Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

Т/р279
Амалга ошириладиган тадбирФан ва таълим соҳасини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил IV чорак
Ижро учун масъулларИқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
ОваЎМТВ,
Фан ва технологиялар қўмитаси,
Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. Лойиҳа қуйидаги масалаларни акс этади:
олий ўқув муассасаларининг инновацион инфратузилмаларини ривожлантириш, истиқболли соҳаларда кичик инновацион корхоналар, технопаркларни ташкил этиш (биотехнология, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, электротехника, робототехника, металлургия, нанотехнология), ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, олий ўқув муассасаларини фан, саноат ва иқтисодиёт билан алоқаларини мустаҳкамлаш;
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни (муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар, ихтироларга бўлган ҳуқуқлар ва бошқалар) бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шунингдек бу соҳадаги давлат назоратини кучайтириш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Alisher Umirdinov20.01.2017 18:07
Juda muhim taklif deb oylayman. Qoshimcha ravishda, ayniqsa aniq fanlar sohasida 1-3-5 yillik davomida chet ellik professor oqituvchilarni yurtimiz universitetlariga ishga yollash; har bir sohadagi universitet aspirantlari uchun rivojlangan mamlakatlarning universitet kutubhonalaridan foydalanish va u erdagi professor oqituvchilar bilan uchrashuvlar otkaza olishlari yoki bolmasam eng kuchli chet universitetlri doktorlik ishlarini qila olishlari uchun grantlar ajratish maqsadga muvofiq bolar edi. Faqat sharti ular kelib oz universitetida malum muddat majburiy ishlab berishni yulga quyish kerak.
Маълумот учун06.02.2017 16:15
Маълумот сифатида олинди.
Самадов Фуркатжон 24.01.2017 10:19
Бугунги кунда Республикамизда илмий фаолият соҳасини, унинг бугунги ҳолати ва истиқболини янада ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир ва бу жараёнга бефарк булмасдан, хар бир илмий соха вакиллари оз булсада уз хиссларини кушиш мухим ахамиятга эга деб хисоблайман. Маълумки, хар бир олиб борилган илмий фаолият натижалари мамлакатмизнинг ёки чет элда жорий килинган махсус илмий маколаларда чоп этилиши ёки укув кулланма, дастур ва хисобот шаклида такдим этилиши шарт. Ушбу жараёнда, яъни илмий махсулот натижаларини чоп этиш учун куйилган талаблардан бири, шу ишга соха вакилларидан такриз (рецензия) олиш талаб этилади. Минг афсуски, хозирги кунда бирор илмий махсулотга такриз олиш, шунчаки расмиятчилик даражасига кутарилиб колган. Масалан, узингиз ёзган бирор маколангизга такриз олиш учун, узингиз аввалдан унга такриз ёзиб, тайёрлаб бирор соха вакилига олиб бориб «имзо» куйдириб келасиз. Ундан хам ачинарлиси, баъзи имзо куйиб бераетган «олимлар», бу макола узи нима хакида?, Талабларга жавоб берадими? Тугри ёзилганми? Такризда нималар ёзилган? каби саволлар билан кизикишмайди хам. Бирор ишга такриз бериш учун, такризчи шу ишни аввалдан урганиб чикиши, камчиликлари булса муаллифга ёки тахририятга хабар бериши, кейингина такриз бериши керак эмасми? Худди шу холат укув кулланма, монография, диссертация ва илмий лойиха хисоботларида хам кузатилади. Албатта ман хамма жойда ва барча такризчилар шунака демокчи эмасман, лекин аксарият холатлар шуни курсатиб турибди. Мамалакатимизда фаолият юритаётган илмий журналларнинг талабларидан бири хам, маколангизга 2 та такриз кушиб топширишингиз керак. Ундай булса, илмий журнал таркибидаги тахририят аъзолари (ред.коллегия)нинг вазифалари нимадан иборат? Хеч булмаганда 1 йилда 4 маротаба чикадиган журнал маколаларига жиддий ёндошиб, соха мутахассислари танкидий такриз берсалар булмайдими? Бу кетишда качон мамлакатимиздаги журналлар жахоннинг нуфузли журналлари каторига киради? Качон «импакт-фактор»га эга булади? Качон Web of Science, Scopus каби маълумотлар базасига киритилади. Халқаро¬ микёсда фаолият юритаётган илмий журналлар тажрибаларидан файдаланган холда куйидагиларни таклиф киламан: 1. Илмий фаолиятни бахолаш тизимидаги «Такриз» бериш жараёнини тубдан куриб чикиш; 2. Мамлакатимизда фаолият юритаётган илмий журналларга макола бериш талабларини узгартириб, маколани «такриз» билан бирга топшириш жараёнига чек куйиш, халқаро¬ микёсда фаолият юритаётган илмий журналлардан андоза олиш; 3. Хар бир илмий махсулотга (макола, монография, хисобот) унинг муаллифлари ва бажарилган такшилот курсатилмган холда тахририят ёки муассасалардан мустакил (независимый) такризчиларни жалб килиш. Хулоса килиб айтганда, мамлакатимизда илмий фаолият соҳасидаги ислоҳотлар, энг аввало, бажарилган тадқиқот¬ ишларининг сифатини янада ошириш, юртимизда фаолият юритаётган илмий журналларни илмий салохиятини юкорига кутаришда такриз бериш жараёни мухим ахамиятга эга деб хисоблайман.
Маълумот учун06.02.2017 16:16

