Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.1. Уй-жой қуриш ва муҳандислик-коммунал инфратузилмани ривожлантириш

Т/р205
Амалга ошириладиган тадбирРеспублика ҳудудларида
2300 км оптик толали алоқа линияларини қуриш.
Бажариш муддати2017 йил IV чорак
Ижро учун масъулларАхборот технологиялари вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)5,7 млн. долл.
Молиялаштириш манбалариОператор ва провайдерлар маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаРеспублика аҳолисининг юқори тезликда Интернетга уланиш, мультимедиа ва IP-TV хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Karshiev Mirzoxid Erkinovich24.01.2017 11:16
Янги тадбир таклиф қилинмоқда. Телекоммуникация хизматлари бозорида рақобат муҳитини такомиллаштириш мақсадида, "Ўзбектелеком" АЖнинг махсус таркибий қисмлари сифатида иш юритаётган Узонлайн интернет-провайдери, Узмобайл мобил операторини алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этиш. Мавжуд тартибга кўра, Ўзбектелеком интернет хизматлари (ташқи канал) кўрсатувчи ягона монопол хисобланади, ва шу жиҳатдан бу компаниянинг ҳам улгурчи (провайдерларга) ҳам чакана (истеъмолчиларга) хизматлар кўрсатиши, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқаради.
Маълумот учун06.02.2017 14:38

Маълумот сифатида олинди.

Begaliyev O'tkirbek Murodqosimovich24.01.2017 17:10
Фақат оптик толали алоқа кабеллари тортилса, юқори тезликдаги интернетга уланиш, мультимедиа ва IPTV хизматларидан фойдаланишнинг имкони мавжуд эмас. Шу сабабли охирги қурилмаларни ҳам ўрнатиш бўйича аниқ режалар киритилиши лозим. Оптик алоқа кабелларини тортилсаю охирги қурилмалар бўлмас бефойда.
Маълумот учун06.02.2017 14:38

Маълумот сифатида олинди.

arifbaev alisher abdurasulovich24.01.2017 18:26
Республикамизнинг барча аҳоли яшаш масканларигача оптик толали алоқа кабелларини тортиш ва белгиланган сифатдаги охирги қурилмаларни ўрнатиш.
Маълумот учун06.02.2017 14:54

Маълумот сифатида олинди.