Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

Т/р3
Амалга ошириладиган тадбир“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларОлий Мажлис палаталари
(келишув асосида), Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ,
Олий суд,
Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада янги ташкил этиладиган омбудсманга қуйидаги ваколатларни бериш назарда тутилади:
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш;
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш;
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш;
давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Kadirov Anvarxodja Asatullayevich25.01.2017 09:47
Бизнес-омбудсман ваколатлари сирасига тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти борасидаги долзарб муаммолар, ривожланиш учун мавжуд тўсиқлар, қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклиф ва ғояларини қабул қилиш ва алоҳида тадбиркорларни Парламентда тинглаш учун таклиф киритиш ваколати. Шу йўсинда тадбиркорларнинг Парламент диққатига сазовор фикрлари Парламент томонидан эшитилади, муҳокама қилинади ва қарор қабул қилинади. Бу тадбиркорликни ривожлантиришдаги Парламент ролини кучайтиради, Парламент ишини енгиллаштиради, қонунчиликнинг янада такомиллашувига хизмат қилади. Бу борада халқаро тажриба мавжуд. Хусусан, тарихдан маълумки, ушбу механизм Буюк Британияда мануфактураларнинг ривожланишида катта ахамият касб этган ва саноат инкилобига олиб келган.
Қабул қилинди25.01.2017 11:21
Шарҳингиз учун рахмат. Таклифингиз лойиҳа кўриб чиқилишида инобатга олинади.