Маълумот сифатида олинди.

Sharipov Abduhakimjon Ziyoitdinovich24.01.2017 22:27
Юқоридаги фикрларга қўшиламан. ОАКнинг илмий даража ва унвон олиш талабларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Чет элларда Ph.D жорий этилган. Бу талабгорнинг олий таълим муассасида фаолият олиб боришга лаёқатини намоён қилади. бундан ташқари ҳақиқий фан докторлиги мавжуд бўлиб, у фан соҳасига тегишли ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришда инновация яратган шахсга берилади. илмий унвонлар фақат фан соҳасида маълум ютуқларга эришган шахсларга эмас, илмий-педагогик фаолиятига қараб берилиши мақсадга мувофиқ. чунки, илмий унвон ОТМда талабгорнинг дарс бериш сифати, фанни ўзлаштирганлик даражасини белгилайди. Фаннинг фақат аниқ бир йўналишида, ихтисослгида янгилик яратган, ўзгартириш киритган ходим илмий даражага талабгор бўлиши мумкин. демак илмий даража фан ва унга ўзгартиришлар, янгиликлар киритган, илмий унвон фанни ўқитиш, янги сифатлар билан бойитган шахсларга берилиши мақсадга мувофиқ.
Маълумот учун06.02.2017 16:17

Маълумот сифатида олинди.

Kadirov Anvarxodja Asatullayevich25.01.2017 10:28
Хар қандай инновацион фаолият учун дунё миқёсидаги янги ва ўта ихтисослашган ахборотдан фойдаланиш имконияти бўлиши зарур. Бундай ахборот асосан инглиз тилида ва уларнинг долзарб ва бирор амалий қийматга эга бўлганлари одатда чет эллик илмий муассасалар веб-сайтлари орқали валютага сотилади. Ҳозирда амалда корхоналар ўз ҳисобларида валюта ресурслари бўлган тақдирда ҳам шундай маҳсулотлар учун пул ўтказишда муаммоларга дуч келадилар. Ўйлайманки, интернет орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи корпоратив VISA карталар юритишга рухсат бериш шу муаммога ечим бўлар эди.
Рад этилди06.02.2017 16:18

Таклиф мазкур бандга тааллуқли эмас.

Dilshod Ostonov26.01.2017 03:00
Илмий изланишларда банд бўлганларнинг ойлик иш хақлардан даромад солиғи ушланмаса яхши бўлади ахир хар бир ишнинг негизиа фан ётади. Шунингдек изланишлара банд бўлганларга қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилса ривожланиш ниҳоятда янада тезлашади
Рад этилди06.02.2017 16:20

Таклиф асосланмаган.

Урмонов Жахонгир26.01.2017 09:35
Бугунги кунда илмий изланувчилар ва тадқиқотчиларга докторлик диссертацияни бажариш бўйича талаблар қўйилган. Хусусан 10 та махаллий журналларда мақола ва 2 та хорижда чиқариш белгиланган. Масалан иқтисодиёт сохасида республикада атига 10 га яқин илмий журналлар мавжуд. Лекин, уларнинг аксарияти пуллик бўлиб, битта мақола ўртача 200-300 минг сўмга чоп этилади. Хорижда эса 200-600 АҚШ доллари миқдорида. Бу эса тадқиқотчининг даромадига ва оилавий шароитига таъсир этмоқда. Россия Федерациясида докторантлар ва мустақил тадқиқотчиларга конференцияларда мақола чоп этиш бепул белгиланган ва журналларда мақола чоп этишга ҳам имтиёзлар қўлланилади. Илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчи катта илмий ходим изланувчилар ва мустақил изланувчилар томонидан халқаро ва ОАК эътироф этган республика илмий журналларида чоп этиладиган илмий мақолаларни бепул ёки имтиёзли чоп эттириш тизимини йўлга қўйиш. Шунингдек, мақола чоп этиш учун уларнинг иш хақидан йўналтирилган суммаларига нисбатан даромад солиғидан озод қилиш каби имтиёз бериш тартибини жорий этиш лозим.
Маълумот учун06.02.2017 16:21
Маълумот сифатида олинди.
berdiev qahramon nazarali o'gli27.01.2017 17:28

Қизиқ. Иқтисодиёт вазирлиги бу соҳада самарали дастур ишлаб чиқа оладими, қолаверса бу вазирликнинг таълим соҳасига қанақа алоқаси бор?

