Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.2. Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш

Т/р221
Амалга ошириладиган тадбирЎсиб келаётган авлоднинг китоб ва бошқа босма маҳсулотларга қизиқишини ўстириш мақсадида солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларМатбуот ва ахборот агентлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ОваЎМТВ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон халқининг маданий-маърифий мероси, тарихи бўйича адабиётни чиқарувчи нашриёт уйлари, босмахоналар, асар муаллифларига солиқ ва бошқа преференциялар тақдим этиш, иқтисодий рағбатлантиришни ташкил этиш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Alisher Umirdinov20.01.2017 18:02
Ajoyib taklif deb oylayman. Shu bilan birga, yurtimizdagi yuqori ta'lim, ayniqsa universitetlarimizdagi kitoblarimiz jahon standardlari darajasiga chiqarish zarur. Juda kop sohalardagi universitet kitoblarimiz jahon standardlaridan orqada qolmoqda. Aslida 500-1500 betlik bolishi kerak bolgan kitoblar 150-200 sahifada qolmoqda. Shu sababli, tarixiy, badiiy asalar bilan birgalikda ayniqsa aniq fanlar va iqtisodiyot va huquq kabi ijtimoiy sohada yozilgan dunyodagi etuk olimlarning kitoblarini tarjimasini yolga qoyish va uni moddiy yodam bilan qollab quvvatlash yurtimiz kadrlar salohiyaitnig osishiga katta tasir korsatadi. Uning uchun har bir soha boyicha tarjima qilinishi kerak bolgan kitoblar royhati belgilanishi va uni chiqaruvchi bosmahona (publisher) bilan shartnoma tuzilishi kerak. Ayniqsa, Oxford, Cambridge Universitetlari va Routledge kabi bosmahonalar bilan kuchli aloqa ornatish zarur. Yaponiya, va Koreya, Taiwan kabi Osiyo arslonlari huddi shu yol bilan talim standardlarini jahon standardi darajasiga chiqarishgan.
Маълумот учун06.02.2017 15:15

Маълумот сифатида олинди.

asli bax25.01.2017 12:00
маълумки китоб билим булоғи таклиф шундан иборатки хар бир китоб МP3 шаклида уқувчига таклиф этилса уқиш учун қулай ва осонлашади бу билан уқувчи купроқ шуғилланди мисол учун тарих фани китобининг овозли нусхаси булса уқувчи уни кўпроқ ўқийди деган фикирдаман.
Маълумот учун06.02.2017 15:16

Маълумот сифатида олинди.

Абдуллаев Абдушукур Хамидович27.01.2017 10:51

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг 4-банди билан тасдиқланаган Давлат дастурининг IV боб, 4.2-бўлимига Архив ишини такомиллаштириш бўйича “Ўзархив” агентлиги томонидан қуйидагича таклифлар берилади:


Давлат дастурининг IV боб, 4.2-бандига Архив ишини такомиллаштириш бўйича 222-224-бандлар қўшилиши мақсадга мувофиқ ва ушбу бандларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим деб ҳисоблаймиз:


222-банд. Давлат архивларининг моддий-техник базасини янада модернизация қилиш, актив сақлов майдонларидан фойдаланишни оптималлаштириш йўли билан Миллий архив фонди ҳужжатларини кафолатли ва халқаро стандартларга мувофиқ сақловини таъминлаш


Амалга ошириш механизми

1. Миллий архив фонди ҳужжатлари ва шахсий таркиб ҳужжатларини миграция қилиш ва уларга нисбатан туркумлашган тарзда сақловни жорий этиш билан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини марказлашган сақловини таъминлаш ҳамда давлат архивларининг фаолиятини оптималлаштириш бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Бажариш муддати: 2017 йил
Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги


2. Қуйидагиларни кўзда тутадиган Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача архив иши ва иш юритишни ривожлантириш тўғрисидаги давлат дастурини қабул қилиш:

Бажариш муддати: 2017 й.
Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги


а) архивларни замонавий талабларга мувофиқ лойиҳавий ечимлар асосида қурилган бинолар билан таъминлаш, жумладан, 3 та марказий давлат архиви ва 14 та ҳудудий давлат архивлари учун 6 та 1 млн. сақлов бирлиги сиғимли, 8 та 600 минг сақлов бирлиги сиғимидаги қўшимча сақловхоналар ҳамда бинолари фойдаланишга яроқли эмас деб ҳисобланган 16 та туман давлат архивлари учун 100 минг сақлов бирлиги ҳажмида янги архив бинолари қуриш;

Бажариш муддати: 2017-2025 йиллар
Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


б) давлат архивлари ва уларнинг филиалларининг замонавий рақамлаштириш қурилмалари билан жиҳозлаш ва Архив маълумотномаларини беришнинг интеграллаштирилган ахборот тизимини жорий этиш орқали фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий (йилига 400 мингдан ортиқ) сўровларини ижро этиш муддатини бир ойгача муддатдан 10 кунгача камайтириш ва фуқароларнинг сўровларини қабул қилиш ҳамда маълумотномаларни бериш иш кунларини ҳафтасига 3 кундан 5 кунгача ошириш;

Бажариш муддати: 2018 йил
Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


в) алоҳида қимматли ва ноёб архив ҳужжатларининг суғурта нусхалари махсус фондини давомли шакллантириш бўйича микрофильмлаш лабораториясини ташкил этиш;

Маълумот учун: бутун дунё архив амалиётига мувофиқ архив маълумотларининг энг ишончли ва кафолатли сақловини халқаро тан олинган усули сифатида бу маълумотларни микропленкаларда сақлаш белгиланган (пленкалардаги ахборотлар оддий сақлов шароитларида 500 йилдан ортиқ сақланади, бундан бошқа ишончли жисмоний асос шу кунга қадар белгиланмаган).

Республикамизда мазкур йўналишдаги ишлар олдинги аср 90-йилларидан бошлаб тегишли қурилмаларнинг жисмоний эскирганлиги ҳамда тегишли бутлаш воситалари бўлмаганлиги сабабли тўҳтаб қолган. Ҳужжатларнинг рақамли шаклдаги электрон образлари ахборот ташувчи жисмоний асоснинг ишончлилиги илмий асосланмаганлиги сабабли суғурта фондга яроқли деб халқаро тан олинмаган.

Бажариш муддати: 2018-2019 йиллар
Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


г) жисмоний ва юридик шахсларга масофавий тарзда архив хизматлари кўрсатишни таъминловчи технопарк ташкил этиш ва шу орқали биринчи навбатда узоқ муддатли (75 йилгача) сақловга олинган 4 млн. сақлов бирлигидаги архив ҳужжатларининг умумий фойдаланишга мўлжалланган электрон базасини шакллантириш ва шу орқали 64 млрд.сўм ҳажмидаги бюджет буюртмасини ҳамда ҳар йили 4,6 млрд.сўмлик бюджет маблағларини тежашга эришиш.

Бажариш муддати: 2018-2019 йиллар
Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


223-банд. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг архив-ахборот ресурсларини ягона ахборот маконида унификациялашган тарзда жамлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва фойдаланиш тизимини яратиш


Амалга ошириш механизми

Ўзбекистон Рспубликаси Марказий давлат архиви базасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг архив-ахборот ресурсларини (электрон ҳужжатлар ва электрон шаклдаги бошқа ҳужжатларни) ягона ахборот макони ва муҳитида сақлаш ва фойдаланиш бўйича марказлашган Репозиторийни ташкил этиш

Маълумот учун: Амалда белгиланган талабларга мувофиқ барча бошқарув органлари ўзларининг электрон архивларини шакллантиришлари ва идоравий сақлов муддатлари тугагандан сўнг ўз ахборот ресурсларини давлат архивларига топширишлари лозим этиб белгиланган. Марказлашган Репозиторий воситасида давлат органларининг архив-ахборот ресурсларини ягона ахборот маконидан жамлаш ва сақловни ташкил этиш, улардан масофавий сегментлашган тарзда фойдаланишни ташкил этиш орқали тарқоқлашган электрон архивлар яратилишини олди олинади ва ушбу орқали ташкилий йўналишда дастлаб сарфланадиган 55 млрд.сўмлик ҳамда ҳар йиллик 4,1 млрд.сўмлик жорий ҳаражатлар тежалади.

Бажариш муддати: 2017-2018 йиллар
Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Иқтиодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


224-банд. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига Миллий архив мақомини бериш


Амалга ошириш механизми

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига “Ўзбекистон Миллий архиви” мақомини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви Марказий Осиёдаги энг бой ва йирик архив ҳисобланади. “Миллий архив” мақоми берилиши мазкур архивнинг, шу жумладан республиками архив хизматининг халқаро нуфузи янада мустаҳкамланишига, халқаро архив, шу жумладан молия институтларига давлат архивларини кенгроқ жалб этиш, уларнинг мавжуд ўқув-услубий, ахборот ва моддий ресурсларидан самарали фойдаланишга имкон яратади.

Бажариш муддати: 2017 йил
Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги

Маълумот учун06.02.2017 15:17

Маълумот сифатида олинди.

Турсунов Шухрат Хамидович27.01.2017 17:12

"Ўзархив" агентлиги Бош директори А.Х.Абдуллаев томонидан "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасининг 4-банди билан тасдиқланган Давлат дастурининг " IV-боб 4.2 бўлимига архив ишини такомиллаштириш бўйича киритилган таклифларини Қашқадарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан қуллаб-қувватлайди.

Замонавий рақамлаштириш қурилмалари билан ҳудудлардаги давлат архивлари ҳам жиҳозланса ишлар самарадорлиги янада ошади..

Маълумот учун06.02.2017 15:17

Маълумот сифатида олинди.

Zuhriddinov Nodirbek Nosirbek o`gli27.01.2017 17:32

Андижон вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси

Хайдаров Шахобидин Сирожиддинович

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси лойиҳасининг 4-банди билан тасдиқланган Давлат дастурининг 4-боб. 4-2 бўлимига 222-224-бандларини қўшиш хақида “Ўзархив” агентлиги томонидан берилган таклифлар Андижон вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан мақулланади.

222-бандига давлат архивларини моддий-техник базасини янада модернизация қилиш фикри илгари сурилган, мустақиллик даврида республикамизда, хусусан вилоятимизда фаолият юритаётган давлат архивларининг моддий-техник базаси замонавий техник воситалар билан жихозланиши ҳисобига ривожланди. Лекин давлат архивларини фаолиятига йилдан йилга ўсиб бораётган талаб ва эхтиёж, давлат архивларини фаолиятини янада такомиллаштириш хозирги замон талаблари асосида моддий-техник базасини модернизация қилиш масаласини қўймоқда.

Чунки Андижон вилоятидаги давлат архивларидан Олтинкўл, Шахрихон, Қўрғонтепа каби давлат архивларининг бинолари эскирган, ҳужжатларни талаб даражасида сақлаш ва МАФ хужжатларини давлат сақловига қабул қилиш учун етарли шарт-шароитларга эга эмас. Давлат архивлари ҳужжатларни рақамлаштириш учун зарур бўлган замонавий техника жихозлари билан таъминланмаган.

Шунинг учун давлат архивларини моддий-техник базасини янада модернизация қилиш бандини қўшилиши мақсадга мувофиқдир.

Таклиф этилган 223-бандга асосан Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг архив-ахборот ресурсларини ягона ахборот маконида унификациялашган тарзда жамлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва фойдаланиш тизими яратилса электрон архивлар тарқоқ холда шаклланмайди, архив-ахборот ресурсларини марказлашган холда сақланиши самарали бўлади деб ҳисоблаймиз.

Таклиф этилган 224-бандга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига Миллий архив мақоми берилишини қўллаб қувватлаймиз.

Хақиқатдан хам, мустақиллик йилларида миллий бойлигимиз, миллий қадриятимизга эътибор беқиёс даражада юксалди. Давлат архив фонди ҳужжатлари миллий архив фонди ҳужжатлари деб номланди.

Миллатимизни тарихи акс этган ҳужжатлар миллий архив фондини асосини ташкил этади. Марказий давлат архивида миллатимизнинг узоқ ўтмишига оид тарихий ҳужжатларини аксариати Марказий давлат архивида сақланмоқда. Шуни эътиборга олиб, Марказий давлат архивига миллий архив мақомини бериш таклифини мақуллаймиз.

Маълумот учун06.02.2017 15:21

Маълумот сифатида олинди.

Zakirova Dilbar Taxirovna27.01.2017 17:49

Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, ҳисобини олиб бориш, сифатли сақлаш ҳамда фойдаланишда қулайликлар яратиш ҳозирги кундаги муҳим масалалардан биридир. Айниқса Давлат архивларининг моддий-техник базасини янада модернизация қилиш таклифи муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивида киноҳужжатларни рақамлаштириш учун мўлжалланган махсус техникаларнинг етарли эмаслиги сабабли ҳозирги кунда рақамлаштирилган киноҳужжатлар белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Киноҳужжатларни сифатли рақамлаштириш, уларнинг умрини узайтириш, киноҳужжатларнинг асл нусхаларига зарар етказмаслик (киноҳужжатларнинг асл нусхаларидан тез-тез фойдаланиш уларга ортиқча зиён келтиради) мақсадида 222-бандни киритиш мақсадга мувофиқ.

Алоҳида қимматли ва ноёб архив ҳужжатларининг суғурта нусхалари махсус фондини давомли шакллантириш бўйича микрофильмлаш лабораториясини ташкил этиш ўта мухим. Ушбу лабораторияни Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архиви ҳудудида ташкил этиш мақсадга мувофиқ, чунки мазкур архив кинофотофоно ҳужжатлар билан ишлаш учун ихтисослашган махсус архивдир.

Маълумот учун06.02.2017 15:21

Маълумот сифатида олинди.

Suyunov Odil Xazratqulovich27.01.2017 17:52

Жисмоний ва юридик шахсларга масофавий тарзда архив хизматлари кўрсатишни таъминловчи технопарк ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ушбу технопарк орқали жисмоний ва юридик шахслар масофадан туриб, тегишли ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Бу барча архив муассасалари ва фойдаланувчилар учун қулайликлар яратади. Шу билан биргаликда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни онлайн тарзда амалга оширишни жорий қилиниши мақсадга мувофиқ.

Маълумот учун06.02.2017 15:22

Маълумот сифатида олинди.

Mamanazarov Abduvali Ablakulovich27.01.2017 17:55

"Ўзархив" агентлиги Бош директори А.Х.Абдуллаев томонидан "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасининг 4-банди билан тасдиқланган Давлат дастурининг " IV-боб 4.2 бўлимига архив ишини такомиллаштириш бўйича киритилган таклифларини Самарқанд вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасалари раҳбарлари томонидан қуллаб-қувватланади.

Давлат архивларини замонавий рақамлаштириш қурилмалари билан жиҳозланиши иш самарадорлиги янада оширади.

Маълумот учун06.02.2017 15:23

Маълумот сифатида олинди.

Фаргона вилоят архив иши худудий бошкармаси27.01.2017 19:48

Камолов Юсуфжон Шамсиддинович

Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг 4-банди билан тасдиқланадиган Давлат дастурининг IV боб, 4.2-бўлимига Архив ишини такомиллаштириш бўйича “Ўзархив” агентлиги томонидан билдирилган таклифлар бугунги кундаги муаммоларга мақбул ечим сифатида қабул қилиб, қуйидаги фикр мулоҳазаларни билдирамиз:

222-банднинг амалга ошириш механизмига қўшимча таклиф:

д) давлат архивлари ва уларнинг филиалларини замонавий рақамлаштириш қурилмалари билан жиҳозлаш ва Архив маълумотномаларини беришнинг интеграллаштирилган ахборот тизимини жорий этиш орқали фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий (йилига 400 мингдан ортиқ) сўровларини ижро этиш мақсадида:

1.Барча архивларнинг шахсий таркибга оид ҳужжатлари мавжуд корхоналарнинг ва ҳужжатлар рўйҳатларини ягона интекратив программа (дастур) асосида киритиш, “Ўзархив” агентлиги ва ҳар бир архив иши ҳудудий бошқармаларининг ВЕБ сайтларига излаш дастури асосида киритиш;

2.Яратилган программани андроид телефонларга махсус www.ishhaqi.uz сайти яратиб, шу асосида фуқароларга афзаллик яратиш ва йўл кира сарфлаб ортиқча харажат қилмаслик; (масалан, ҳужжат қаердалиги билиш учун вилоят марказига келиб юрмаслик.)

