Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.1. Уй-жой қуриш ва муҳандислик-коммунал инфратузилмани ривожлантириш

Т/р211
Амалга ошириладиган тадбирҚишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивларга ичимлик суви
(415,3 км), электр (291,5 км), табиий газ (316,9 км) тармоқлари, ички йўллар (291 км) ва бозор инфратузилмаси объектлари
(134 та) қуриш.
Бажариш муддати2017 йил
I-III чорак
Ижро учун масъулларИқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Республика йўл жамғармаси,
Ўзбекэнерго,
Ўзтрансгаз,
Қишлоққурилишинвест,
Қишлоққурилишлойиҳа,
ҚР Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар хокимликлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)Лойиҳа-смета ҳужжати асосида
Молиялаштириш манбалариМарказлаш-ган капитал қуйилмалар,
Республика йўл жамғармаси,
Ўзбекэнерго маблағлари,
Ўзтрансгаз маблағлари,
ҳомийлар маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаҚишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивларда аҳоли учун сифатли яшаш шароитлари ва қулайликлар яратиш мақсадида ичимлик суви, электр ва табиий газ  тармоқлари, ички йўллар ва бозор инфратузилмаси объектлари билан таъминланади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Roziqov Bobojon Xalloq o'g'li24.01.2017 09:48
Қишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивларда аҳоли учун сифатли яшаш шароитлари ва қулайликлар яратиш мақсадида телекоммуникация инфратузилмаси объектлари (юқори тезликдаги интернет, симли телефон тармоғи, IP-TV технологияси асосида ишловчи телевидение) билан таъминланишини инобатга олиш.
Маълумот учун06.02.2017 15:03
Маълумот сифатида олинди.
Shayzakov Anvar Muxammadovich24.01.2017 17:04
Аҳолига сифатли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида қишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивларга FTTH (GPON) технологиясини қўллаган ҳолда телекоммуникация обьектларини қуришни қурилиш смета ҳужжатларига киритиш.
Маълумот учун06.02.2017 15:04

Маълумот сифатида олинди.

Begaliyev O'tkirbek Murodqosimovich24.01.2017 17:04
Ушбу бандга, барпо этилаётган намунавий массивларни телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш учун оптик толали алоқа кабелларини тортиш ва телекоммуникация қурилмаларини ҳам ўрнатилиши инобатга олишингизни сўрайман. Чунки ҳамма хизмат кўрсатилиб, фақат алоқа хизмати четда қолиб кетиши керак эмас.
Маълумот учун06.02.2017 15:05
Маълумот сифатида олинди.
DILMUROD Жавлиев24.01.2017 18:18
211-бандини Қишлоқ жойларда барпо этилаётган намунавий массивларга ичимлик суви (415,3 км), электр (291,5 км), табиий газ (316,9 км) тармоқлари, ички йўллар (291 км) ва бозор инфратузилмаси объектлари (134 та) ва (замонавий оптик толали телекоммуникация инфратузилмаси) қуриш деб ўқилиши
Қабул қилинди06.02.2017 15:06

Таклиф кўриб чиқилади.

arifbaev alisher abdurasulovich24.01.2017 18:39
Мазкур бандга Телекоммуникация инфратузилмаси жумласини қўшиш.
Маълумот учун06.02.2017 15:07

Маълумот сифатида олинди.