Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

Т/р273
Амалга ошириладиган тадбирМактабгача таълим муассасаларининг 106 тасини реконструкция қилиш ва 195 тасини капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни мебель, жиҳоз ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш.
Бажариш муддати2017 йил
Ижро учун масъулларҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш
Сарф-харажатлар (млн. сўм)Қурилиш-монтаж ишлари учун – 195 000,0             42 200,0
Молиялаштириш манбалариУмумтаълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва тиббиёт муасасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари   Давлат бюджети маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаРеспубликадаги 301 та мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 23:18
Қишлоқлардаги МТМ аллақачонлар сотиб юборилган қишлоқ ахолисига қачон МТМ қурилиши мўлжалланмоқда?
Рад этилди23.01.2017 19:40
Таклифингизни асослантириб берсангиз.
Rizokulov Sarvar Axatkulovich25.01.2017 16:32
Бугунги кунда мамлакатимизда таълим сохасида кўп ютуқларга эришилган. Аммо шу қатори бир қанча камчилик ва хатоликлар мавжуд бўлиб, афсуски улар жамиятимиз энг кичик аъзоларини комил инсон бўлиб шакилланишига тўсиқинлик қилмоқда. Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва уларнинг ёрдамчилари тарбияланувчи болаларга салбий психологик, ҳатто жисмоний тазйиқ ўтказилишига қарши чоралар қабул қилиниши зарурдир. Аксарият ҳолларда тарбияланувчи болаларнинг мактабгача таълим муассасасига боришни хоҳламаслиги, болаларнинг истеъдодини намоён қила олмаслиги ва бошқа нохушликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Ёш бола психологиясидан келиб чиқсак бола тазйиққа учраганини ота-онасидан яширади. Бу борада қуйидагиларни ўз ичига олган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишни лозим деб ўйлайман: 1. Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва уларнинг ёрдамчилари бола билан муносабат олиб бориш жараёнида уларга мос психологик ва жисмоний юкламаларни тўғри тақсимлаш борасида ҳозирги замон шароитидан ва керак бўлса хар бир тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг ҳолатидан келиб чиқиб меъёрлар ўрнатилиши ва уларни доимий такомиллаштириб бориш тизимини жорий қилиш. 2. Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва уларнинг ёрдамчилари тарбия бериш (дарслар ўтилаётганда тушунтириш, болалар шўхлик қилишганда тинчлантириш, уларнинг ҳатти-ҳаракатларини (айниқса хожатга чиқиш холларида) тартибга солиш ва х.к.)да шахсий психологик позициясидан (“гапимга қулоқ солмайсанми ҳали!?...” приципига ўхшаш) келиб чиқиб эмас, балки болаларнинг психикасидан келиб чиқиб иш тутиши бўйича йўриқномаларни такомиллаштириш ва улар асосида танловлар ўтказиш (масалан, гуруҳдаги болаларнинг неча фоизи боғчага келишни интизорлик билан кутади ва х.к.). 3. Малакали ва юқори натижаларга эришилган “боғча опа”лар учун рағбатлантириш чораларини жорий этиш (фахрий ёрлиқ, болаларнинг бутун умри мобайнида эсда қоладиган “боғча опаси” номидан эсдалик совғаларини ташкиллаштиш, “туман, шаҳар, вилоят, республиканинг энг ... табиячиси” унвонини бериш ва х.к.). 4. Мактабгача таълим муассасаларининг болалар майдончаларида ва гуруҳнинг хар бир хонасида максимал даражада майдонни акс эттирадиган видео кузатув тизимини жорий қилиш.
Маълумот учун06.02.2017 16:06
Маълумот сифатида олинди.
