4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 267 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Республика ҳудудларидаги ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, жумладан:
Хўжайли туманида ногирон аёллар учун янги “Мурувват” интернат-уйини қуриш; Андижон вилояти Андижон шаҳридаги “Саховат” интернат-уйи биноларини реконструкция қилиш (3-босқич); Наманган вилоятидаги Наманган “Саховат” уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш; Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги “Марварид” сиҳатгоҳининг 100 ўринлик ётоқхонасини, даволаш корпусини қуриш ва ошхонасини реконструкция қилиш; Самарқанд вилоятидаги Самарқанд “Саҳоват” уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш; Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Мурувват” ногиронлар уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш; Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Саҳоват” уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш; Фарғона вилояти Фарғона “Саҳоват” уйининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш; Фарғона вилояти, “Олтиариқ” сиҳатгоҳининг 100 ўринлик ётоқхонасини қуриш, мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш; Тошкент шаҳридаги “Нуроний” сиҳатгоҳи биноларини реконструкция қилиш; Тошкент шаҳридаги уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил |
Ижро учун масъуллар | ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 49300,0 |
Молиялаштириш манбалари | Инвестиция дастури параметрлари доирасида Давлат бюджети маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронлар ва қариялар учун сиҳатгоҳлар ва интернат-уйларининг моддий-техника базасини яхшилашга эришилади. Кекса ёшдаги фуқаролар ва ногиронларнинг саломатлигини тиклаш учун қулай шарт-шароитлар яратилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар