4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
| Т/р | 226 |
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Меҳнат вазирлиги тизимида Корея Республикаси, Япония ва бошқа давлатлар ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва имтиёзли кредитларини жалб этган ҳолда вилоят марказларида ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш. Ҳар бир туман марказларида ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича касб-ҳунар коллежлари базасида (машғулотлардан бўш вақтда) нотижорат ташкилот шаклидаги қисқа муддатли курсларни ташкил этиш. |
| Бажариш муддати | Дастурни ишлаб чиқиш 2017 йил I чорак Амалга ошириш 2017-2020 йиллар |
| Ижро учун масъуллар | Меҳнат вазирлиги, ОваЎМТВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 8,5 млн.долл. (ўртача 1 та марказни ташкил этиш учун) 3 000,0 |
| Молиялаштириш манбалари | Грант маблағлари, Халқаро молия ташкилотлари кредитлари Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Ишсиз фуқароларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар