Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш

Т/р235
Амалга ошириладиган тадбирРеспубликамиз ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар учун микрокредитлар ажратиш ҳажмини янада ошириш.
Бажариш муддатиЙил давомида
Ижро учун масъулларМарказий банк, тижорат банклари,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)400 000,0
Молиялаштириш манбалариТижорат банклари кредитлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаИжрочиларнинг қарорлари.
Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш. Бунинг натижасида аҳоли томорқасидан фойдаланиш самарадорлиги ошади, ишлаб чиқариладиган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми кўпаяди.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар