Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.2. Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш

Т/р218
Амалга ошириладиган тадбир2017-2027 йилларда музейларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш комплекс чора-тадбирлари дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Бажариш муддати2017 йил
III чорак
Ижро учун масъулларМаданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Халқимизнинг бой тарихий ва маданий мероси янада чуқур ўрганилади, тарғиб қилинади, бойитиб борилади, ишончли муҳофаза қилинади, шунингдек, музейлар фаолияти такомиллашади ва моддий-техник базаси замон талаблари асосида мустаҳкамланади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Dilshod Ostonov28.01.2017 16:13

Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида” Қонунининг

мувофиқ музей — музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этиш учун мулкдор томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи нотижорат маданият муассасасидир.

Мазкур қонундан келиб чиқиб, соҳада ниҳоятда муаммолар йиғилиб қолган.

Жумладан, музейларимизда илмий ходим штат бирликлари бўлсада, лекин илмий ходимларнинг, меҳнат хақи ва бошқа ижтимоий кафолатлари таълим муассасининг илмий ходимларига тенглаштирилмаган. “Музейлар тўғрисида” Қонунда илмий муассасалини белгилаб қўйиш лозим.

Қонунга мувофиқ Миллий музей фондининг Давлат каталоги — Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳар бир музей ашёси ва ҳар бир музей коллекцияси тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш ҳужжати ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори
3-иловасининг 10-бандида Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталогига киритишда экспонатларнинг ҳар бири ҳақидаги зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда электрон ва босма (иккаласи ҳам юритилиши шарт) шаклларда уч нусхада тайёрланиши ва биринчи нусха — музейда, иккинчи нусха — юқори бошқарув органида, учинчи нусха — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига Миллий музей фонди таркибига киритиш учун тақдим этилиши белгиланган.

Мазкур қарорнинг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тақдим этилган ҳужжатлар асосида музей ашёлари ва музей коллекцияларини Давлат каталоги рўйхатига киритади ва мулкдорга 14-бандига мувофиқ Миллий музей фонди таркибига киритилганлиги ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома берилиши белгиланган бўлса-да, ишлар хажмининг кўплиги сабабли бу ишлар йўлга оширилмаяпти ва бу билан салбий ҳуқуқий оқибатлар олиб келмоқда.

Натижада музейларимиздаги ашёлар лозим даражадаги билимга эга бўлмаган ходимлар томонидан қайси меъзонларга асосан ўз ҳужжатларида қайд қилган, рўйхатга олинганда мазкур экспонатлар асл ва хақиқиймиди, ваҳолангки бугун аксарият ранг тасвир асарлари қалбакилаштирилган деган ҳулоса берилмоқда. Қайд китобларидаги ёзувлар расмлардаги кўрсатмаларга тўғри келмайди.

Бадиий экспертиза бошқармасининг ходимлари ва малакали рассомлар ранг тасвир асарларини асл ёки асл эмаслиги тўғрисида ҳулоса бермоқда, бу хулоса лозим даражада асосланганми.

Бу ўринда нафақат ранг тасвир, балки, бошқа ашёларнинг ҳам асл ёки асл эмаслигини махсус химик лабаратория текширувлари ва асбоб ускуналари асосида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Шунингдек, бугунги кунда ранг тасвир асарлари эмас балким ноёб қўлёзмалар, амалий санат, археология, нумизматика, сантарошлик в.ҳ.к асарларимиз тақдири қай ахволда булар ҳам хақиқийми ёки соҳтами деган савол туғилади. Сабаби ранг тасвир асарларимиз ХХ аср махсули. Музейларимиздаги аксарият экспонатлар милодгача бўлган ашёлардир. Уларнинг баҳоси ва тарихимизда тутган ўрни беқиёс. Бизнинг чуқур тарихга эга эканлигимиз мазкур асори атиқаларимиз билан исботланади.

Миллий музей фондининг Давлат каталоги бўлмаса, миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назорати қандай амалга оширилади. Бу ҳаракатсизлигимиз билан тарихимизни ўз қўлларимиз билан йўқ қилмоқдамиз.

Миллий музей фондининг давлат каталоги бўлмагандан кейин Миллий музей фондининг давлатга ёки давлатга тегишли бўлмаган қисмларини аниқлаш тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади.

Шунингдек, музейлардаги мавжуд маънан, мафкуравий эскирган ашёлар, экспонатларни тасарруфдан чиқариш тартибини йўлга қўйиш лозим;

Музей илмий ходимлари музей ашёлари ва экспозицияси тўғрисида мақолалар, телевидения орқали чиқишлар қилиши, илмий ишларни амалга ошириб қўлланма ва китоб каталоглар чиқариб рекламаси билан машғул бўлиши лозим.

Музейларимиз экспонатларни сақлаш учун лозим даражада иситиш, совутиш, ёртиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим бўлса-да, бу талабларга аксарият музейлар мазкур талабларга жавоб бермаслиги оқибатида тиклаб бўлмайдиган йўқолишларга олиб келмоқда.

Бир қанча музейларимиздан ноёб ранг тасвир асарлари йўқолганини жиноят иши қўзғатилганини яхши биламиз, лекин лозим даражада сақланмай нобуд бўлган асарларимиз билан йўқолган асарлар ўртасидаги зарар билан қандай фарқ бор.

Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида” Қонуни ижроси Бадиий экспертиза бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Республикамизнинг чегара ҳудудларининг божхона манзилгоҳларида бир кунда қанчадан қанча бой тарихимизга оид ашёларни ҳам экспертизаси
ХХ асрнинг эскирган меъзонлари асосида яъни кўз билан кўриб, хулоса берилади. Бадиий экспертиза бошқармасида ҳам ҳулоса бериш худди шу тарзда йўлга қўйилган. Бу бошқарманинг ҳулосаси инсон тақдирини ҳал қилади ахир.

Бадиий экспертиза бошқармаси ашёларнинг экспертизаси билан объектив эмас, субектив ёндашиши кундек равшан. Бу эса республика чегараларидан олиб чиқиб кетилаётган ашёлар ноёб ёки нодир эмаслиги кафолати йўқ.

Мусодара қилинган музей ашёси ва коллекцияси музейдарга топширилади. Бу ашёларнинг ичида маънан эскирган ва миллий мустақиллигимиз ғояларига тўғри келмайдиганлари ниҳоятда кўп ва буларни ҳам фонд тареибидан чиқариб бўлмайди сақлашда муаммолар чиқмоқда.

Шунингдек, Миллий музей фонди — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган музей ашёлари ва музей коллекциялари мажмуи дейилади демак нафақат музейларимиздаги ашёларни балки, республикамиз фуқароларининг қўлида турган ноёб асори атиқа, ашёларни ҳам рўйхатга олиб қўйиб сақлаш учун эгасига қайтариши лозим, лекин сақлаш ҳолатини назрат қилиб туриши шарт.

музей ашёси — сифати ёки алоҳида белгилари жамият манфаатлари учун сақлаш, ўрганиш ва оммага намойиш этиш заруратини тақозо этувчи маданий бойликдир - бу дегани фақат музейлардаги ашёлар тўғрисида гап кетгани йўқ;

музей коллекцияси — ўз келиб чиқиш хусусияти ёки шаклан яқинлиги туфайли ёхуд бошқа белгилари бўйича бирлаштирилгандагина музей ашёси хусусиятига эга бўладиган маданий бойликлар мажмуи

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур муаммоларни ҳал қилишда музейлар билан шуғулланувчи давлат ташкилоти ташкил қилиш лозим. Бу муаммоларни ҳал қилишда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тегишли бошқармасининг имкониятлари ниҳоятда чекланган.

Мазкур ташкил қилинадиган ташкилот, музейлар, маданий мероснинг илмий тадқиқот ишлари, бадиий экспертиза, ашёларни реставрация қилиш, миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш ва назорат қилиш фаолиятини амалга оширади. Шундагина музей иши тартибга келтирилади.

Маълумот учун06.02.2017 15:13

Маълумот сифатида олинди.

Dilshod Ostonov28.01.2017 16:17

Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”, “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” “Музейлар тўғрисида” “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида” Қонунинингва мазкур соҳани тартибга соладиган қонун ости ҳужжатларнинг ижросини тўлақонли йўлга қўйиш мақсадида Ресбуликадаги барча музейлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва ривожлантирувчи Ўзбекмузей давлат бирлашмасини ташкил қилиш лозим.

Ташкилий тузилмасида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг илмий-ишлаб чиқариш қисмини, Бадиий экспертиза бошқармаси ҳамда янги ташкил қилиниши режалаштирилган Реставрация марказини бирлаштириш яъни бошқарувни марказлаштириш лозим.

Юқоридаги ташкилотларнинг функционал вазифалари яъни бу ташкилотларнинг мақсадлари бир йўналишда.

Жумладан, археология ашёларининг сақланиш жойи музей, бадий экспертиза музей ашёлари ва музей коллекцияларини экспертизадан ўтказади, реставрация маркази музей ашёлари ва музей коллекцияларини реставрацияси билан шуғулланади, шунингдек, музейларимиз жойлашган бинолар маданий мерос ёдгорликларида жойлашган.

Бу бирлашма ташкил қилинса, энг асосийси Миллий музей фондининг Давлат каталоги юритилади ва мавжуд экспонатлар чинаккам маънода давлат назоратига олинади. Шунингдек, реставрация йўналишида мактаб яратилади. Экспозициялар малакали мутахассислар томонидан марказлашган тарзда доимий янгиланиб борилади.

Тузилмада Илмий кенгаш ташкил қилиниб, музей ашёлари ва коллекцияларини ва маданий ёдгорликларни илмий тадқиқ қилиб, илмий ишларни ривожлантириш ва китоб каталоглар яратиб, бир неча тилларга таржима қилдириб, бой тарихимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Тузилмада Жамғарма ташкил қилиниб, музейлар ва маданий мерос обидаларидан тушган маблағ жамланади. Жамғарма маблағи “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” Қонунларининг 34-моддасига мувофиқ маданий мерос объектларига, уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлашга ва шу фаолиятда банд бўлган ходимларни рағбатлантириш, малакасини ошириш ва қонунчиликда чекланмаган бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Вилоятлардаги ўлкашунослик музейлари, Ўзбекмузей давлат бирлашмасининг худудий бўлимларига айлантирилади. Ҳудудларда Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг илмий-ишлаб чиқариш қисмини ҳудудий бўлими ва Бадиий экспертиза бошқармасининг ҳудудий бўлими ҳодимлари вилоят бўлимига қўшилади.

Натижада бу йўналишлар бўйича кучли марказлашган ташкилот ҳосил бўлиб, бой тарихимизнинг сақлаб қолиниши ва ривожланишига эришиб, ислоҳот ўз натижасини беради.

Маълумот учун06.02.2017 15:14

Маълумот сифатида олинди.