4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 260 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ҳудудларда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар билан мулоқотда бўлиш, оилаларга кириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, хотин-қизлар, ёшлар ва вояга етмаганларнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида етук ва масъул мутахассислар томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил қилиб, зарур ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатиш. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” фонди, “Оила” илмий-амалий маркази, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 193,0 |
Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Чора-тадбирлар дастури. Фуқаролар мурожаатлари энг кўп қайд этилган ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилади. Фуқароларнинг маиший муаммо ва камчиликлари жойларда ҳал этилади, уларга ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар