4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш
Т/р | 287 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда 1-гуруҳ кўзи ожиз ногиронларга таълим олишда кенг имкониятлар яратиш мақсадида: олий таълим муассасаларига қабулда алоҳида давлат гранти ажратган ҳолда, имтиёзлар белгилаш; ҳудудлар кесимида айрим йўналишлар бўйича мақсадли қабул квоталарини тасдиқлаш масаласини ишлаб чиқиш; педагогларнинг илмий, услубий, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишлари бўйича фаолиятини соатлар миқдорисиз иш турлари ва мазмуни асосида лавозимларга қўйилган малака талабларига мувофиқ белгилаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил май |
Ижро учун масъуллар | Давлат тест маркази, ОваЎМТВ, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Кириш синовларида чин етим, етим ва ногиронларга имтиёзлар яратилади. Педагогларнинг илмий, услубий, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишлари самарадорлиги ошади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар