4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 241 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилаш тўғрисида”ги қарорини амалга татбиқ этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзфармсаноат, Давлат рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Бу ўз навбатида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 343 номланиши бўйича қатъий нархларнинг назоратини амалга оширишни, дорихоналарда сотилаётган барча дори воситаларининг нархига қатъий қўшимчалар киритилишини таъминлашга имкон яратади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Маълумот сифатида олинди.
Маълум дориларнинг нархларини пастроқ даражада ушлаб туриш учун нархларни ҳаммага қатъий белгилашдан кўра бозор механизмларига яқинроқ чораларни қўллашни маъқул деб ўйлайман. Маълум бўлмоқдаки маълум дориларни пастроқ нархда ушлаб туриш учун дорихоналар бошқа дориларнинг нархларини ошириб юбормоқда. Ҳар бир мавжуд дорихонада белгиланган дориларнинг борлигини ва уларнинг нархлари пастлигини назорат қилиш учун анчагина маблағ ва ишчи кучини талаб қилмоқда. Ундан кўра Дори Дармон АКга шу белгиланган дориларнинг улугуржи савдосини тақиқлаб шу белгиланган дориларни белгиланган нархларда ҳар бир Дори Дармон дорихонасида таъминлаб беришни тапширса бўлмайдими? Дори Дармоннинг 1300 дан ортиқ дорихонаси Ўзбекистонда ишлаётган дорихоналарнинг 20% ташкил қилади. Агар халқнинг ўзи арзонроқ деб белгиланган дориларни Дори Дармондан олса бошқа дорихоналар ҳам рақобат туфайли шу белгиланган дориларга нархни тушуради. Дори Дармон марказлашган ташкилот бўлгани учун уни назорат қилиш онсон ва қимматга тушмайди. Агар шундай қилинса Дори Дармон фойдасини йўқотади деган ҳавф бўлса, бу ҳавф ноўрин, чунки Дори Дармон йўқотган фойдасини бошқа дориларнинг улгуржи савдосини ошириш орқали тиклаб олиши мумкин.
Таклиф асосланмаган.