1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
Т/р | 2 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси. Лойиҳада: ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши; Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси иштирокида ўрганиш натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларини ўтказиш; Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари Кенгашлари ишини ташкил этиш назарда тутилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Давлат дастурлари ва қонунларнинг жойларда амалда рўёбга чиқарилиши даражаси ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгилаб берган кўрсатмаларига асосан жорий йилдан ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар томонидан ўзлари сайланган ҳудудга бормасдан бошқа ҳудудларга борган ҳолда ушбу ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш ва тегишли таклифлар киритиш ҳамда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш масаласи белгилаб олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши назарда тутилмоқда.
Благодарим за внимание. Ваше предложение будет учтено в ходе исполнения Госпрограммы, после его принятия.
Благодарим за внимание. Ваше предложение будет учтено в ходе исполнения Госпрограммы, после его принятия.