1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 20 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик шахсларга алоқадор ахборотни тақдим этишнинг замонавий шаклларини амалга киритиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | “Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун нормаларини танқидий ўрганиш ва уларни амалга ошириш механизмини такомиллаштирувчи таклифлар ишлаб чиқиш. Шу жумладан: расмий идоравий веб-сайтларга давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қилиш; маъмурий тартиб-таомилларнинг ўтиши ва муддатини тартибга солувчи масалалар юзасидан барча қарор ва ҳужжатларни жойлаштириш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг муҳим масалаларини муҳокама қилишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Ташкилотларда ҳужжатларни идоравий сақлов муддати тугаши билан ҳужжатлар тегишли архив муассасаларига топширилади. Шунда жисмоний ва юридик шахсларга алоқадор ахборотларни тақдим этиш Архив муассасалари зиммасига тушади. Шуни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзархив агентлигини Ижро учун маъсуллар қаторига киритиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Таклиф асослантирилмаган.
Расмий идоравий веб-сайтларга давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қилиш чекланиб қолмасдан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепция»да қўйилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунида белгиланган асосий вазифалар - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш каби асосий вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат дастурлари порталини dd.gov.uz юритиш. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз соҳаси йўналишида қабул қилган давлат дастурларини ижроси юзасидан аҳолига ҳисобот бериш.
Таклиф қўшимча ўрганиб чиқилади.