4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 245 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнат стажини ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта тўловлари даврийлигини рўйхатга олиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, ДСҚ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Меҳнат стажини электрон тарзда рўйхатга олиш ҳамда давлат ижтимоий суғурта тўловларини амалга оширувчи жисмоний шахсларнинг ягона реестрини юритишнинг имконини яратади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Маълумки ривожланган давлатлар амалиётида Пенсия жамғармасига суғурта тўловлари алоҳида хисобланиб борилади ва пенция ёшида тўланаб берилади. кимдир умрига караб 1 кимдир 40 йил пенция олади. бунда одамларни хакки бир бириникига аралашиб кетади. буни бартараф этувчи принципларни ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш максадга мувофиқ бўлади деб хисоблайман. Эътибор учун ташаккур
Маълумот сифатида олинди.