Абдураимов Расул Соипжонович26.01.2017 07:46
Қишлоқлардаги МТМ аллақачонлар сотиб юборилган қишлоқ ахолисига қачон МТМ қурилиши мўлжалланмоқда? Таклифингизни асослантириб берсангиз. Қишлоқ жойлардаги МТМ биноларини назарда тутган эдим. Собиқ иттифоқ даврида Сирдарё тумани “Шоликор” ҚФЙ худудида 2 та болалар боғчаси бўлган ва барча гурухлар тўлалигича фаолият кўрсатган. Бугунги кунда бу бинолар шахсий турар жойлар сифатида сотиб юборилган лекин эгалари томонидан қаровсиз ётибди ёки қисман мақсадсиз фойдаланиб келинмоқда. Хозирги кунда “Шоликор” ҚФЙ худудида 670 та оилада қарийиб 3000 нафар фуқаролар яшаб истиқомат қилиб келмоқда. Шулардан 467 нафар болалар боғчаси ёки мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси ёшидаги 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болажонлардир. 40 га яқин оилалар ўз фарзандлари камолини ўйлаб узоқ бўлсада, қимматли вақтларини ва йўлкира учун маблағларини аямасдан 20-30 км олисдаги шахар боғча ва мактабгача таълим муассасаларига хар куни фарзандларини олиб келиб, олиб кетишади. Бу холат кунига қанчадан-қанча овворагарчилик ва ноқулайликларни юзага келтирмоқда. Ахолининг асосий қисмида кунига шахарга фарзандини болалар боғчасига олиб бориб-келиш учун на вақти ва на йўлкира учун ошиқча маблағи мавжуд. Келажак авлодни соғлом, илмли, таълим-тарбияли, одоб-ахлоқли, маънавий етук, зехнли бўлиб ўсишида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни бағоят каттадир. Бундай масканларда тарбия олган болажонлар 1 синфга қадам қўйганларида интелектуал жихатдан ўз тенгқурларидан ер-билан осмончалик фарқ қилиши хеч кимга сир эмас. Бундан ташқари ёшликда, айниқса болаликда берилган илм, таълим-тарбия, тошга ўйиб ёзилган битикдай боқий-ўчмас эканлигини унутмаслигимиз лозим. Турмуш қийинчиликлари ва тирикчилик деб фарзандларига таълим тарбия беришдай ота-оналик бурчини унутиб қўйган ота-оналар жуда кўп . Асосий вазифа пул топиш, кун кечириш ёки моддий бойлик йиғиш деб билиб, фарзандининг таълим-тарбияси эса кейинги ўринларга қўйилган. Бундай оилада ўсган фарзанд хам худбин, очкўз, жамиятимизга сариқ чақачалик хам нафи тегмайдиган инсон бўлиб етишмаслигига ким кафолат беради? Бу борада менинг фикрим шундай: тинч, адолатли, демократик жамиятда яшаётган эканмиз аввалом бор келажак авлод тарбиясида жамиятимиз жуда катта роль ўйнаши зарур деб биламан. Сабаби махаллада 670 та оила бўласа 670 та оилавий мухит, 670 та адолат, тенглик, таълим-тарбия, ва ҳ.к. тушинчалари мавжуд бўлади. Хамма ўз қаричи билан улчайди. Ўзбекистон Республикаси хуқуқий демократик давлат бўлиб умумэътироф этган нормалар асосида яратилган бош қомусимиз ва қонунларимиз мавужуд. Шундай экан бизга хар хил оилавий мухитда тарбияланиб, хар нарсани ўз қаричлари билан ўлчайдиган, озчилик бўлса хам калтафахм ёки худбин инсонлар эмас, умумэътироф этган нормалар асосида тенглик хамда адолат мезонларига, қонунларга хурмат ва итоат рухида тарбияланган ватан учун, жамиятимиз учун жонини фидо этувчи фарзандлар тарбиялашимиз зарур. Бу борада мактабгача таълим-тарбия муассасаларининг хам роли беқиёсдир. Илм олишлари қаторида миллий менталитетимизга хос, одоб-ахлоқли, тарбияли, зехнли, умумэътироф этилган меъзонлар асосида тарбияланишадилар. Қишлоқ жойларда МТМларини бир кун хам кечиктирмай қайта тиклаш ЗАРУР ва ШАРТ
Маълумот учун06.02.2017 16:06
Маълумот сифатида олинди.
Салиев Козимбек Шухратович26.01.2017 17:29
Қонун асосида МТМ да бир гурухда кўпи билан 25 бола бўлиши мумкин, лекин хозирги кунда бир гурухда камида 35 бола жойлаштирилади, Марказий халқ таьлими бошқармаси томонидан МТМда жой бўлмаса хам коррупция асосида ёки таниш билишчилик орқали болани боғчага жойлаштиришга справка берилаверади. Таклиф: МТМни қурилишини кескин кўпайтириш зарур.
Маълумот учун06.02.2017 16:07
Маълумот сифатида олинди.