4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш
Т/р | 285 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш: 2016/2017 ўқув йилининг 450,0 минг битирувчилари билан 200,0 минг корхона ва ташкилотлар, шунингдек таълим муассасалари маъмуриятлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузиш; 803 та ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларини бевосита касб-ҳунар коллежларида ўтказиш; тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган талабаларга 360 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратиш; ногирон ва кам таъминланган оила фарзандлари бўлган коллеж битирувчилари учун 50 мингта иш ўринларини банд қилиб қўйиш (квоталаш). |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 360 000,0 |
Молиялаштириш манбалари | Тижорат банклари кредитлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ёшларнинг бўлғуси касбини танлашга йўналтириш ишларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Битирувчиларга ишлаб чиқариш амалиётларини ўташлари учун корхона ва ташкилотлар белгиланади ва уларни ишга жойлаштиришга кўмак берилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Ёшларда тадбирокрлик масъулиятини шакллантириш, ёшларни тадбиркорликка жалб этишга (қизиқтиришга) қаратилган дарслик, ўқув-услубий қулланмаларни чоп этиш орқали уларни иқтисодий тафаккурини юксалтириш.
“Томорқа хўжалигини юритиш” бўйича тарғибот ташвиқот ишларни амалга ошириш орқали қишлоқ жойларда бўш турган ерлардан самарали фойдаланиш механизмини яратиш. Ёшларда тадбиркорлик ижтимоий масълуияти оширишга қаратилган тадбирлар, давра суҳбатлари, телекурсатувлар ўтказиб бориш