Маълумот учун28.01.2017 15:41

Сиздан таклиф беришингизни сўраймиз.

Otabek Safarov28.01.2017 15:54

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида умумтаълим мактаблари раҳабар кадрларини тайёрлаш тизимини жорий этиш. Бу борада Малайзия Таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаш, айниқса директорларни ўқитиш методологияси ўқув режа ва дастурларини тузишда Малайзиянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки, Малайзия Таълим вазирлиги ҳузуридаги Амуниддин Баки илмий тадқиқот институтида бу механизм самарали йўлга қўйилган. Мазкур институт нафақат Таълим вазилигини бошқарув кадрлари билан таъминлаайди, балки олти ойлик мукаммал ўқув курси доирасида мактаб директорларини тайёрлайди. 2012 йилда республика миқёсида 206 та умумтаълим мактаблари ва 1006 нафар ўқитувчилар иштирокида ўтказилаган илмий тадқиқод натижасида умутаълим мактаби директорларининг салоҳияти таълим сифатига кучли таъсир этувчи муҳим факторлардан бири сифатида намоён бўлди. Яъни директорнинг бошқарув ва билим салоҳияти қанчалик юқори бўлса, айни мактабдаги ўқувчилар билими кўрсаткичлари даражаси яъни таълим сифати ҳам шу даражада юқори бўлиши аниқланди.Илғор хориж тажрибаларни ҳамда тадқиқод доирасида амалга оширилган статистик, коррелацион ва регрессион таҳлиллар натижасида таклиф этилаётган директорлар тизимини жорий этиш орқали мамлакатимизда узлуксиз таълимнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланган умтаълим сифатини янада оширишга эришилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий ўрта махсус ва касб ҳунар таълими бошқармалари, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳамда туман халқ таълими бўлим (РайОНО)ларининг бошқарув структураларига тегишли ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ. Юқорида қайд этилган вазирликларнинг “Стратегия, прогнозлаштириш ва аналитик таҳлил” бошқармаларини ташкил этиш ҳамда ҳудудидий таълим бошқармалари ва бўлимларида ҳам худди шундай бўлим ёки шўъбалар фаолиятини йўлга қўйиш керак. 1992 йилда “New Public managament” яъни Янги давлат маъмурчилиги мактабига асос солишган Дэвид Осборн ва Тед Геблер томонидан самарали давлат бошқарувининг 10 та тамойили ишлаб чиқилган бўлиб, шундан бири “Давлат бошқаруви органлари фаолиятида стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш усулларидан фойдаланишни жорий этиш” тамойилидир. Бугунги кунда таълим тизими ривожланган барча давлатлар (АҚШ, Германия, Япония) ҳаттоки ривожланаётган давлатлар (Россия Федерацияси ва бошқа МДҲ давлатлари)нинг Таълим вазирликлари ва ҳудудий таълим бошқармаларининг ташкилий тузилмаларида таклиф этилаётган бошқарма ва бўлимлар мавжуд бўлим бизда ҳам ушбу тавсияни жорий этадиган бўлсак, албатта таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни аниқ ечими ҳамда соҳа ривожининг мукаммал режалари орқали таълим сифати ва самарадорлигига эришамиз.