3.Оддий телефонлар учун СМС хабарномаси алмашинуви тизимини йўлга қўйиш; (Мисол, махсус 7777 рақамига ташкилот номи киритилиб, смс юборилса, ташкилот ҳужжатлари қайси архивда сақланаётгани ва унинг манзили хақида маълумот келиб тушади).

4.Яратилган программаларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон сифатида тарқатилишини таклиф этамиз.

Бажариш муддати: 2018 йил

Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

223-бандининг амалга ошириш механизмига таклиф:

2. Давлат архивларида архив ишини ривожлантириш, ҳужжатлардан фойдаланишни имкониятини янада кенг оммага етказиш мақсадида тарихий хужжатлари мавжуд давлат архивларида аҳоли ва чет эллик меҳмонлар, илмий делегациялар, тадқиқотчиларга экскурсиялар ташкил этиш орқали уларни миллий архив фондлар билан яқиндан таништириш.

Бажариш муддати: 2017-2018 йиллар

Масъуллар: “Ўзархив” агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм идоралари

3. “Архив ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини ишлаб чиқиш:

Бунда:

- архив муассасалари бошқарма бошлиқлари, директорлар ва уларнинг ўринбосарларига, бухгалтерлар, иқтисодчи, инспектор, архивчи ва юрисконсультлар (юристлар)га ушбу лавозимларда ишлашнинг узлуксиз стажидан, шунингдек юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишидан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 40 фоизигача миқдорида устама белгилаш ҳуқуқини бериш;

- архив ходимларининг ойлик маошлари билан боғлиқ бюджет ташкилотларида ишлайдиган архив ходимлари ва архив соҳасидаги мутахассисларнинг касблари ва лавозимлари бўйича тариф разрядларини тасдиқлашни қайта кўриб чиқиш (илова);

илова

Ўзбекистон Республикасида архив ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

ТАРИФ СЕТКАСИ

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Тариф коэффициентлари

1

3,148

2

3,464

3

3,809

4

4,191

5

4,609

6

5,07

7

5,578

8

6,191

9

6,872

10

7,629

11

8,39

12

9,229

13

10,15

14

11,17

15

12,28

16

13,51

17

14,86

18

16,35

19

17,98

20

19,78

21

21,76

22

23,94

Маълумот учун06.02.2017 15:24

Маълумот сифатида олинди.

Bekova Sayyora Saidovna27.01.2017 20:06

Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасалари "Ўзархив" агентлиги Бош директори А.Х.Абдуллаев томонидан "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасининг 4-банди билан тасдиқланган Давлат дастурининг " IV-боб 4.2 бўлимига архив ишини такомиллаштириш бўйича 222-224-бандларини қўшиш юзасидан киритган таклифларини қўллаб-қувватлайди.
Миллий архив фонди ҳужжатларини кафолатли ва халқаро стандартларга мувофиқ сақловини таъминлаш мақсадида архивларни замонавий талабларга мувофиқ лойиҳавий ечимлар асосида қурилган бинолар билан таъминлаш бугунги кунда кўп йиллардан буён ўз ечимини кутаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Хусусан, биргина Навоий вилоятининг ўзида Нурота, Хатирчи туманлари давлат архивлари 1920 йилда хом ғиштддан қурилган биноларда жойлашган. Зарафшон шаҳар ва Кармана тумани давлат архивларининг ўз балансида бинолари мавжуд эмаслиги, шулар жумласидандир.
Шунингдек, Агентлик раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси лойиҳасига киритиш юзасидан берилган барча таклифлар Ўзбекистон Республикасида архив иши соҳасини янада такомиллаштиришга ва сифатли архив хизматларини кўрсатиш юзасидан зарур шарт шароитларни яратиб беради. Миллий бойлигимиз ва миллий қадриятларимиз ҳисобланган архив ҳужжатларининг жамлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш маданияти шаклланиши борасида муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, ўзбек халқининг ўтган аждодлари томонидан яратилиб, мерос бўлиб қолган тарих зарварақлари ҳисобланган – архив ҳужжатлари бугунги кунда ёшларимизда ватанга садоқат туйғуларини ўстиришда ва камолатга интилишига ҳамда маънавий қадриятларимизни тиклашга хизмат қилмоқда.

Маълумот учун06.02.2017 15:26

Маълумот сифатида олинди.