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.1. Уй-жой қуриш ва муҳандислик-коммунал инфратузилмани ривожлантириш

Т/р190
Амалга ошириладиган тадбирАҳоли ичимлик суви таъминотини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан:
а) марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда тармоқлар тортиш;
б) Халқаро молиявий институтларнинг кредит маблағларини жалб этиш ҳисобига ичимлик суви ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялаш лойиҳаларни амалга ошириш:
Жаҳон банки иштирокида Сирдарё вилояти Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари, Бухоро вилояти Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаси ҳамда Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш;
Осиё тараққиёт банки иштирокида Фарғона, Марғилон ва Жиззах шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш ҳамда Тошкент вилояти Қибрай ва Зангиота туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларини амалга ошириш;
ОПЕК ва Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани қишлоқ аҳолисини ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш;
Ислом тараққиёт банки иштирокидаСирдарё вилояти Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш.
Бажариш муддатиЙил
давомида
Ижро учун масъуллар    ҚР Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари,
Ўзкоммунхизмат, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
ТИАИСВ,
Давархитектқурилиш
Сарф-харажатлар (млн. сўм)    202 200,0     112 млн.долл
Молиялаштириш манбалари    Давлат бюджети маблағлари   Халқаро молиявий институтлар кредитлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаАҳоли кенг қатламлари, айниқса, қишлоқ аҳолиси учун янада қулай ва муносиб ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилади.
Худудлардаги 672 та аҳоли пунктлари ичимлик суви таъминотини яхшиланиб, 995,9 км ичимлик суви тармоқлари тортилади.
Туманлар ва шаҳарларнинг ичимлик суви ва канализация тизимлари ривожланади ва модернизация қилинади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 22:03
Фақат юқорида қайд этилган туман ва вилоятлар эмас балки бошқа қишлоқ жойларда хам ичимлик суви муаммоси бор.
Рад этилди23.01.2017 19:13
Таклифингиз учун рахмат. Бироқ, мазкур масала Дастурда инобатга олинган ҳамда уни бажарилиши жараёнида амалга оширилади.
Атабеков Азизбек Рахматович24.01.2017 18:02
Ўзбекистон стандартизациялаш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2 феврал 2011 йил кунидаги №05-273-сонли қарори билан рўйхатга олинган ва ичимлик сувини гигиеник талаблари ва сифатини назорат қилиш стандартлари тасдиқланган. Унга кўра дринаж (артизан), қудуқ сувлари юқоридаги Давлат стандартларига жавоб бермаслиги сабабли “техник сув” деб аталади ва истеъмолга яроқсиз хисобланади. Сув танқислиги Фарғона водийсида ёзги вақтда йиллик 1.5 млрд кубметр етади. Мисол қилиб айтганда хожатхона бочкаси сув сигими камида 10,0 литр ни ташкил этса, бир оилада ўртача 4 та одам яшаса уларни ўртача хисоб билан бир мартадан хожатхонадан фойдаланганлиги ва сувни оқизиб юбориш даражаси хар бирига камида 10 литр дан бир кунга 40 литрни ташкил этса бу эса бир ойда 1200,0 литрни бир йилди эса 14 400,0 литрни ташкил этади. Фарғона шахрида ўрта хисобда 1100 донадан зиёдроқ кўп қаватли турар жой бинолари мавжуд бўлиб унда аввалроқ этганимиздек хар бир хонадонда ўртача 4 дона фуқаролар истиқомад қилса 1100 уйда тахминан 55000 та хонадон уларда эса ўртача 220 000 дона ахоли истиқомад қилади. Энди уларнинг 1 кунлик хожатхонага ишлатадиган тоза ичимлик сув харажати 2 200 000,0 литр бир ойда 66 000 000,0 литр бир йилда эса 792 000 000,0 литр тоза ичимлик суви канализацияга оқизиб юборилади. Шахар худудида 120 донадан зиёдроқ корхона, ташкилотлар ва муассасалар канализациядан фойдаланса уларда ишлайдиган ишчи ходимларнинг сув сарфлари эса бир қанча миқдорларни ташкил этади. Агар Фарғона шахри маълум бир худудларга дринаж (артизан) ўрнатилиб ахолига канализация учун алохида қувурларда техник сув етказилиб берилса юкорида айтганимиздек 792 000 000,0 литр тоза ичимлик сувини асраб колган буламиз.
Қабул қилинди05.02.2017 11:54
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.