1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 28 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Давлат бошқаруви ва ижроия органларида кадрлар ҳисобини юритувчи тизимни такомиллаштириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар | Ахборот технологиялари вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ягона идоралараро “Кадрлар” замонавий ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш. Ушбу ахборот тизимда: давлат бошқаруви ва маҳаллий ижроия органларидаги кадрларнинг касбий тавсияномаси, малака оширганлиги ва стажировкадан ўтганлиги; кадрлар таркибининг ҳисоби юритилади, кадрлар захираси тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар қамраб олинади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Маълумот сифатида олинди.
Маълумот сифатида олинди.
бу ерда нимагадир "Давлат бошқаруви ва ижроия органлари" атамаси ишлатилган? Стратегиядаги атамаларни қайта кўриб чиқиб мувофиқлаштириш таклиф этаман
Таклифингизни асослантириш лозим.
"маҳаллий ижроия органларидаги" бу атамани тушунчаси қайси қонундан топса бўлади?
Мазкур сайтда фақат ўз таклифларингизни баён этишингиз сўралади.