3. Мамлакатимизда таълим тизими бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини жорий этиш. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIS)да “Educational Managament” яъни “Таълим менежменти” йўналиши бўйича бакалавр ва магистратура факултетини очиш мақсадаг мувофиқ. Факультетда Гарвард, Колумбия, Стедфорд, Ведербинг каби университетларнинг Таълим менежменти факультетларида бўлгани каби “Таълим сиёсати ва стратегияси”, “Таълим соҳасида халқаро қиёсий таҳлил”, “Таълим соҳасини самарали бошқариш” ва лидерлик, “Таълим соҳасини статистик ва аналитик таҳлил қилиш”, “Таълим юриспрудецияси” каби кафедраларни ташкил этиш лозим. Мазкур йўналишни битирган иқтидорли талабалар Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасини бошқаришга масъул бўлган иккита вазирлик ҳамда вазирлик тасарруфидаги республика ва ҳудудий таълим марказ, бошқарма ва бўлимларида фаолият юритишлари мумкин бўлади. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакилларидан олинган эксперт интервьюга кўра, айнан ушбу йўналишдаги тизимни ташкил этишни молиялаштириш учун кетадиган барча маблағларни ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси гранд сифатида тўлашга тайёр.Таълим тизимини ривожлантиришга, мамлакатда таълим сифати ва унинг мазмундорлигига муҳим таъсир этувчи омилларнинг энг муҳими бошқарув ва унда иштирок этувчи кадрлар эканлиги нуқтаи назаридан ушбу таклифни оширадиган бўлсак юқоридаги ютуқларга эришишимиз шубҳасиз. Шунингдек, ушбу тизимни жорий этишга бизда эҳтиёж мавжуд. Сабаби, таълим соҳасидаги бошқарув кадрларида фаолият юритаётган кадрларнинг аксарияти фан ўқитувчилари, педагоглар ёки турли турдош соҳасида бошқарув тизимида ишалб келган кадрларни такил этади. Бундан ташқари таълим тизими ривожланган қайси давлатни олиб қарамайлик уларнинг барчасининг эенг нуфузли олий таълим муассасаларида албатта Таълим менежменти факультети борлигига гувоҳ бўламиз.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Таълим ва фан тизимини стратегик ривожлантириш илмий-тадқиқот марказини” ташкил этиш. Марказнинг асосий функция ва вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

- Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқади ҳамда мазкур ҳужжат ижросининг дахлдор вазирлик ва идоралар томонидан қай даражада бажарилаётганлигини кузатиб боради.

- Ўзбекистон Республикасида таълим стандартларини тайёрлайди.

- Республиканинг таълим сифати бўйича орқада қолаётган ҳудудлари учун махсус стратегия ишлаб чиқади ва унинг ижросининг боришини марказ манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, мувофиқлаштириб боради.

- Республикада илм ва фанни ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф, инновацион лойиҳа ва стратегик тадбирлар режасини ишлаб чиқади;

- Мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантиришда таълим ва фаннинг ролини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлайди.

- Таълим тизимига сарфланаётган харажатга яраша натижа коефицентини ўлчаб, уни ошириб бориш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

- Дунёдаги таълим ва фан тизимидаги тенденцияларни бу борадаги хорижий илғор тажрибаларни мунтазам кузатиб боради ҳамда таклифлар тайёрлашда улардан фойдаланади.

- Ўзбекистонда билимга ихтисослашган иқтисодиётни жорий этиш, инсон капиталини ҳамда иновацияларни, ривожлантириш бўйича муҳим стратегик ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича асосли таклифлар тайёрлайди.

- Таълим ва фанга тааллуқли вазирлик ва идоралар ходимлари ҳамда ҳудудий таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари учун тасдиқланган режа асосида 10 кунлик малака ошириш курсларини ташкил этади.

Марказда ишлайдиган кадарлар эконометрик ва математик моделлаштириш билмларига эга ва инглиз тилида қолаверса Стата, СПСС, Минитаб каби мукаммала компьютер дастурларда ишлай олишга қодир асосан иқтисодчилар бўлишлари лозим.Бундай кадрлар ҳозирда Тошкентдаги хорижий олий таълим муассасалари филиалларида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритиб келишмоқда. Уларнинг кўпчилиги хорижда энг нуфузли олий таълим муассасаларини битиришган.

Марказ ташкил этилгач, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги Қ.Ниёзий номли Педагогика илмий тадқиқот институтини фаолиятини тугатиш мақсадга мувофиқ.

Японияда Таълим, фан, маданият, спорт ва технологиялар вазирлиги мавжуд. Аммо, вазирлик ўз номи билан админстратив ташкилот сифатида асосан ижро билан шуғулланади. Япониянинг таълим ва фан тизимининг бу қадар ривожланиб боришига ҳамда Япониянинг билимга ихтисослашган иқтисодиётга ўтишига айнан ушбу вазирлик учун “Think-tank” (мозговой штурм) вазифасини бажарувчи “Япония Таълим КЕНГАШИ”нинг аҳамияти катта ҳисобланади. Чунки, айнан мазкур ташкилот юқорида қайд этилган вазирлик учун 5 та йўналиши бўйича стратегия ишлаб чиқади ва уни вазирлик ижро этади. Ўзбекистонда ҳам ушбу тажрибадан фойдаланиб, таклифни жорий этсак таълим ва фан тизими ривожланиши табиий.

Қабул қилинди06.02.2017 16:23

Таклифлариз Дастур ижроси жараенида кўрилади.