4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
| Т/р | 262 | 
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Нуронийларни    қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига ва    соғлиқларини мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга    ошириш: ҳар бир туман, шаҳарлардаги маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида “Нуронийлар масканлари”ни барпо этиш, уларни бой кутубхона, дам олиш, соғломлаштириш ва тиббий хизмат жиҳозлари билан таъминлаш; кўкрак нишонлари, фото-альбом, китоблар билан тақдирлаш, нуронийлар учун газета ва журналлар чиқариш, телекўрсатувлар тайёрлаш, уларнинг санатория-курортларда дам олишлари учун шароит яратиш, зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш. | 
| Бажариш муддати | 2017 йил сентябрь | 
| Ижро учун масъуллар | ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, “Нуроний” жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, Касаба уюшмалари федерацияси, МТРК, вазирлик ва идоралар | 
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Ҳисоб-китобларга асосан | 
| Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари | 
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Комплекс чора-тадбирлар. Нуронийларни қўшимча моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш усуллари жорий этилади. Уларнинг вақтлари янада мазмунли ўтказилиши, соғлиқлари мустаҳкамланиши таъминланади ҳамда муаммолари ҳал қилинишига эришилади. | 
 
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар