Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.1. Уй-жой қуриш ва муҳандислик-коммунал инфратузилмани ривожлантириш

Т/р192
Амалга ошириладиган тадбирОрол бўйи ҳудудларини ривожлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
1 чорак
Ижро учун масъулларҚР Вазирлар Кенгаши,
Хоразм вилоят ҳокимлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳани ишлаб чиқиш Орол бўйи аҳолисининг ҳаёти сифати ва шароитларини яхшилашга, ушбу ҳудудда ичимлик суви таъминоти тизимини, маиший чиқиндиларни санитария жиҳатидан тозалаш ва утилизация қилиш тизимини, транспорт ва муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантиришга, ҳудудда соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва маданиятнинг янада ривожланишига, қўшимча иш ўринларини яратишга, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини оширишга шароит яратади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Салиев Алишер Зафарович25.01.2017 09:15
Орол денгизини куткариш учун 1. Каспий денгизидан канал олиб келиш ёки 2. Россия Федерацияси худудидан Козогистон оркали канал олиб келишни таклиф киламан
Рад этилди06.02.2017 14:34

Таклиф асосланмаган.

Qurbanov Jumanazar Omonovich26.01.2017 15:25
Орол бўйи ҳудудлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида доимий истиқомат қилувчи аҳолисининг ҳаёти сифати ва шароитларни яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан уй-жой сотиб олиш бўйича (яъни доимий прописка қилишда) имтиёзлар берилса мақсадга мувофиқ бўларди. 2. Ушбу ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш мақсадида Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ҳамда имтиёзли даври 6 ойдан кам бўлмаган кредитни тақдим этиш керак.
Рад этилди06.02.2017 14:35

Таклиф асосланмаган.