4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш
Т/р | 283 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Аҳолининг, айниқса ёшларнинг интеллектуал ва маънавий эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида: “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида Республика “Китоб байрами” анъанавий тадбир ва унинг доирасида “Китоб – миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси” мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этиш ва ўтказиш; “Болалар китоблари” анъанавий республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш; ҳар бир туман марказида китоб дўконлари очиш ва уларни янги асарлар билан бойитиш; 40 га яқин номдаги ўзбек мумтоз ва ҳозирги замон адабиёти, жаҳон мумтоз адабиёти дурдоналарини нашр этиш ва ҳудудларда, хусусан, республика ахборот-ресурс марказларида уларнинг тақдимотини ўтказиш. |
Бажариш муддати |
2017 йил май
2017 йил сентябрь 2017 йил сентябрь Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | ЎзМАА, Халқ таълими вазирлиги, ОваЎМТВ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Тасвирий ойина, “Камолот” ЁИҲ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Харажатлар сметасига мувофиқ 500,0 |
Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Адабиёт орқали халқ маънавиятини юксалтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятига, китоб мутолааси маданиятига бўлган эътиборни кучайтириш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар