4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 258 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Хотин-қизларнинг ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбикорликка жалб қилиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида: “Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли” танловининг маҳаллалараро ва туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш; “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси – 2017”республика танловини ўтказиш; Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, Деҳқонобод, Косон, Нурота, Узун ва Қўшкўпир туманларида аёлларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш. |
Бажариш муддати |
Йил давомида
Алоҳида режа асосида 2017 йил март-декабрь |
Ижро учун масъуллар | Хотин-қизлар қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Марказий банк, Микрокредитбанк, “Маҳалла” жамғармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 543,0 |
Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Чора-тадбирлар дастури. Хотин-қизларда ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи қизларида тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилади, уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари оширилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар